Шахзодага омад кулиб боқяпти. У бу кетишда Согдианани ҳам ортда қолдириши ҳеч гап эмас. Ўзбек хонадаси кўплаб россиялик юлдузлар билан тил топишяпти. Мана, шулардан яна бири Тимати. "Black star” ("Қора юлдуз”) тахаллуси билан машҳур бўлган бу рэп хонандасини Россияда билмайдиган мусиқа ихлосманди топилмаса керак. Dj Smash яратган, Шаҳзода куйлаган "Между небом и землёй” таронасига энди яна бир овоз яна Тимати ҳам қўшилди! Бу гал диско услубидаги қўшиқни сокин мусиқа остида тинглайсиз. Маълумотларга қараганда, бир неча ойлар олдин Шахзода Тиматининг диққатини қозонган. Иккала ижодкор турли мусиқий кечалар, хусусан, Тиматининг янги клипи тақдимотида ҳам учрашишди. Хит таронанинг янги варианти Шахзоданинг Россияга гастрол сафари чоғида ёзилди. Ўзбекистонда ушбу тарона премъерасини 30 ноябр куни "Ўзбегим таронаси” радиоканалида тинглашингиз мумкин!
va hoziroq ko'chirib oling!
DJ Smash, Шахзоды и Тимати - «Между небом и землёй»