Холис хукм сари бу умр карвон,
Қалбим нигохлари олисни кўзлар.
Кўзларим умидда, йўлларим равон,
Қадамлар ҳикматин ўйлайман дўстлар.
Йиғладим, оқибат остонасида,
Киролмай, муҳаббат кошонасига,
Сонсиз гунохларнинг вайронасида,
Қадамлар ҳикматин ўйлайман дўстлар.
Бу дунёда ҳар ким бир йул излайди,
Кимдир пул, кимлардир кунгил излайди,
Кимдир ғамнок, кимдир бахтдан сўзлайди,
Қадамлар ҳикматин ўйлайман дўстлар.
Ёвга инсоф тилаб, дўстга ярасам,
Ҳақдан янги кунга мазмун сурасам,
Дилимда минг афсус ортга қарасам,
Қадамлар ҳикматин ўйлайман дўстлар
Қай бир қадам менга омад келтирди,
Қай бир қадам менга кулфат келтирди,
Гоҳ олдимда минглаб ёлғон йўл турди,
Қадамлар ҳикматин ўйлайман дўстлар.
Кўзгуга тикилиб, кўзимга боқсам,
Ўзимни излайман, ўзимга боқсам,
Наҳот шу мен дейман изимга боқсам,
Қадамлар ҳикматин ўйлайман дўстлар.
Юрак амри билан ақл чалкашди,
Оёқ эса аросатда адашди,
Ким молим, ким жонимга кўз қадашди,
Қадамлар ҳикматин ўйлайман дўстлар.
Ватанда азиздур, ҳар бир қарич ер,
Кимдир шу тупроқдан ҳаром ҳариж ер,
Ҳали манзилгача бордир қанча йул,
Қадамлар ҳикматин ўйлайман дўстлар.
|