Sayt Menyu

Категории раздела
YANGILIK
SHOU-BIZNES
O'ZBEK KINO
HORIJ KINO
HIND KINO
HUJJATLI KINO
KINO YUKLASH
ENGLISH MOVIES
KONSERT
SERIAL
MULTFILM
TELE-TEATR
TV-ONLINE
RADIO-ONLINE
TV-SHOU
KLIP
MUSIC
KULGU
PROGRAMMA
MOBILE
SPORT
O'YIN
DIZAYN
ISLOM
KASHFIYOT
HAR-XIL

Поиск

Наш опрос
Siz Uylanganmisiz?
Всего ответов: 36

Статистика

Онлайн всего: 51
Гостей: 51
Пользователей: 0

Sayt Faoli


admin
Ball: 1257
Jinsi: Erkak
Yangilik:2327



ShirinToY
Ball: 0
Jinsi: Erkak
Yangilik:1200



ShumBola
Ball: 0
Jinsi: Erkak
Yangilik:1100



bolojon_12
Ball: 5
Jinsi: Erkak
Yangilik:197



MasteR
Ball: 0
Jinsi: Erkak
Yangilik:120



Главная » 2010 » Май » 17 » ҲУВИЛЛАЁТГАН КИНОТЕАТРЛАР.ҚАЕРДАСИЗ, ТОМОШАБИНЛАР?
13:53
ҲУВИЛЛАЁТГАН КИНОТЕАТРЛАР.ҚАЕРДАСИЗ, ТОМОШАБИНЛАР?

Фильмлар яратилиши агар шу кетишда давом этса, ким билсин, "UZWOOD” яратилса, не ажаб?! Деярли ҳар ҳафта янги бир  фильмни қарши оляпмиз. Турли жанрлар, энг машҳур актёрлар ансамбли ёки аксинча... Режиссёрлар янги мавзу топишдан кўра, тезроқ фильм яратишга уринишмоқда. Ҳозирги киножараёндаги тезлик яхши, бироқ, фильм моҳияти-чи? Шу сабабми, картинадан маъно излаётган томошабинлар қадами "қирқилди”. Кинотеатрлар тобора ҳувиллаяпти. Томошабинга лиқ тўла зални премъерадан бошқа пайтда кўриш амримаҳол бўлиб қолди. Келинг, шу хусусда бир фикр алмашсак. Сўнгги ўн икки ой ичидаги бу ҳолатни айримлар жаҳон иқтисодий инқирози билан боғласа, айрим томошабинлардан олинган сўровномада эса, уларнинг аксарияти яхши кино деб ўйлаган фикри билан намойишдан сўнг аладаниб қолаётгани ҳақида норозиликлар билдиришади.

Гоҳо, яхши фильм деган сифатга қандай турдагилари муносиб эканлигига жавоб тополмай ҳалак бўласан. Яхши фильм минглаб томошобин йиққани десак, картинанинг ярми кўча жаргонлари билан тўла, яхши фильм юқори бюджетлиси десак, унда эса шунча харажатга арзигулик хотима ҳам йўқлигидан хафсаламиз пир бўлади, яхши фильм кино агентлиги яратган фильмларми десак, унда аниқ ўзимизни алдаб қўямиз...Яхши фильм севимли киноактёрларимиз ижросидаги кинокартиналарми? Йўқ, сўнгги пайтда айнигандан айниган, бачканадан бачканалик сари қадам ташланяпти...Мисол келтиришимиз шартми, ўзингиз аллақачон бир неча вариантлар тайёрлаб қўйганингизга ишонамиз!    

Агар рақамларга эътибор қаратсак, (А.НАВОИЙ НОМЛИ КИНО САРОЙИ БЎЙИЧА)

2003 йилда  БИР КУНДА ЭНГ КЎП ТОМОШАБИН "ЭНГ ЯХШИ кинокартина”га, яъни БИТТА ФИЛЬМ томошабинлари 5000-6000 тани ташкил этган.

2010 га келиб эса, бу кўрсаткич, яъни БИР КУНДА ЭНГ КЎП ТОМОШАБИН жами 700-800 тага тушди!

Шу пайтгача, яратилганидан бери ҳануз шуҳратини йўқотмай келаётган картиналар сафида "КЕЛГИНДИ КЕЛИН”, "ПАНОҲ”, "СУПЕРКЕЛИНЧАК”, "ТЕЛБА”, "ФАРЁД”, "СЕВГИНАТОР”, "ИЧКУЁВ”,  каби саноқли фильмлар жой олган. УШБУ ФИЛЬМЛАР бир кунда КАМИДА 3 МИНГТАДАН ТОМОШАБИН ЙИҚҚАН.

"ЧАЛЛАРИ” бухоро шевасида айтганда, анча томошабинни "чаллади”(чақирди маъносида), бироқ, томошадан кейин вой дод, бу нима деганлар кам бўлдими?  Майли бунга ҳам кўз юмамиз, "Танго ёхуд Адашган совчилар”, "ҚАЛБИМ ЎҒРИСИ”, "ЦУНАМИ 2”...бу қаторнинг сафи айни пайтда энг илғор саналади. Саёзликлардан иборат "киноқоришма”!  

"УЧАР ҚИЗ”, "ЕТТИ ҲАЙКАЛ, БИТТА КАЛ” номланиши ҳам, жанри ҳам антиқа бўлган бу фильмлар омма эътиборини тортишига ҳеч ким ишонмаган эди. Бироқ, осмонда учиб юрган Адиз Ражабов ва Асал Шодиева, оҳакдек қотиб қолишга мажбур бўлган жонли ҳайкаллар - машҳур актёрлар ансамблини ҳар ҳолда ёмон қабул қилишмади. Бу КАБИ ФИЛЬМЛАР ЎРТАЧА ТОМОШАБИННИ ҚИЗИҚТИРА ОЛДИ.  

