Sayt Menyu

Категории раздела
YANGILIK
SHOU-BIZNES
O'ZBEK KINO
HORIJ KINO
HIND KINO
HUJJATLI KINO
KINO YUKLASH
ENGLISH MOVIES
KONSERT
SERIAL
MULTFILM
TELE-TEATR
TV-ONLINE
RADIO-ONLINE
TV-SHOU
KLIP
MUSIC
KULGU
PROGRAMMA
MOBILE
SPORT
O'YIN
DIZAYN
ISLOM
KASHFIYOT
HAR-XIL

Поиск

Наш опрос
Siz Erga Tekganmisiz?
Всего ответов: 42

Статистика

Онлайн всего: 77
Гостей: 77
Пользователей: 0

Sayt Faoli


admin
Ball: 1257
Jinsi: Erkak
Yangilik:2327



ShirinToY
Ball: 0
Jinsi: Erkak
Yangilik:1200



ShumBola
Ball: 0
Jinsi: Erkak
Yangilik:1100



bolojon_12
Ball: 5
Jinsi: Erkak
Yangilik:197



MasteR
Ball: 0
Jinsi: Erkak
Yangilik:120



Главная » 2010 » Апрель » 21 » MEN TALABAMAN
23:15
MEN TALABAMAN





Gold  spring trading (gst media)  кинокомпанияси маҳсулоти

Режиссёр- Фарруҳ Эгамбердиев

Продюсер- Муроджон Ниёзов

Бош ролларда: Алишер Узоқов, Элёр Носиров, Шоҳида Исмоилова, Жаҳонгир Позилжонов, Наргиза Рўзибоева, Теша Мўминов, Шоҳида Узоқова, Нилуфар Ҳамидова

Режиссёр билан суҳбат:

-Нега айнан талабалар мавзусига қўл урдингиз?

Ф.Э: Талабалик ҳаёти кинода ҳали яхши ёритилмаган. Биз танлаган мавзу ёшларни қизиқтиради. Инсонларнинг олтин даврни кўрсатишга, бир талаба ҳаёти орқали бутун талабалар ҳаётини очишга ҳаракат қилдик. Талабанинг муаммолари, ютуқлари, бошидан кечиши мумкин бўлган воқеаларни кўрсатишга интилдик.

-Бу мавзу томошабинларга қанчалар қизиқ? Нималар билан қизиқтиришга ҳаракат қилдингиз?

-Фильм воқеалари талаба бўлган ва бўлмаган одамларга бирдек қизиқ. Талаба бўлган инсонга бу воқеалар унинг талабалик онларини эслатиши мумкин. Талаба бўлмаган одамларга бу давр ҳақида тўлиқ маълумот беради. Бежизга бу даврни олтин давр деб аташмайди. Фильмни кўрганлар талабаликни ўрганиб чиқади.

-Чамамда, биринчи режиссёрлик ишингиз. Қийинчилик бўлиши, табиий...

-Дебют ишим бўлганлиги сабабли ҳали билмаган нарсаларим ҳам талай. Санъат институтида ўқиганимизда устозларимиз, айниқса, Шуҳрат Аббосовдан кўп нарсаларни ўрганганман. Уларнинг ўгитлари қийинчиликларни босиб ўтишимда анчагина далда бўлди. Операторлик ишини билмаслигим қийинчилик туғдирди.

-Таниқли актёрлар инжиқликлари-чи?

- Алишер Узоқов билан бир институтда таҳсил олганмиз. Бирга саҳнага ҳам чиққанмиз. Мен саҳналаштирган спектаклларда роллар ижро этган. Рол ижро этиш масаласида қийинчилик туғдиргани йўқ. Ҳар бир актёрнинг ўз статусини олиб қараганда, бошқа кўзга кўринмаган масалалар, масалан, эркалиги қийинчилик туғдирди. Балки, у оилада эрка бўлгандир. Аммо тил топишиб кетдик.

-Кимларни  тан оласиз, режиссёрлардан? Ва нималарни ўргангансиз?

-Шуҳрат Аббасовнинг фильмларини кўрган сари кўргим келади. "Тошкент нон шаҳри”, "Сен етим эмассан”...Кино соҳасидаги барча одамларга битмас-тугунмас бойлик бу фильмлар. Замонавий режиссёрлардан Аюбнинг "Телба”си, Зулфиқор Мусоқовнинг "Абдуллажон”, "Ватан” фильмларини кўриб, бугунги кино қанака бўлиши ҳақида тасавурга эга бўлдим.

-Қанча муддатда фильм яратдингиз?  (Дунё кинематографиясига назар ташласак, беш-ўн йиллаб ҳам картина устида ишлашади.) Фильм яратишдан асосий мақсадингиз?

-Кино соҳаси бизнесга айланиб қолди. Бозордла исталган маҳсулот тез чиқиши ва бозорбоп бўлиши, маҳсулотнинг рекламаси катта ўрин эгаллаши керак. Бугунги кун продюсерларини аваламбор, шу нарса қизиқтиради. Ўйлайманки, бу тезлик бугунги замон киноларининг камчилигидир. Фильмларни мукаммал яратиш имкони берилмай қоляпти. Продюсер учун ҳаммаси тез бўлиши, фильм тез фойда келтириши керак. Томшабиннинг талаби эса бошқа масалага айланиб қоляпти.

