Айрим қўшиқчилар руҳи чўкиб бир он ухласа, бир йиллаб ижодини бир чеккага йиғиштириб қўяди. Юлдуз бир онини йўқотса ёхуд бир баҳя бекор ўтирса, зерикиш тугул, бир йилини йўқотгандек сиқилиб қолади. Шунинг учун ҳам, Ватандами ё олисда, ўнгдами ё сўлда ҳамиша ўз исмига муносиб...Осмонга тикилиб, ёғдусидан баҳра олаверамиз. Янги альбомини Мустақиллигимизнинг 19 йиллигига муносиб туҳфа сифатида тайёрлаётган хонанда тўпламга киритилган янги қўшиқлар қулоқ тинглаганда хуш ёқиши учун жуда профессионаллик билан ёндашмоқда. Шунинг учун ҳам моҳир созанда ва овоз-ёзувчилар билан биргаликда Истамбулнинг энг машҳур студияларидан бирида уззукун ижод қиляпти. Маълумотларга қараганда, ушбу студияда Туркиянинг бир неча таниқли юлдузлари Таркан, Эмраҳ кабилар ҳам оригинал хитларини ёзишган. Демакки, бундан буёғига Юлдуз ва Таркан тез-тез ва юзма-юз кўришиши, ҳатто тил топишса, дуэт куйлаши ҳам мумкин!
Яна энг сўнгги шов-шувлардан бири Примадоннанинг Рамазон ойига туҳфаси! Хонанданинг Рамазонда куйланган бир неча қўшиқлари қалмизнинг тўр-тўридан жой олган. Тасаввуф олами, фалсафий кенглик, илоҳий эътиқод – ушбу қўшиқларнинг бош мезонларидир. Мана шундай янги тароналардан бири «Ёлвор ёлғиз Аллоҳ”га деб номланади. Қўшиққа Истамбулнинг энг йирик қадамжоларидан бири - шундоққина Мармара денгизининг соҳилида жойлашган Султон Аҳмат масжиди олдида ва кенг далалар қўйнида суратга олинди. Ижодий гуруҳ 100 кишини ташкил этган бўлса, яна шунча киши, (асосан хорижликлар) суратга олиш жараёнини кузатди ҳамда ўзбек санъатининг ёғдуси мунаввар, «ҳамишабаҳор» юлдузи билан эсдалик учун суратга ҳам тушди. Айни пайтда клипнинг монтаж ишлари давом этяпти. Премъерага эса бармоқ билан санарли кунлар қолди. Интиқлик билан кутамиз!