Sayt Menyu

Категории раздела
YANGILIK
SHOU-BIZNES
O'ZBEK KINO
HORIJ KINO
HIND KINO
HUJJATLI KINO
KINO YUKLASH
ENGLISH MOVIES
KONSERT
SERIAL
MULTFILM
TELE-TEATR
TV-ONLINE
RADIO-ONLINE
TV-SHOU
KLIP
MUSIC
KULGU
PROGRAMMA
MOBILE
SPORT
O'YIN
DIZAYN
ISLOM
KASHFIYOT
HAR-XIL

Поиск

Наш опрос
Sizga qaysi Honanda yoqadi?
Всего ответов: 282

Статистика

Онлайн всего: 12
Гостей: 12
Пользователей: 0

Sayt Faoli


admin
Ball: 1257
Jinsi: Erkak
Yangilik:2327



ShirinToY
Ball: 0
Jinsi: Erkak
Yangilik:1200



ShumBola
Ball: 0
Jinsi: Erkak
Yangilik:1100



bolojon_12
Ball: 5
Jinsi: Erkak
Yangilik:197



MasteR
Ball: 0
Jinsi: Erkak
Yangilik:120



Главная » 2009 » Октябрь » 6 » БОТИР ҚОДИРОВ:"ШЕРАЛИ ЖЎРАЕВ БИЛАН ҲАЛИ ҚЎЛ БЕРИБ КЎРИШМАГАНМАН!"
00:35
БОТИР ҚОДИРОВ:"ШЕРАЛИ ЖЎРАЕВ БИЛАН ҲАЛИ ҚЎЛ БЕРИБ КЎРИШМАГАНМАН!"