-Қанақа бўлиб қоляпти?

-Истаган дунё фильмини олинг, қай даражада яратилмасин, томошабин бир ёки икки маротаба кўряпти. Томошабин замон тезлигига мослашяпти. Эски маълумотга қониқмаяпти.

-Фильмингиз тез эскириб қолишидан қўрқмайсизми?

-Йўқ. Фильмни тез эскиртирадиган нарса фильм ғоясини фақат бугунги кун томошабини учун яратилганилигидадир. Классик асарларни асрлар давомида эскирмаётганлигининг сабаби эса мавзунинг чуқурлиги ва моҳиятан бойлигидадир.

-Неча маротаба кўришлик бўлади, фильмингиз?

-Фильмни соддалик билан яратишга ҳаракат қилганмиз. Мураккаб диалоглар, мураккаб эпизод ва саҳналардан қочишга ҳаракат қилганмиз. Томошобин тилида ёритишга ҳаракат қилдим. Неча маротаба кўриш томошабиннинг ўзига боғлиқ.

-Фильмларда жаргонлар, кўча ибораларини ишлатилишига қандай муносабатдасиз? 

-Кўча ибораларини ишлатган маъқул. Чунки, биз ижодкорлар ҳам, томшабин ҳам ҳаётимизнинг асосий қисми кўчада ўтади. Кўча "тил”ини табиий деб ўйлайман. Агар, фильмнинг бадиий савиясига таъсир қилмаса.

-Таъсир қилади-ку, барибир? Бадиийлик моҳиятини йўқотмайдими?

-Бу нарса таъсир кўрсатмайди. Моҳияти йўқолмайди. Режиссёрнинг ғояси бузилмаса бўлгани.

-Айрим кинокартиналарда сўкинишлар ҳам етарли. Сиз сценарий ёзувчиси билан қай даражада ишладингиз?

-Фильм ғояси менда икки  йил олдин пайдо бўлганди. У хом ҳолда столимда ётганди. Продюсер Мурод Ниёзов билан учрашганимизда, сценарийни кучайтириш кераклиги, бугунги кун томошабини дарди ҳақидаги музокаралар бўлди. Сценарийниннг давомини эса бирга ёздик.

-Инқирозга учраётган картиналардан қандай хулоса чиқарасиз?

-Ўша картинанинг рекламаси пастлиги- биринчи сабаб. Иккинчиси- томошабиннинг қайсидир қатламини оғдириш осон бўлиб қолди. Томошабиннинг айримлари рекламага эътибор қаратмайди. Кинотеатрга бормайдиганлар ҳам бор. Томошабинни кинодан совутадиган фильмлар ҳам яратиляпти. Бир кунлик фильмлар сони кўпаяпти. Режиссёр нима ғоя бераётганини ўзи билмайди. Кинода бурилиш бўлмаяпти. 15 йилдан бери янги фильмлар чиқаётган бўлса, нимадир янгилик олиб кириш керак ҳақида ўйламаяпмиз.  

-Фильмингизни кенг омма тан олишига ишонасизми?

-Йўқ. Исталган фильмдан исталганча камчилик топиш мумкин. Фильмнинг ҳаммага бирдек ёқишига мен ишонмайман. Халқимизнинг қайсидир қисмининг қалбига ўтирса, дўппимизни осмонга отамиз.

-Бирон фильмни омма томонидан "яхши кино” дея кутиб олиниши ҳам омадга боғлиқ бўлиб қолгандай... Олдиндан тахмин қилинган кўп фильмлар мақсадига ета олмаяпти, қўл учида яратилган айрим картиналар миллионлаб даромад йиғяпти. Фикрингиз?  (Энг кўп томошабинларни бугун фақат премъерларда учратиш мумкин бўляпти холос. Қолган кунларда киносарой ҳувиллайди.)

-Омадга кўп нарса боғлиқ. 

-Сиз қай даражада омадли инсонсиз?

-Омадлиман. Бироқ, унинг даражасини ўйламаган эканман.

-Фильм яратишнинг ўзи бўлмайди. Маблағни топиш муаммо бўлмадими?

-Муаммолар бўлди, бўляпти. Кейин ҳам бўлади.

-Фильм орқали нима демоқчисиз? Ахир картинада режиссёрнинг қалб овози бўлади. Юрак жаранги бўлади. Бир бонг уринг-чи?

-Ҳар кимнинг ўзи ҳақиқати бор. "Мен  ҳақман” дея қанчалик курашмагин, ҳаётда ҳақиқатга эришаман деган сўзинг билан гоҳо ҳақиқатнинг чегарасидан ўтиб кетасан. Томошабинга айтмоқчи бўлганим, ҳақиқатни фақат ўзингдан эмас, атрофдагилардан ҳам изла! Ўшанда ҳақиқат формуласининг жавобини топасан. 



Категория: YANGILIK | Просмотров: 1459 | Добавил: admin | Рейтинг: 3.3/3
Всего комментариев: 3
0
э узбек мисанлар узбеча ёзиш лотинча ёзмастан