Аввало салом сизга, Равшанжон иним, — Соғ омон бормисиз, саломатмисиз? Бола-чақа, мол-бош, маҳалла кўйлар Энг муҳим сафарга сиз тайёрмисиз?!
Саноқли кунлар қолди, мана укажон, — Ер юзи орзиқиб кутган байрамга, Бир ғолиб жамоа олтин кубокни, Боши узра баланд тутган байрамга.
Лекин, бир ўкинч бор, менинг қалбимда Нега, омад биздан юз ўгирмоқда? Нега, биз шунчалар талпинганда ҳам, — Нега омад бизни ташлаб кетмоқда?!
Омад ўзи нима, омад ўзи ким? У бир гўзал, мағрур қизга ўхшайди. Кимда ким, зўр бўлса, кимда ким, чайир, — У гўзал мағрур қиз, уни хушлайди.
Лекин мен аминман, бир куни келиб, Ўзбек ҳам чиқади катта саҳнага. Мана-ман, деганларнинг бошини эгиб, Ботириб ташлайди, қўрқув раҳнага.
Лекин сиз укажон худди шу палла Ўзбекнинг чақнаган икки кўзисиз, Бор ишонч сиздандир, бор умид сиздан, Билингки, ўзбекнинг ёруғ юзисиз?!
Саноқли кунларда сиз бу байрамга Бошингиз тик тутиб, мағрур боргайсиз Роберто Розетти, Бузакка эмас Албатта, финални сиз бошқаргайсиз.
Сиздан бир ўтинчим, жон укажоним, — Ўзбекнинг кимлигин оламга ёйинг. Қаттиққўллик билан аҳли оламга, — Ўзбекнинг кимлигин кўрсатиб қўйинг?!...
|