Sayt Menyu

Категории раздела
YANGILIK
SHOU-BIZNES
O'ZBEK KINO
HORIJ KINO
HIND KINO
HUJJATLI KINO
KINO YUKLASH
ENGLISH MOVIES
KONSERT
SERIAL
MULTFILM
TELE-TEATR
TV-ONLINE
RADIO-ONLINE
TV-SHOU
KLIP
MUSIC
KULGU
PROGRAMMA
MOBILE
SPORT
O'YIN
DIZAYN
ISLOM
KASHFIYOT
HAR-XIL

Поиск

Наш опрос
Siz O'zbekistonni qaysi shahridansiz?
Всего ответов: 353

Статистика

Онлайн всего: 14
Гостей: 14
Пользователей: 0

Sayt Faoli


admin
Ball: 1257
Jinsi: Erkak
Yangilik:2327



ShirinToY
Ball: 0
Jinsi: Erkak
Yangilik:1200



ShumBola
Ball: 0
Jinsi: Erkak
Yangilik:1100



bolojon_12
Ball: 5
Jinsi: Erkak
Yangilik:197



MasteR
Ball: 0
Jinsi: Erkak
Yangilik:120



Главная » 2009 » Сентябрь » 16 » ДИАНАГА СОВЧИ КЕЛДИ!
16:29
ДИАНАГА СОВЧИ КЕЛДИ!

Диана Ягофарованинг “иқрорлик ва узрли” интервьюсидан сўнг, кўплаб инсонлар илиқ фикрлар йўллаяпти. “Биз уни кечирдик” деганлар талай. “Суперкелинчак”ка меҳр қўйганлар шу қадар кўп экани ҳайратланарли. Кўпчиликка унинг айни пайтда нималар билан машғуллиги, каръерасининг давоми, режалари жуда қизиқ бўляпти. Бу ҳам майли, яқинда бўлиб ўтган бир воқеа сизни ҳам лол қолдириши, табиий. Таҳририятимизга бир йигит келди. Ўзини Жиззахдан деб таништирган бу йигитнинг исми Фарҳод экан. У Диананинг ижодига чексиз ҳурматда эканлиги, уни чин дилдан севишини, буни актрисага қандай тарзда етказишга боши қотаётгани ҳақида билдирди.

-Мен Дианани “Суперкелинчак” фильмидан бери ҳурмат қиламан. Унинг ишқида адо бўляпман. Уни севаман! Уйимдагиларга кези келиб, шу аткрисани келин қилиб олиб келишга ваъда берганман.
-Шунча гап-сўзлардан кейин ҳам?
-Гап-сўзларга эътибор бермайман. Мен уни чин юракдан севсам нима қилай, ахир! Мен учун у бокира бўлиб қолаверади. Унинг пок номини яна қайтармоқчиман!
-Бу мардликми ё чин муҳаббат йўли...Нима деб изоҳлашга ҳам ҳайронмиз. У билан яшаб кетишингизга ишоняпсизми? Элнинг оғзини қандай ёпасиз?
-Ҳаммасига чидашга тайёрман. У билан бахтли яшашимга ишонаман. Эл гапириб-гапириб бир кун тиниб кетар.
-Ота-онангизнинг бундай қарорингизга муносабати?
-Улар ҳаммасини менга қўйиб беришган. Ахир, яшайдиган мен!
Бу блиц савол-жавоб Фарход (фамилиясини сир тутишимизни илтимос қилди) билан ўтказилди. Қизиқ, Диана қандай фикр билдираркин? Актриса билан боғландик.
-Авваламбор, мени ҳурмат қилгани учун ташаккур. Бироқ, тўйга ҳали тайёр эмасман. Ҳеч кимни севиб қолмоқчи ҳам, севишларини ҳам истамайман. Совчи жўнатса...у кишининг дилини хира қилгим йўқ! Айни кунда кайфиятим жуда яхши. Ҳамма ғурбатни унутишга уриняпман. Кўз ёшларим ҳам тинди. Янги сценарий билан танишяпман. Гап-сўзлардан кўра кўпроқ, ижодим ҳақида ўйлашни лозим топяпман. – дейди, Диана Ягофарова.

Нима ҳам дердик. Гоҳида, бахтнинг ўзи шундоққина кулиб турганда, кўзларимиз ожиз бўлиб қолади. Маслаҳат бермоқчи эмасмиз-у, ошиқ йигитга рад жавобини бериш иккинчи энг катта хатолик бўлмасайди... Ҳар ким ўз ҳаёт йўлини ўзи танлайди. Хулоса қилиш ҳам, рози бўлиш ҳам, рад қилиш ҳам ҳар кимнинг ўзига ҳавола. Шундай деймиз-у, балки, Диананинг ўз 
севгани бордир?! Нима бўлганда ҳам бахт тилаймиз, унга! 
Категория: YANGILIK | Просмотров: 958 | Добавил: admin | Рейтинг: 2.3/3
Всего комментариев: 1
0
Qo'y bugandan keyin qiynde !!!