Қиш бошланиши билан бир хонанданинг концертини интиқлик билан кутамиз. Устига-устак ҳаяжон билан! Ахир, унинг концерти ҳар йили ўзгача руҳда ўтказилиб, ҳақиқий шоуга айланади. Қўшиқлар, рақслар, саҳна декорацияси ҳаммаси эксклюзив тарзда ташкиллаштирилгани боис ҳам минглаб мухлислар эътиборини жалб эта олади. Райхон. Ижодини бошлаган кезларидан бошлаб минглаб мухлислар диққат марказида. Унинг шахсий ҳаётидан тортиб, характери, ижодидаги ҳар бир янгилик мухлислари учун жуда қизиқ. Дарвоқе, бу йил 11-14 феврал кунлари "Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтажак янги концерт дастурида Райҳоннинг янги қирралари очилажак! Бугун Райҳон билан боғлиқ сиз билмаган энг қизиқарли фактлар ҳақида маълумот берамиз! Марҳамат!
1.Райҳон боғча даврида концерт берган! У пайтлар қизалоқ Алла Пугачёванинг қўшиқларини шу қадар маромига етказганки, ҳатто боғча тарбиячилари ҳам маҳлиё бўлиб тинглашган. Бўладиган бола бошидан маълум! 5 яшар қизалоқнинг биринчи мухлислари боғчадош дугоналари бўлган!
2.Райҳон сеҳрли оламни ҳис этган! Қандай қилиб дейсизми? У Лас-Вегасда бўлганида машҳур сеҳргар Дэвид Копперфилднинг шоусига тушган!
3.Райҳон ҳаёти мобайнида бир марта хорижда адашиб қолган! 2000 йил, Рим. Хонанда дугонаси билан дўконма-дўкон юриб, меҳмонхонага қайтадиган йўлни унутиб қўйишган. Римликлар билан инглиз тилида мулоқот қилиш эса асқотмаганлиги сабабли, имо-ишоралардан ҳам фойдаланишга мажбур бўлишган. Ниҳоят, бир амаллаб, меҳмонхонани излаб топишган. "Шопоголик”лик қурсин-а!
4.2009 йилда Райҳон Алла Борисовнанинг сўнгги турнесига кирувчи концертларидан бирида томошабин бўлган. Москвада эмас, Атлантик-Ситида!
5.Биласизми, тунда Райҳонга кўпинча диктафон энг яқин ҳамроҳ бўлади! Ўйлаб кўринг-чи? Нега? Барибир тополмайсиз. Сўнгги пайтларда хонанда уйқусизликка чалингани боис, туннинг кўп қисмини уйғоқ ўтказади. Бундай пайтда у илҳом парилари билан "учрашади”. Янги мусиқалар яралади! Шундай пайтда хонанда тезда диктафонни ёқиб, янги ижод намуналарини хиргойи қилиб ёзиб олади!
6.Райҳон мобил алоқа орқали тинимсиз гаплашадиган инсони...Йўқ, яна тополмадингиз, севгилиси эмас, аммаси Шаҳноза Ғаниева! Амма-жиян суҳбатлашиши жуда мароқли!
7.M&TVA-2009 тақдимотида Райҳоннинг жозибадор, қизил ҳолланд атиргули янглиғ либосини кўриб лол қолдингизми? Хонанда тикувчиси Анжела билан бу либос устида анча меҳнат қилди. Шунча уринишлар эса либосни барибир тақдимотдан бир кун олдин тайёр бўлишига сабаб бўла олмади. Тақдимот бошланишига ўн дақиқа қолганда Райҳон Анжеланинг уйидан ушбу қизил либосни олиб, кийинганича, А.Навоий ДАКТ томон шошилди!
8.Райҳоннинг янги имижини соғинганлар учун ажойиб факт! Унинг бир йўла 5 та янги кўринишини "Табассум қил” клипида кўрасиз.
9.Хонанда сўнгги пайтларда Майкл Жексон ижросидаги 40 дақиқалик бадиий фильмни қайта-қайта томоша қиляпти.
10.Райҳонни интернетга тинмай киради, танишув сайтларида ўтиради деб ўйласангиз, жуда адашасиз. Вақти тиғизлиги боис, хонанда ҳафтада бир марта интернетга ташриф буюради ва ўзига йўлланган барча хатлар билан танишиб, муҳим бўлганларига жавоб йўллайди!
