"Акфа-медиа”нинг янги лойиҳаси Рухшона ижодий портлаш билан чиққани рост. Айни пайтда ёшлар орасида унинг куйлаган ҳар бир қўшиғи илиқлик билан қарши олиняпти. Рухшонанинг янги қўшиғи "Алда” деб номланиб, сўзи Тимурга, мусиқаси Жамшидга, мусиқий сайқал Рустам Тўлашевга тегишли. Хонанда "Иккимиз” номли таронасини рус тилида ҳам ижро этди. Маълумотларга қараганда, "Акфа медиа” продюсерлиги остида суратга олинаётган, режиссёр Азиз Умрзоқовнинг "Фирибгар” фильмида Рухшона ўз актёрлик маҳоратини ҳам синаб кўради. Ундан ташқари, ушбу картинада Жаҳонгир Позилжонов, Ойдин Юсупова, Ражаб Адашев ҳамда Диас Раҳматовлар ҳам бош ролларни талқин этишади.
|