Санъатга кимдир порлаб киради, кимдир секин қадамлар билан тетапоя қилади, яна бошқа биров катта шов-шувлар билан ном қозонади! Бу санъаткорнинг ўзбек қўшиқчилик санъатидаги ҳаракатлари кўпчиликни жуда қизиқтириб қўйганига бир неча сабаблар бор... Унинг кучли истеъдоди, баланд пардали овози, саҳна маданияти...Асосийси, қўшиқларидаги ўзбекона теранлик, миллий руҳ ила кўплаб мухлислар қозонди! Бироқ, шахсий ҳаёти билан боғлиқ шов-шувлар эса унга бўлган қизиқишни омма орасида минг карра кучайтириб юборди! Ботир Қодиров ўз йўлини ҳақиқий санъати билан кўтарила олган санъаткор. Бироқ, кўпчиликка қизиқ бўлган бир маълумот ҳануз жумбоқ бўлиб қоляпти...шу ва бошқалар ҳақида интервьюда танишасиз.  
-Жиддий саволларга ўтишдан олдин энг оддий саволлар билан суҳбатни бошлашни лозим топдим. Ижодий янгиликлар ҳақида гапирсангиз...
-Янги қўшиқлар ёзяпмиз. Ижодий изланиш кетяпти.
-Кимлар билан ижодий ҳамкорлик қиляпсиз?
-Мусахон Нурматов, Ботир Муҳаммадхўжаев, Бобур Бобомурод, Акром Ибодуллаев.
-Кимга ёки нимага қараб иш тутасиз?
-Ижодкор учун рақобат бўлиши керак. Мен асосан хаёлга қараб иш қиламан. Яхшиликни ўйлаб ижод қиламан. Ижодимдан инсонларга моддий ва маънвий фойда келсин, дейман. Инсонларга илиқлик, эзгулик олиб киришни истайман. Дунёни санъатим билан лол қолдирсам дейман. Моддий томондан мен билан ишлаётганларнинг оиласи тирикчилигига сабабчи бўлиб қолаётганимдан, маҳаллам, қариндош-уруғим, юртим равнақига оз бўлса-да ёрдамим тегсин деб ижод қиламан. Қолаверса, яхши хонандалар ижодига қараб ҳавас қиламан. 
-Деярли клипларингиз йўқ. Ҳамкасбларингиз мусиқий телеканални турли-туман клиплар билан тўлдиряпти. Уларнинг сафига қўшилмайсизми? 
-Клип сифатида биттасини яратдик. “Гўдак” таронасига. Вилоятлар бўйича ТВларда намойиш этиляпти. Мен ҳам ҳамксасбларим каби тез-тез клиплар суратга олдиришни истайман. Бироқ, “мен клип бўламан” деган қўшиқлар ҳар доим ҳам яралавермайди. Бундан кейин клипларим кўп бўлади деб ўйлайман. 
-Рақобатни хушлашингиз ҳақида гапирдингиз. Сизга ким рақобатчи бўлиши мумкин?
-Ҳаммамиз битта қозондамиз. Ҳар биримиз бир-биримизга рақиб бўлишимиз мумкин. Ўзимга рақиб деб эса ўтган йилги Ботир Қодировни биламан. Ўзимга-ўзим рақибман! Кечаги Ботирдан бугунгиси анча фарқ қилиши керак.  
-Сўнгги пайтда сизга манзур бўлган тароналар...
-Халқ кимни севиб тинглаётган бўлса, мен эшитяпман. Санъаткорлар яхши ижод қиляпти. Яхши ижод қилаётган санъаткорлар ижодига қойил деяпмиз. 
-Шох Жаҳоннинг “Зебо”си ҳам хит бўлди... 
-Аъло даражада қилинган. Яхши қўшиқни тан олиш мардликка киради. 
-Муносабатларингиз ҳам яхшими?
-Синамаганмиз ҳали. Шох Жаҳон билан кўришмаганмиз. Суҳбатда ҳам бўлмаганмиз. Унга муносабатим ёмон эмас. 
-Фарзандингиз кези келиб қўшиқчи бўлса.. унинг кимга ўхшашишини хоҳлаган бўлардингиз? 
-Аввало, яхши инсон бўлсин. Яхши санъаткор бўлиши иккинчи масала. Ўғлим Алишер. 5 ёш. 
-Санъатга қизиқадими? Шохрух рэппер қўшиқларини тингласа керак...
-Йўғ-э, менинг қўшиқларимни куйлайди. 
-Қизиқ, Шерали Жўраев билан неча марта кўришгансиз?
-Мен санъаткорман. Қўл бериб кўришмасак ҳам, тўйларда кўришаман. Неча марта кўришганимни эслаб қололмасам керак. Ҳали бирон марта қўл бериб кўришганим йўқ! 
-Отангизни тез-тез қўмсайсизми? У киши ҳақида қандай хотиротларингиз сақланиб қолган?
-Келинг, шундай саволлар берманг...Мухлисларим бу саволни кўп беришган...
-Жавоб-чи?
-Жавоб олишолмаган.
-Нега бу ҳалигача жумбоқ. Эл орасидаги гапларни инкор этсангиз майли, юрак нима дейди, юрак? 
-...
-Яна жавоб йўқ. Қайси хамкасбингиз ижодини ҳар куни тинглайсиз?
-Бунақа ҳамкасбим йўқ. 
-Мансурхон Нурматовнинг истеъдоди сиздан кучлими?
-Буни халқ баҳолайди. У кишининг ўз санъати бор. Менинг ўз мухлисларим бор. Ҳар кимнинг ўз тингловчиси бор. Камчиликларимизни бир-биримизга айтганмиз. Бу инсонни акамдек кўраман. 
