Sayt Menyu

Категории раздела
YANGILIK
SHOU-BIZNES
O'ZBEK KINO
HORIJ KINO
HIND KINO
HUJJATLI KINO
KINO YUKLASH
ENGLISH MOVIES
KONSERT
SERIAL
MULTFILM
TELE-TEATR
TV-ONLINE
RADIO-ONLINE
TV-SHOU
KLIP
MUSIC
KULGU
PROGRAMMA
MOBILE
SPORT
O'YIN
DIZAYN
ISLOM
KASHFIYOT
HAR-XIL

Поиск

Наш опрос
Bu saytga qaytib kirasizmi?
Всего ответов: 126

Статистика

Онлайн всего: 28
Гостей: 28
Пользователей: 0

Sayt Faoli


admin
Ball: 1257
Jinsi: Erkak
Yangilik:2327



ShirinToY
Ball: 0
Jinsi: Erkak
Yangilik:1200



ShumBola
Ball: 0
Jinsi: Erkak
Yangilik:1100



bolojon_12
Ball: 5
Jinsi: Erkak
Yangilik:197



MasteR
Ball: 0
Jinsi: Erkak
Yangilik:120



Главная » 2010 » Апрель » 20 » Украина фуқаролигини қабул қилмайман»
16:40
Украина фуқаролигини қабул қилмайман»

Сўнгги ҳафтада Украина матбуотида энг кўп тилга олинган футболчи, шубҳасиз, ҳамюртимиз Максим Шацкихдир. Бунинг боиси сизга аён — Макснинг Украина чемпионатидаги голлари сони 100 тага етди. Шу сабабли, турли нашрлар ва ОАВ вакиллари ҳамюртимиз тўғрисида турфа маълумотлар чоп этишмоқда, у билан суҳбатлар уюштиришмоқда. «Спорт экспресс в Украине» газетасида чоп этилган интервью эътиборимизни тортди. Чунки мазкур интервью анча кенг қамровли бўлиб, ундаги савол-жавоблар деярли аввалгиларни такрорламаган ва бу суҳбат сиз — азиз мухлисларни ҳам бефарқ қолдирмайди, деган умиддамиз.

Юзлик маррани забт этиш учун 31 ёшли ҳужумчига ўн ярим йил ва 222 та ўйин керак бўлди. Хабарингиз бор, Максим Украина чемпионатида 97 та голини ўзининг жонажон жамоаси «Динамо» (Киев)да киритган бўлса, қолган 3 тасини «Арсенал» клуби формасида уришга муваффақ бўлди. 

«БУГУН ЭМАС, ШЕКИЛЛИ»
— Юзинчи голингизни ўзининг 8 ёшли туғилган кунини нишонлаган кичик қизингизга бағишлаганингиздан хабаримиз бор. У ҳам ўз нав батида отасининг бундай совғасини қабул қилдими?
— Менимча, ҳа. Запорожецнинг «Металлург» клубига қарши ўйинни Кристина онаси билан бирга томоша қилди. Шунинг учун у голни кўрган бўлиши керак.

— Бир нарсага эътибор қаратдим, сиз юбилей голингизни жуда оддий нишонладингиз. Наҳотки, қизиқроқ услубда нишонлаш ҳақида ўйлаб кўрмадингиз?
— Ростданми? Йўқ, бундай услуб ҳақида ўйлашни ва олдиндан тахмин қилишни истамадим. Хаёлимга «100» рақамли иккинчи футболкани кийиш фикри ҳам келганди, бироқ бу фикримдан қайтдим. Одатда, бир нарсага тайёрлансанг, уни узоқ кутишингга тўғри келади. 

— Демак, юбилей голни олдиндан нишонлаш босими сизга барибир таъсир қилган.
— Йўқ, мутлақо. Агар ўйин пайтида тўп мендалигида дарвозабон билан иккига бир вазиятга чиқадиган бўлсак, тўпни юз фоиз шеригимга оширардим. 

— Шундай ҳолатлар бўлдими?
— «Металлург» билан ўйинда бўлмади. 

— Биринчи бўлимда яққол бирга-бир вазиятда гол ура олмаганингиздан кейин нимани ҳис қилдингиз? 
— Хаёлимга аниқ бир фикр келди: «Яна уролмадим ... Бугун гол уролмайман, шекилли».

— Тан олшингизча, сиз шахсий статистикангиз билан шуғулланмайсиз...
— Бу иш билан менинг дўстларим шуғулланишади. Профессионал футболга уларнинг алоқаси йўқ. Менга эса чин дилдан мухлислик қилишади. Ҳар бир ўйинга, баъзида сафар ўйинларига ҳам ташриф буюришади. 

