· Жаҳон бўйича энг кўп китоби сотилган ёзувчи Агата
Кристи ҳисобланади. Унинг китоблари 1920-йидан бери инглиз тилида 1
миллиард нусхада сотилган. Яна 45 тилга таржима қилинган тўпламлари ҳам
шунча нусхада савдога чиқарилган. Китоблари сотилиши буйича у фақат
Уильям Шекспирдангина ортда қолмоқда.
· Европанинг энг кўп шамол
эсадиган жойи Шотландия ҳисобланади. У ердаги шамоллар бутун Европа
шамол энергиясининг 25% ни беради.
· АҚШнинг Аризона штатида
кактусни ердан суғуриб олганлар 25 йилга озодликдан маҳрум этилади. Туя
овлаганлар эса катта миқдорда жаримага тортиладилар.
- Дунёдаги энг кўп кўприклар Санкт-Петербургда. Уларнинг умумий миқдори 539 тани ташкил этади.
· Плутон сайёраси Қуёш атрофида бир марта айланиб чиқиши учун 247 йил керак.
· Денгиз суви таркибида олтин жуда оз миқдорда учрайди. Дунё миқёсида сувда 10 миллиард тонна олтин мавжуд.
- Ҳар йили қишда Ернинг шимолий ярим шари қор ва музлар топланиши эвазига 10 триллион тоннага оғирлашади.
· Инсон йилига 84 миллион марта кўзини юмиб - очади.
·
Қоронгуликда бир дақиқа турсангиз, кўзингизнинг сезувчанлиги 10 марта
ошади. 20 дақиқадан кейин эса миқдор 6 минг мартага етади.
·
Чумолилар ўз инини иситиш учун таналаридан фойдаланадилар. Улар қуёшда
исиниб олгач, дарҳол инларига югурадилар. Шунинг учун чумолилар инидаги
ҳарорат ташқи оламдан 10 даража юқори бўлади.
· Фил бир дақиқада 10 марта нафас олади, сичқонлар эса 200 марта.
· Жанубий Африка Республикасида дунё олтинининг учдан икки қисми кавлаб олинади.
· Мушукнинг олд оёқлари исталган томонга қайрилиши мумкин.
· Бойўғли бошини вертикал бўйлаб 270 даража, горизонталига эса 180 даража бура олади.
· Урғочи шер суткасига 20 соат уµлайди. Қолган вақт ичида эса ов қилади ва овкат ейди.
· Акулада қўшимча ошқозон халтаси мавжуд бўлиб, ундаги овқат 20 кунгача айнимайди.
· Қурбақа бутун умри давомида уч тонна чивинни еб битиради.
· Саҳрои Кабир чўлларида йилига 160 минг сароб кузатилади. Улар чалгитувчи ва муқим, вертикал ва горизонтал бўлади.
· Игнанинг кўзичалик тешикдан суткасига 840 литр сув оқиши мумкин.
· Одам суякларининг тўртдан бир фоизи оёқ қисмида жойлашган.
· Аёлларнинг бир ўрим сочи тахминан 200 минг толадан иборат бўлиб, 20 тоннагача юкни кўтара олади.
· Инсон мияси 20 миллиард нерв ҳужайраларидан иборат ва кунига 96 миллион бит ахборотни эслаб қолиш қобилиятига эга.
· Дунёдаги биринчи дорихона 1000 йилда Бағдодда очилган.
· Чумолилар ўлими яқинлашганини сезгач, ўз инини ташлаб чиқиб кетади.
· Мушук боши сиғадиган исталган тешикдан ўтиб кетишга қодир.