-Асилбекнинг рақсини кўплаб андижонлик эркаклар қаттиқ танқид остига олади. Сизнинг фикрингиз қандай?
-Тўғрисини айтсам, ўзим ҳам билмай қолдим. Асилбек ҳақида ҳеч қандай ёмон фикрим йўқ. Ўйинга тушадими,тушмайдими ўзи билади. Қандини урсин. Ҳар кимнинг фикри хар хил. Бировнинг фикрига хўжайин бўла олмайман. Яхши ижод қилса хурсанд, ёмон бўлса хафа бўламан. Ахир, битта маҳаллада катта бўлганмиз! 
-Унинг қайси қўшиғини мириқиб тинглашингиз мумкин? 
-“Менман” деган ашуласини яхши кўраман. 
-Асосан қайси вилоятга тўйга борасиз?
-Ҳамма вилоятга бораман. Одатда, водийдан бўшашишим қийин бўляпти. 
-Хориж эстрадасидан кимни тинглайсиз?
-Энг яхши хонандаларнинг энг яхши қўшиқларини тинглашни яхши кўраман. 
-Ҳаётдаги энг катта йўқотишингиз?
-Ҳали катта нарса йўқотдим деб ўйламайман. Онам, фарзандларим бор. Ҳамма нарсам етарли. Борига шукур қилиш керак. 
-Энг фахрланадиган инсонингиз?
-Онам, шу дунёга келтирган инсон. Зулхумор Қодирова. 
-Энг ҳурмат қиладиган раққосангиз?
-Раққосаларга ишим у қадар тушмаган. Онамнинг шогирди, Гулмира Ширинова. Ойим у ҳақда кўп айтиб берарди. Гулмиранинг ижодини кузатганман.  
-Сиз кимга энг яқин дўстсиз?
-Дўстларимга дўст бўлсам керак. Ўртоқ бўлиш, оғайни бўлиш осон. Дўст билиш қийин. 
-Ҳаётингиз билан ишонадиган дўстларингиз борми?
-Дўстларим жуда ҳам кўп. Бироқ, онамга жуда қаттиқ ишонаман. Ҳаётимни топшириб қўядиган даражада. Она сотмайди. Она мард бўлади. 
-Сиз энг кўп ранжитадиган нарса? Шерали ҳофизнинг бир тўйда сиз томонга қарата отган “тош”ларими?
-Эсимдан чиқиб кетганди.... эслашни хоҳламайман. Ўтиб кетди...Ранжиган кунларимни қайтариб бўлмайди. Ҳали олдинда анча ғурбатлар бўлмаса бўлагни! Ранжиб юраверсангиз, унда ишлай олмайсиз-ку? Ранжитадиган одамларга келсак, ҳаммага худо бор! 
-Шерали Жўраевга сизни жуда ўхшатишади (ҳатто унинг ўғли деган гап-сўзларни гапирмаса ҳам бўлади! Бу янгилик бўлмаган янгилик ҳақида хонанда ҳар куни эшитса керак! ) Ё атайлаб ўхшашга интиласизми?
-Одам одамга ўхшайди. Бутун дунё одамлари Момо Ҳаво ва Одам Атодан тарқалган-ку!? Аслида ҳаммамиз аҳил, мўмин мусулмон, қавму қариндошмиз. Ўхшашлик...Кўп тасодифлар бўлади.
-Бу аслида тасодифмикан?
-Тасодиф бўлиши мумкин. 
-Тўй хизматларида ҳофизнинг тароналарини сўрашса, куйлаб турасизми? 
-Билсам, қўлимдан келса айтиб бераман. Шерали ҳофизнинг қўшиқларни кўп сўрашади. “Биринчи муҳаббатим”, “Баҳор айёми”. 
-Жонли куйлаш бобида ким билан баҳслашган бўлардингиз?
-Буни ўйлаб кўрмабман. Ҳеч ким баҳслашиш ниятим йўқ. Мен баҳслашаман деб санъат оламига кирмаганман. Ўз номимга эга бўлиш учун, санъатим гўзаллигини кўрсатиш, келажакда Ботир Қодиров деган яхши санъаткор ўтганлигини исботлаш учун чиққаман. Эл дуосини олиш учун куйлайман. 
-Онангиз билан нималарни маслаҳатлашасиз? 
-Фақат яхшиликларни. Ижод борасида ҳам, ҳаёт борасида ҳам у киши энг яқин маслакдошим. 
-Қайси тилни ўрганишга муҳтожлигингиз бор? 
-Ўзбек тилини жуда яхши кўраман. Ўз тилимда зўр гапираётганимга шукур қиламан. Турк тилида оз-оз ўрганяпман. Рус тилини биламан. Тил ўрганиш зиён қилмайди.
-Ҳар эрта тонг турганингизда кўнглингизга нима таскин беради?
-Шу юртда соғ-саломат уйғониб, шу қуёшни кўзим кўриб турганидан баҳра оламан. Ухлаб уйгонишнинг ўзи ҳам катта бахт-да!

Яна шундай бахт сурури борки, қалб жумбоқ ва сирлиликдан азоб чекмаса, ҳақиқатлар очилса-ю, ҳамманинг кўзига тик боқиб саволларига баралла жавоб берсанг... Назаримда, ҳали вақти соати етмагандай. Бироқ, шундай палла келиши аниқ! Анжончасига қанақа эди... Ҳа, ишонаверинг!

Категория: YANGILIK | Просмотров: 1401 | Добавил: admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 1
0
omad sizga botir aka