1
2
3
Режиссёр Баҳром Ёқубовга «Зирапча» кинокартинаси ҳақида ўзимизни қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдик.
-“Зирапча”нинг премъерасидан кейин нималар кутяпсиз?
-6
август. 18.00.да премъера. Тўғрисини айтсам, мен учун ҳам бу фильм
янгилик. Муҳаббат бош мавзу эмас. Халқ дардини кўрсатишга
интилганман.Бу сўнгги яратган фильмларим каби комедия эмас. Мелодрама
бўлса ҳам, катта ғоя кўтарилган.
-Ҳозир кўп
фильмлар инқирозга учраяпти. Продюсерлар сарфланган пулини йиғиб олиши
тугул, катта миқдорда қарзга ҳам ботяпти. Сиз чўчимаяпсизми?
-Йўқ.
Бугун томошабин эътиборини жалб қила оладиган фильмлар кам. Шунинг учун
ҳам инқироз сабабини Жаҳон иқтисодий инқирозига йўйишади. Корейс
сериали, ҳинд киноларига тақлид қила бошлаяпмиз. 8 августда фильмим
прокати бошланади. Кўплаб мутахассислар фикрича, катта аудиторияни
йиғади.Агар кўзланган мақсадга ва фойдага ета олмасак, унда бошқалар
каби инқироз таъсири дея қоламиз! (кулади).
-Саундтрек учун нега Райҳонни танладингиз...Зиёдага кўникиб қолгандик. Райҳонни қабул қила олармикинмиз?
-Яратилган
асарим драматик йўналишда бўлгани учун Райҳон билан фикримиз бир жойдан
чиқиб қолди. Қачон бирга ишлаймиз, деган савол ҳамон жавобсиз эди.
Райҳонга сценарий ёқди ва унинг ўзи қўшиқ ёзди. Севги ва нафрат
тўғрисидаги бу таронага Ёдгор Носиров клип суратга олди.
-Кейинги фильмларингизда Райҳонни бош ролда кўриб қолсак, ҳеч ажабланмаймиз...
-Бунақа ният йўқ.
-Фильмингиз бюджети қанча? Ё сирми?
-Сирли жойи қолмади. 50 миллион.
-Самандарнинг актёрлик бобидаги омадсизликлари талай. Уни бош ролга тайинлашдан ҳайиқмадингизми?
-Бош
ролга актёр танлашга жуда қийналдик. Тўғри, Самандарнинг сўнгги
фильмлари инқирозга учраган. Ҳатто, продюсерлар менга қарши чиқишди.
Киномухлисларнинг назаридан қолаётганди. У билан гаплашиб кўрганимдан
кейин, бир икки кино-синовдан кейин мен уни ёқтириб қолдим. Унинг
актёрлик маҳоратига тан бердим. Кўрасиз, Самандарнинг “Зирапча”даги
ижроси кутилмаган янгилик бўлади. Актёрнинг “қайта туғилиши” десам
адашмайман!
-Кино ҳеч ишини тўхтатмайдиган “фабрика”га ўхшаб қолган. Жараён тинмаяпти. Қайси ҳамкасбларингизнинг ижоди сизни қизиқтиряпти..
-Рустам
Саъдиевнинг янги фильмларини кутаман. Доим премъерасига ташриф
буюраман. Аюб Шаҳобиддинов “Телба”дан кейин бўшашиб қолди. Уни режиссёр
сифатида ҳурмат қиламан.
-“Сўнгги лаҳза” шахсан мени қизиқтира олмади. Сизнинг фикрингиз?
-Менинг
фикрим....сериалга ўхшаш деган гаплар бор. Назаримда, бу фильмда озгина
камчиликлар бор. Акбар илк фильми “Жазо”даги каби темпоритм топа
олмаган. Гулчеҳра Эшонқулова бу ролга умуман мос тушмаган. Ҳар галгидек
ўша хафа, норози образда! Ёш актриса Шаҳзоданинг маҳорати жуда саёз
-Профессионал режиссёрлар янги фильмини премъера қилишга улгурмай янги ғоясини яратишга улгуради...
-Бу
фильмни қандай кутиб олишади, кейингиси нима бўлади деган хавотирда
яшайди, ҳар бир режиссёр.Кейинги режаларим сир! Жуда яхши ғоямиз бор...
-Диана
мобода яна бош қаҳрамон бўлса, ким унга жуда муносиб жуфт бўлади?
Масалан, кўплаб ҳинд киномухлислари учун Шохрух Хон ва Қажол каби идеал
жуфтлик йўқ!
-Улуғбек, Фаррух, Адиз,
Самандар...яхши актёрлар қўл билан саноқли. Адиз ва Дианани “зўр пара”
дедик. “Зирапча”дан кейин фикрингизни ўзгартирасиз. Кўк кўз Самандар,
қора кўз Диана бир-бирига шу қадар моски, бменинг назаримда Самандар ва
Диана жуфтлиги менга энг маъқули!