— Маълумки, Пеле ўзининг мингинчи голини пенальтидан киритган. Агар ҳакам «Металлург» дарвозаси томон 11 метрлик нуқтани кўрсатганида, пенальтини ким амалга оширарди?
— Билмасам. Ўйиндан олдинги кўрсатмасида Вячеслав Грозний бизга бу ҳақда ҳеч нарса демаганди. Лекин буни ўзим учун талаб қилиб олмасдим. Менга алоҳида олинган бир футболчининг юбилей голидан кўра, жамоанинг 3 очкони қўлга киритгани муҳимроқ. 

— Сиз пенальти борасида ўз имкониятларингизга ишонмайсизми?
— Мен-ку ўзимга ишонаман, лекин ҳар бир жамоада ўзининг штатдаги пенальтичиси бор. «Арсенал»да бу ишни Сергей Закарлюк бажаради, назаримда.

— Грозний эса ўйиндан кейин журналистлар билан суҳбатда, бундай вазият содир бўлса, майдон четига келиб, Шацких пенальтини амалга оширишига кўрсатма берган бўлишини айтди.
— Ишонч учун мураббийга раҳмат, лекин мен бу ҳақда ҳеч нарса билмагандим (кулади).

«СТАНДАРТ»ДАН УРИЛГАН ГОЛ ЁҚИМЛИРОҚ
— Сиз «Динамо» сафида ўйнамаётган бўлсангиз ҳам, Киев шаҳри футболи ривожига ўз ҳиссангизни қўшяпсиз. Бунинг қандайдир рамзий жиҳати борми?
— Ҳм... Балки. Лекин бу шунчаки тасодиф. Мавсумлар оралиғида менга жиддий таклиф тушди ва мен уни қабул қилдим.

— Бошқа вариантлар ҳам бормиди?
— Ҳа, асосан хориж клубларидан. Польшага  таклиф қилишди, яна Осиё томонларга йўл олишим ҳақида гап-сўзлар бўлди. Лекин улар қуруқ гапдан амалий ишга ўтмади.

— Гапингизга қараганда, ёзда янада кучлироқ клублар билан музокаралар бошлашингиз мумкин эканда?
— Ҳозирча бир нарса де йиш қийин. «Арсенал» билан шартномам мавсум сўнгида ниҳоясига етади. Агар «канонирлар» жамоада қолишимни исташса, унда, албатта, ҳамкорликни давом эттириш ҳақида музокара олиб боришга тайёрман.

— Ҳозирги пайтда клуб раҳбариятига эътирозингиз йўқми?
— Заррача ҳам. Шартномани имзолаш пайтида белгиланган мажбуриятлар клуб томонидан аниқ ва ўз вақтида бажарилмоқда.

— Шартномада маълум голлар сони бўйича мукофот пули ҳақида банд келтирилмаганми?
— Йўқ. Бундай шарт менда ҳеч қачон ҳеч қайси клуб билан бўлмаган ва бу тўғри йўл ҳисобланади. Акс ҳолда, футболчи шахсий манфаатларини ўйлаб, жамоага зарар келтириши мумкин.

— «Арсенал» сафида урган 3 та голингиздан қайси бири ўзингизга кўпроқ ёқди?
— «Карпати» дарвозасига жаримадан урган голим кўпроқ ёқди. Очиғини айтсам, бундай голлар киритиш ёқимли.

— Моҳирона амалга оширилган жарима зарбаси — истеъдодингизнинг янги қирраси ҳисобланади. Львовда урган голингиз илҳом парилари натижасими ёки бу машғулотлар самарасими?
— Умуман олганда, мен машғулотларда жарима зарбаларини бериш устида ишлашни яхши кўраман. Ниҳоят бу нарса майдонда ҳам амалга ошди.

— Бундан кейин ҳам «стандарт»ларни амалга ошириб турасизми?
— Менимча, ҳа. Бизда жаримани ким амалга ошириши тўғрисида аниқ бир тақсимот йўқ. Одатда тўп ёнига ўзига ишончи баланд бўлган, гол уришига ишонган футболчи яқинлашади. Бундан ташқари, жарима белгиланган нуқтага ҳам кўп нарса боғлиқ. Агар тўп марказдан ўнгроқда бўлса, унда чапақай футболчи, аксинча ҳолатда эса ўнга қай футболчи зарбани амалга оширади.

РОМАНЦЕВ БИЛАН СУҲБАТЛАШМАГАНМАН
— Украина терма жамоасининг собиқ футболчиси Сергей Нагорняк ўзининг 30 йил аввалги ҳолатини эслаб: «Эҳ, агар ҳозирги каллам ва ўша пайтдаги оёғим бўлганидами...», деганди. Сизга бундай фикр келмадими?
— Ҳозирча йўқ. Назаримда, мен унчалик қари эмасман (кулади). Қарилик ва тажриба — асло синоним сўзлар эмас. Фаолиятимни давом эттириш учун рағбат етарли. Демак, ҳали ҳаракатдан тўхтамайман. 

