Куни кеча Лос Анжелосда MTV Video Music Awards тақдимот маросими бўлиб ўтди. Юлдузлар бир-бирини ортда қолдириш ҳамда томошабинларни ҳайратга солиш устида анча ҳаракат қилишган кўринади, либосларнинг энг зўрларида намоён бўлишди! Энг "экстравагант” кўриниш бу гал ҳам Леди Гага (Lady Gaga)га насиб этди. Бутун кеча давомида у учта либосда чиқиш қилди. Энг ажойиби эса Alexander McQueen брэндининг либоси бўлди. Кэти Перри Marchesa дан кийинди. Мода танқидчилари Тейлор Свифт (Taylor Swift)нинг чиқишига алоҳида баҳо беришди. Ахир, у қизил йўлакчада D&Gнинг фил суяги рангидаги ёрқин либосида эди! Яна омманинг диққатини 23-ёшли актриса Эшли Грин (Ashley Greene), хонанда Сиара (Ciara)нинг Givenchy Haute Coutureдан кийган либослари тортди.