Главная » 2010»Май»21 » ШАХСИЙ ОФИС, ШАХСИЙ СТУДИЯ, ШАХСИЙ САЙТ...
01:54
ШАХСИЙ ОФИС, ШАХСИЙ СТУДИЯ, ШАХСИЙ САЙТ...
ОЙБЕК ВА НИГОРАДАН ЯНГИ АЛЬБОМ!
Январ ойидан бошлаб, янги продюсер Алишер Мажидхўжаев билан хамкорликда ишлаётган Ойбек ва Нигора, ушбу хафтадан бошлаб, ўзларининг шахсий офис ва шахсий студиясига эга бўлади. Ундан ташқари 25 май яьни "Битирувчилар куни”дан бошлаб, www.oybeknigora.uz веб сайти ўз фаолиятини бошлайди. Ушбу сайтнинг яратилиши билан улар санъткорлар орасида, ҳозирда кенг суръатда оммалашаётган шахсий веб сайтлар очишлиши жараёнинига ўз хиссаларини қўшиб қўйишди десак муболаға бўлмайди? Шунингдек яна бир эксклюзив янгилик, ёз ойларининг бошида бу икки ижодкор янги альбомни тингловчилар ҳукмига ҳавола этишга ҳозирлик кўришяпди. Ойбек ва Нигора эндиликда уларга яратилаётган кенг имкониятлардан оқилона фойдаланиб, янги-янги ҳит тароналарни яратиб, куйлашлари қолди холос фикримизча.