Райҳон уч ой сир тутган янгилигини ошкор этди:
-Концертим ниҳоялангач, яна янги клипим билан мухлисларимни баҳраманд қилиш истаги ҳеч тинчлик бермади. "Севавераман” номли янги қўшиқ яратдим, ҳамда концертдан олдин туғилган ғоямни амалга ошириш фурсати етганини англадим. Майкл Жексоннинг мухлиси бўлганим боиси, унинг ижоди ҳамиша менга илҳом берган. Унинг "Black or White” клипидаги каби қора пантера топсам-чи? Афсус, бизда бу йиртқич топиш даргумонлигини айтишди. Энг яхши вариант эса йўлбарс! Дарҳақиқат, у янги клипим мазмунига жуда мос келади. Феврал ниҳоясида циркка қатнай бошладим. Ахир, йиртқич барибир йиртқич! Уни қўлга ўргатиш керак, ахир. "Гита” исмли йўлбарс билан салкам икки ойдан бери машқ қиламиз. Ҳаммаси кўнгилдагидек кечди. Мана, яқинда суратга олиш ишлари бошланади. Клипдаги бу хавфли ўйин мухлисларимга манзур бўлади, деган умиддаман.