Райҳон
янги қўшиқлар, ажойиб клиплар яратиш бўйича энг илғорлардан бири! Ўз
устида тиним билмай ишлайди. Манзура билан дуэт куйлади-ю, мухлисларни
яна бир янгилик билан хурсанд қилди.
-"Мен бу мен” саундтреки яратилиши жуда қизиқ...
-Бу
саундтрекни ёзиш чоғида Манзурани ўзим учун қайта кашф этдим. Унинг
мусикаси ва ижоди ёқади. Ишлашимизда умимийлик бор. Дуэтдошим яратган
қўшиқ менга жуда ёқди. Унинг ўз ишига профессионал ёндашиши
қувонтиради. Мен у билан дуэт куйлаганимдан бағоят хурсандман.
-Манзура билан дуэт куйлашга нега рози бўлдингиз?
-Аввало,
бу қўшиқ фильмга саундтрекдир. Боз устига, машҳур режиссёр Рустам
Саъдиевнинг фильми. У киши билан "Келгинди келин” фильми жараёнида
ишлаганмиз. Хабарингиз бор, фильм ҳам, саундтрек ҳам омма томонидан
жуда илиқ кутиб олинган. Бу режиссёр билан ишлаш жуда осон. Чунки,
бир-биримизни тушунамиз. Дуэтдошим Манзура эканлигини билишим биланоқ
розилик билдирдим. Қўшиқ аранжировкасини Зафар Қодиров яратди. Манзура
яратган қўшиқ иккаламиз учун ҳам кутилмаган бўлди, деб айта оламан.
Поп-рокк услубидаги бу тарона менинг куйлаш дидимга ҳам яқин. Ҳеч ким
ҳали куйлаб кўрмаган услубда қўшиқ куйлашни, ўзимизни синаб кўришни
лозим топдик.
-Бирга ҳамкорлик қилиш жараёнида Манзурадан нималар ўргандингиз?
-Билмадим...Муҳими, бу қўшиқ ва клипда ҳар биримиз ўзлигимизни кўрсатишимиз керак эди.
-Унинг ижоди билан қизиқасизми?
-Хонанда
сифатида у менга жуда ёқади. Сўнгги пайтларда ташқи кўриниши ҳам,
мусиқаси ҳам ўзгариб кетди. Ўзига хос овоз тембри ва ўз йўналишига эга
хонанда. Ижодида ёрқин хослик бор.
-Манзуранинг қайси қўшиқлари сизга манзур?
-"Афсусдаман”, "Севгинатор”... Яна янги қўшиқ ёзаётган экан. Бу ҳам қизиқ.
-Концертингизни ҳаммма соғиняпти. Концертингизда энг асосий нима янгиликка қўл урмоқчисиз?
-Концертим
бошидан охиригача жонли ижрода бўлиб ўтишига қарор қилдим. Ўсадиган
пайт келди. Бу борада эталон- Юлдуз Усмонвага ҳавас қиламиз. Шундай
даражага етиш учун интиляпман.
-Бу йил қайси таронангиз хит бўлиши мумкин?
-Тахмин
қилиш қийин. Буни тингловчилар ҳал қилади. Яқинда янги таронам –
"Бомбей”нинг премъераси. Мухлисларимнинг қандай кутиб олишидан
ҳаяжондаман. Фурсатдан фойдаланиб клипимда иштирок этган Жахонгир
Позитлжонов, Азиз Раметов, Акбар, Ҳалимахон опага чуқур миннатдорчилик
билдираман. Бу видео-клипни кўриб ҳамма хурсанд бўлишини хоҳлайман.
Томошабинлар муаммоларини унутиб, мириқиб ҳордиқ чиқаришларини
истардим.
-Юқорида санаб ўтган ҳамкасбларингиз ҳам клипига таклиф килса суратга тушармидингиз?
-Албатта. Мен ҳамкорликка ҳамиша тайёрман.
-Нимадан қўрқасиз?
-Машҳур бир санъаткоримизнинг гапини эслайман. Аллоҳдан бошқа ҳеч кимдан қўрқма! Мен ҳам шунга амал қиламан.
-Швейцариялик
машҳур ди-джей Ив Ларокнинг шоусида синглингиз билан бир дам кўриниб,
тезда кетиб қолдингиз. Шоу ёқмадими ё ёнингиздаги айрим ҳамкасбларингиз?
-Шоу кеч бошланди. Эртаси куни суратга олиш ишлари ҳам бор эди. Устига-устак, клуб мусиқасидан бошим оғриб қолади.
-Кумирингиз Майкл Жексон қабрини зиёрат қилиш учун атайин АҚШга борганингизга айрим ҳамкасбларингиз ишонишмаяпти...
-Ишонишса-ишонишмаса
аҳамияти йук. Мен унинг номи билан ўзимни реклама қилмоқчи эмасман.
Кумиримга нисбатан қайғули қалб ҳиссиётларим абадий қолади.
-"Кечир”дан сўнг янги фильмда нега суратга тушмаяпсиз?
-Фильм
ишлаш жуда қийин жараён. Бошимдан ўтганидан кейин билдим. Энди ўзим
бошқа фильм ишламасам керак. Бошқа режиссёрлар яхши сценарий таклиф
килишса, роль ижро этаман.
-Концертингизда Майкл Жексондан ижодидан қандайдир қисм бўладими?
-Мен буни чин дилдан хоҳлаяпман. Томошобинлар қандай қабул қилиши қизиқ...Жексонни унутмайман.
-Шоу-бизнесимизда сўнгги пайтда сиз учун нималар қизиқ?
-Билмадим....
Бироқ, яқинда бир радиоканалда 3 ёшар болакай "Орзуингга ишон”ни
маромига етказиб куйлаганини тинглаб жуда хурсанд бўлдим.