— Маҳоратли ҳужумчини аниқлашнинг 2 та анъанавий йўли бор. Биринчиси: «Яхши ҳужумчи ҳар бир ўйинда гол уриш учун имкониятга эга бўлади». Иккинчиси эса: «Яхши ҳужумчи ҳар иккита имкониятдан биттасини голга айлантиради». Мазкур аниқлаш йўлларидан қайси бири сизга кўпроқ ёқади?
— Менимча, иккинчиси. 

— Статистика билан шуғулланувчи инсонларнинг ҳисоб-китобларига кўра, сиз тахминан ҳар иккита ўйинда битта гол ураркансиз. Бу кўрсаткични қандай баҳолайсиз?
— Ёмон эмас. Лекин ҳар бир ўйинда гол уриш керак, деб ҳисоблайман. Ҳеч бўлмаганда шунга интилиш лозим. Бу амалга ошиши ҳам, ошмаслиги ҳам мумкин. Ҳар бир ўйинда исм-шарифи таблода ёниб турадиган ҳужумчи анчадан бери футболда йўқ.

— «Арсенал»да 3 та кучли ҳужумчилар бор — сиз, Андрей Воробей ва Ионуц Мазилу. Рақобатни ҳис қиляпсизми?
— Рақобат ҳамма жойда бор. Агар бизнинг тактик схемамиз ҳақида гапирадиган бўлсам, мен ўйинда соф ҳужумчи вазифасини эмас, балки ўнг қанот ҳужумкор ярим ҳимоячи вазифасини бажараман. Бундан ташқари, мудофаада ўнг қанот ҳимоячисига, кўпроқ Андрей Ещенкога ёрдам беришни ҳам унутмайман. Бу функция менга ноодатий эмас. Авваллари ҳам бир неча марта ҳужумчилар ортида ҳам тўп сурганман. Юрий Сёмин эса мени қанотга қўярди.

— Сиз ва Мазилуни бир хил тоифадаги ҳужумчилар сирасига киритишади. Андрей Воробей эса бошқачароқ усулда ҳаракат қилишга ўрганган...
— Андрей анча серҳаракат йигит. У қора ишларни қилишдан қочмайди. Ўйлайманки, Андрей жароҳатдан кейин оптимал формага кириб олса, ҳужум чизиғимиз янада кучли кўриниш ҳосил қилади.

— Яқинда Вячеслав Грозний қилган хатосини тўғри тушунтириб қўйиш мақсадида, Мазилуга бақирди. Бу эса тезда ўз самарасини берди. Сизга ҳам шундай услубни қўллашганми?
— Йўқ, менга бундай қилишнинг фойдаси йўқ. Умуман, менга бақирганларни ёқтирмайман. Чунки қилган хато ва камчилигимни ўзим яхши биламан. Бундай ҳолатларда барча мураббийлар тушунишган. Ҳар ҳолда бизлар кап-катта инсонлармиз. Кимдир ўз ишини тўлиқ бажара олади, кимдир эса йўқ. Бақириш билан ҳеч нарсага эришиб бўлмайди, буниси аниқ.

— «Канонирлар» устози билан аввал учрашганмисиз?
— Ҳа, 1999 йилда «Спартак» сафида кўрикдан ўтганимда учрашгандик. Ўшанда кўрик 2 ойга чўзилган бўлса ҳам, бош мураббий Олег Романцев билан бирор марта ҳам суҳбатлашмаганман. Эсимда, биз 8-10 кишилик бир гуруҳ футболчилар умумуй гуруҳдан алоҳида ажралган ҳолда шуғуллангандик.

ОСТОНАДА ФУТБОЛДАН РОҲАТ ОЛДИМ
— Устозингизнинг ўзига хос 3 та хислатини айтиб ўтсангиз.
— Биринчидан, у доимо мақсад сари интилувчан инсонлардан. Ўз олдига энг қийин вазифаларни қўяди ва доимо уларни ечишга ҳаракат қилади. Иккинчидан, у ўзининг қарашларини жамоага тушунтириб беришга уринади ва ўйлашимча, ўйиндан-ўйинга биз кучайиб боряпмиз. Грозний бошиданоқ йигитларга аввал қилмаган ишларни қилишларига тўғри келиши мумкинлигини айтди ва ҳар бир ишни аниқ тушунтирди. Умуман олганда, жамоага керакли фикрни усталик билан етказа олади. Ва ниҳоят, учинчидан, Вячеслав Викторович — яхши инсон. Ҳеч бўлмаганда, мен буни ҳис қиляпман.