11.2010 йилнинг, февралида бўлиб ўтадиган хонанданинг янги концертида Манзура билан куйлаган дуэтини томошобинларга туҳфа этади. Даровоқе, бундан ташқари, яна бир нечта дуэтдошлари билан ҳам саҳнада дуэт куйлайди! Бу факт эса сиз учун Райҳондан сирли совға!
12.Райҳон француз тилида маромига етказиб куйлаганига шоҳид бўлгансиз. "Бахтли бўламан”нинг французча талқинини ("Je Veux Etre Moi”) бир эсланг! Фарангча хониш иккинчи марта ҳам куйланди. Фақат бу гал Рашид Холиқов билан дуэт тарзида. Қўшиқ машҳур ностальжи тарона – Жода Сен ижросида бундан бир неча йллар илгари ижро этилган. Қўшиқни Обид Асамовнинг янги "Тоҳир ва Зуҳра 2” фильмида тинглашингиз мумкин.
13.Райҳоннинг сумкасида "Ашер” юради! Ҳа, ўша сиз билан америкалик хонанда...Фақат унинг номи билан аталувчи атир! Райҳон сумкасида косметикаларни кўтариб юришдан кўра, уч дона атири ҳамиша ҳамроҳ бўлишини афзал кўради. Dior дан Shine, Channelдан Madmuazel ва юқорида айтганимиздек, Usher!
14.Райҳон ижодининг ҳар бир қисмига лоқайд эмас. Газета ва журналлар учун ҳам, концерт биллборд ва афишалари учун ҳам фотосессиясидан ўзи суратлар танлайди. Дизайнерлар ишини эса синчковлик билан кузатади!
15.”Табассум қил” клипини суратга олиш жараёнида хонанда биттасини севиб қолди! Раққосни! Афсуски, ўша раққоснинг ўзини эмас, рақсларга хонанда "бемор” бўлди. Клип премъерасидан кейин эса сиз ҳам у раққосга Райҳон каби тан беришингиз аниқ!
16.Бу фактни эшитиб қойил қоласиз...Райҳон ижодидан бошлаганидан буён барча клиплари ва концертлари сценарийсини ўзи ёзган! Хонанданинг ижодий фабрикаси тинимсиз ишлашининг аломати бу!
17.Райҳон яқинда Борис Акуниннинг "Компьютерная игра” китобини ўқиб тугаллади. Китоб компьютерлар ҳақида деб бош қотиряпсизми? Йўқ, китоб тарихий-фантастика жанрида!
18.Райҳоннинг қўл телефонида фақат ўзининг қўшиқлари жаранг сочади деб ўйлайсизми? Мана айни дақиқада, қўнғироқ бўляпти. Мусиқа эса Бейонснинг "Sweet dream” қўшиғи!
19.Райҳоннинг гардеробини кўрган қиз ҳангу манг бўлиши тайин! Ахир, хонанданинг 200 та концерт либослари ва ҳар бир либосига мос нафис оёқ кийимлари қайси ойимчани ҳайратга солмайди, дейсиз! Боз устига, турли ранг ва узунликдаги қўлқопларни айтмайсизми?
20.11-14 феврал, 2010 йилги концертида хонанда барча мухлисларига шуни маълум қилмоқчики, дастурда жонли мусиқа сизни шайдо айлайди!
21.Райҳоннинг спортга қизиқиши ҳам бўлакча! Хонанда қадди-қоматини чиройли ушлаб туриши учун сув гимнастикаси билан ҳам шуғулланган. Айни пайтда ҳафтада икки марта рақс билан шуғулланишни канда қилмаяпти!
22.Автомашина бошқариш Райҳоннинг жону дили. Бироқ, ДАН қоидаларига амал қилган ҳолда, у шу дамларда машҳурлигини унутади!
23.Машҳурлар учун кутилмаган тарзда дастхат бериш уларга унутилмас кайфият улашиши аниқ! 2005 йилда Райҳон Истамбул аэрапортида озгина хижолат чеккан: бу Тошкентнинг аэрапорти эмас...Истамбулда ким ҳам танирди! Бир пайт бир қиз югуриб келиб, "Сиз Райҳонсиз-а?” деган саволни бера туриб, кумиридан дастхат сўраган!
24.Райҳон болаларни жуда яхши кўради!
Ана шунақа гаплар! Бу ҳали ҳаммаси эмас. Райҳоннинг ижоди гўё қайнар хумча. Ундан ҳар ён сочилажак сирларни эса кейинги гал яна ёритишга ҳаракат қиламиз. Кузатиб боринг!