Озодбек Назарбеков томошобинларни янада соғинтиряптими ё зериктиряпти? Бугун кўплаб шоу олами вакиллари ва мусиқа ихлосмандларини қизиқтираётган жўяли савол туғилган! Хонанда НТТ телеканалидаги шоуси билан ҳар ой минглаб мухлисларини баҳраманд қилиши яхши. Бироқ, бирон "бум” этишга арзигулик янгиликнинг йўқлиги, шоунинг ҳамма дастурларини бир хил қилиб қўяётгандек. Устига-устак, кўплаб радиобошловчилар эфирлари давомида Озодбекнинг қўшиқларини айлантиргани-айлантирган! Шу қадар талаб кўпми ё бугун радиоканалларда бу хонанданинг қўшиқлари тинмай айланиши уларга рейтинг олиб бераяпти? Нима бўлганда ҳам, тинимсиз реклама қилишликда ҳам бир жоиз, бир ножоиз томони бўлса керак! 9 январ куни "Зарафшон” кино-концерт залида Озод-шоунинг навбатдаги қисми суратга олинди. Ушбу дастур 14 январ – Ватан Ҳимоячилари кунига бағишланди. Концерт мусиқий-ҳарбий руҳда ўтди. Озодбек илк бора томошобинлар олдида ҳарбий кийимда намоён бўлди. Ҳам бошловчилик қилди, ҳам куйлади. Қуролли кучлар сафида куйловчи бир неча хонандаларимиз иштирок этди. Уларнинг орасида Юлдуз ҳам бор эди. Хонанда ҳарбий йигитларга бағишлаб қўшиқ куйлади. Залдагилар олқишлар билан қарши олди. Дарвоқе, қайси Юлдуз деган савол туғилиши табиий. Албатта, Абдуллаева-да! Юлдуз Абдуллаева. "Офицерлар” деб куйлаган Юлдуз. "Озод-шоу”нинг байрам сонини НТТда томоша қилинг ҳамда роҳатланинг...Роҳатланишга арзиса керак, а!?
|