Муҳаббат...Муҳаббат. Кимларни ўз куйингда ёндирмадинг, куйдирмадинг?! Уларнинг муҳаббат уруғи қадалганига анча бўлди. Ширин сўзлар, интиқ кутилган учрашувлар, асалга ботирилган дил изҳорлари...Улар бир-бирини шу қадар рашк қиладики...Бироқ, Сардорнинг ёнида бошқа қиз пайдо бўлди. Манзура. Улар бир-бирига бефарқ эмасди. Бу дўстликми ё муҳаббат ё яна бошқа туйғулар...Муносабатлар чигаллашиб борарди. Ахир, ўртада Райҳон бор! Раҳимхоннинг уддабуронлигини қаранг, Манзурага ҳам балки "сенга уйланаман” деган ваъдани боплаб бериб , қизнинг қалбини сеҳрлаб қўйгандир?! Муҳими, соф муҳаббат ҳамиша ғолиб деганларидек, Райҳон ва Сардорнинг севгиси тантана қилди. Улар турмуш қуришди! "Ана-мана” дегунча Раҳимхон Ғаниевани илиб кетди...Райҳон шундай онларда баралла куйлайди: "У М-Е-Н-И-К-И!”. Янги клип премьерасини кутинг. Томоша ҳақиқий завқ улашади. Райҳон мухлислари учун қандай шов-шув кўтаришни яхши билади! Премьерадан кейин сиз ҳам фикрингизни бўлишарсиз!
|