Ички нидо шундай дейди: "ФИЛЬМЛАРИ ОРҚАЛИ МАЪНАВИЯТИМИЗГА ТАҲЛИКА СОЛАЁТГАН (АЙРИМ) РЕЖИССЁРЛАР, ТОМОШОБИН ДИДИНИ БУЗИБ, УЛАРНИНГ КИНОГА МЕҲРИНИ СЎНДИРМАНГ!

Дин тилида айтганда, кино ижодкор учун хатонинг энг каттаси, гуноҳларнинг энг зўри шуниси бўлса керак. Оммани алдаш яхшимас. Ахир гап бир инсонни ранжитиш ҳақида эмас, минглаб норозиликлар ҳақида боряпти. Кинога томошабин пушаймон бўлгани бормайди, ахир! Бир баҳя  ўз фильмингизга ҳам томошабин бўлиб кўринг-чи? Киноэкранни банд этган, бир ярим ёхуд икки соатлик ҳаракатли тасвирларга кетган кўз нурингиз, уч минг сўм ё уч миллион майли-да қанчагадир арзугилик вақтингиз сарфи ва чўнтагингиздан кассага кетган уч минг сўм нақдингизга арзирмиркан? Ўйлаб кўриш учун ҳали ҳам кеч эмас. Ҳечдан кўра...Яна, кинога шунчаки келиб кетгани келган бўлсангиз "ҳа, майли”, бироқ, яшаган ижодкорнигина абадият ҳам, тарих зарварақлари, энг  муҳими, халқ хотираси сийлайди!  

Айнан шу мавзуда  киношунос тележурналист Феруза Нодированинг ҳам фикрлари билан қизиқдиик:

-Кинотомошобин камайиб кетишига сабаб авваламбор, чипта нархи қиммат. 3000 сўм. Иккинчидан, фильмлар кўплигидан томошабиннинг боши айланиб қолган. Фильмлар кўп, савия эса паст. Фикрлайдиган томошабин ҳам кун сайин камайиб кетяпти. Савияси юқори, чуқур мазмунли фильмлар яратувчи Ёлқин Тўйчиевнинг картиналарини олайлик. Томошабин  сони жуда ҳам кам. Кинога фақатгина "кўнгил очиш воситаси” назарида қарамасдан, унинг маънавиятни бойитувчи унсурлардан бири сифатида ҳам қараш пайти аллақчаон келганди. Биз эса амал қилмаяпмиз. Кинотеатрга томошабин қачонгача писта чақиб, попкорн еб кетиш учун келади? Аслини олганда, бу жараён бўлиши керак. Бора-бора профессионаллик томон интиляпмиз. Кино барибир биз хоҳлаган даражага етади. Кинога кўчадан тасодифан кириб келган ҳаваскорлар эса йўқолиб кетади. Бу жараён яхшилик билан тугайди. Кузатишимиз керак.

Айрим режиссёрлар фикри эса қуйидагича: "Кинотеатрлардаги шарт-шароитлар охирги икки йил ичида анчайин ижобий томонга ўзгарди. Шунинг учун ҳам чипталар нархини янада ошириш керак. Мактаб кўрмаган режиссёрлар малакасини синаш учун имтиҳондан ўтказадиган вақт келди. Кинотеатр бу - Чорсу бозори эмас, маза-бемаза мева сотиб кетадиган. Кино бу - интеллектуал бозор! Режиссёрларнинг  тафаккур меваси сотиладиган! Бугунги яратилаётган 90 фоиз фильмлар маънавий қашшоқликка чорлаяпти, атиги ўн фоизи эса етуклик учун курашяпти. Маънавий қашшоқ фильмлар эса томошабинни чалғитиб, уларни ўғирлашяпти. Кинобозор қоидаларига эса бу йўл қаршидир! Ўзбек киноси тобора жарликка қулаётгандек....Шу боисдан умуминсоний қадриятларга бой, миллий характерлар билан суғорилган ҳақиқий фильмларга, шундай фильм яратувчи ижодкорларга кўпроқ эътибор қаратиб,  яхши стимул бўлувчи шароитлар яратилса, келажак авлодимизнинг ҳақиқий баркамоллик сари етишишида қайғурган бўламиз. Кинодан томошабин ҳақиқатан безиллади. Энг катта фожеа ҳам мана шунда!”  

Категория: YANGILIK | Просмотров: 720 | Добавил: MasteR | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Saytga Kirish
Salom, Гость!
00:12


FotoAlbum

Radio Online






Yangi Azolar

Maktab25
Ball: 0
Jinsi: Erkak
izoh:0



umid
Ball: 0
Jinsi: Erkak
izoh:0



Jamesdaync
Ball: 0
Jinsi: Erkak
izoh:0



Coreyken
Ball: 0
Jinsi: Erkak
izoh:0



Календарь

Sayt Do'stlari





Faol Izohchi


admin
Ball: 1257
Jinsi: Erkak
Izoh:93



Qushcha
Ball: 0
Jinsi: Ayol
Izoh:92



амаки
Ball: 0
Jinsi: Erkak
Izoh:66



bolojon_12
Ball: 5
Jinsi: Erkak
Izoh:61



temyrjan
Ball: 0
Jinsi: Erkak
Izoh:45




Copyright ©    "NODIRBEK"    2009-2024