— Сиз Россияда кам гол ургандингиз. Украинага келиб эса сизни тўхтатиб бўлмай қолди.
— Киевда бу борада менга осон бўлганди. «Динамо» — бутунлай бошқа савиядаги жамоа. Валик Белькевич каби шериклар билан ўйинда гол урмасликнинг ўзи гуноҳ бўларди. Менимча, айнан унинг тўп узатишларидан ке йин мен кўпроқ гол урганман.

— Қозоғистонга қилган қисқа муддатли ташрифингизга фаолиятингизнинг бир бўлаги сифатида қараш мумкинми?
— Нима бўлганидан қатъи назар, у ҳам ҳаётимнинг бир бўлаги ва мен уни бекорга сарф қилмаганман. Ҳеч нарсадан афсусда эмасман, чунки менга анча кучли жамоада ўйнаш насиб қилди. Афсус, бу жамоанинг фаолияти узоқ давом этмади. Биласизми, барча мураббийлар ўйиндан роҳат олиш кераклигини айтишади. Айнан мен «Локомо тив» да ўша роҳатни олдим. Барчаси супер эди — маиший шароитлар, стадион, майдон, шериклар, майдонга чиқ ва ўйна! Бундан ташқари, тақдир тақозоси билан менга ўйнаш насиб этмаган клуб — «Спартак»нинг собиқ лидерлари — Егор Титов ва Андрей Тихоновлар билан бир жамоада ўйнаш насиб қилди.

— Украинадаги биринчи голингизни эслай оласизми?
— Менимча, «Динамо» Чемпионлар лигасининг саралаш баҳсида «Жальгирис»ни мағлуб этганидан сўнг, кейинги ўйинда ургандим. Қайси жамоа эди... Балки «Металлург» бўлса керак?

— Тополмадингиз. Украина заминида сизнинг зарбангиздан биринчи бўлиб «Черноморец»нинг тажрибали дарвозабони Анатолий Чистов азият чекканди. Айтганча, сиз гол ура олмайдиган қандайдир сеҳр ланган жамоа бор эдими?
— Йўқ, бунақаси бўлмаган. Ҳар ҳолда бунақа қонуниятни мен сезмаганман. Аксинча, «ўзим»нинг жамоам бор эди: ҳар ўйинда «Металлист»га гол урардим (Украина чемпионатида харьковликлар Шацкихдан саккизта гол ўтказиб юборишган — муаллиф). Битта баҳсимиз эса ажойиб бўлганди. «Динамо» ўз майдонида «Металлист» устидан 6:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Валентин Белкевич иккаламиз эса 3 тадан гол ва 3 тадан бир-биримизга голли пас узатганмиз! 

— Белькевич аллақачон Украина фуқаросига айланган. Сиз ҳам унинг кетидан бу ишни қилмоқчи эмасмисиз?
— Келажакда бундай режам бор. Ҳозир эса терма жамоадаги ноаниқ вазият мени хавотирга солмоқда.

— Яқинда сиз терма ажмоадаги фаолиятингизни якунлашни режалаштираётганингиз ҳақида маълумот чиққанди. Бу ростми?
— Йўқ, мен ҳеч қачон бундай демаганман. Ҳар доим терма жамоа қароргоҳидан таклиф кутаман ва токи жамоамга озгина бўлса ҳам, ёрдамим тегар экан, унинг шарафини ҳимоя қилишда давом этаман.

— Наҳотки узоқ парвозлар ва аэропортдаги кутишлар сизни толиқтирмади?
— Тан оламан, Тошкентга бориб-келиш осон эмас. Аммо терма жамоадаги ўйиннинг қадри анча баланд.

ДАСТХАТЛАР ЖОНГА ТЕГМАЙДИ
–Миржалол Қосимовнинг голлар бўйича рекордини такрорлагансиз, Украина чемпионатида 100 та гол киритдингиз. Ҳозирга келиб, олдингизда қандай мақсадлар турибди?
— Клуб олдида турган вазифалар менинг ҳам мақсадларим ҳисобланади: Еврокубокларда иштирок этиш ҳуқуқини берувчи ўринлардан бирини эгаллаш ва халқаро миқёсда ўзимизни синаб кўриш. Ўзимни жамоадан алоҳида ажратиб кўрсата олмайман.

— Сергей Ребровнинг Украина чемпионатидаги 123 голдан иборат натижасини янгилашни режалаштирмаяпсизми?
— Бирор шахсий натижага эришиш учун махсус ҳаракат қилмайман. Шу билан биргаликда ҳар бир ўйинда гол уриш мажбуриятини ҳам ўзимдан соқит қилмайман. Ана шунда жамоавий ютуқлар ва шахсий рекордлар ҳам ўз-ўзидан келади.

— Киевнинг қайси жойи сиз учун севимли?
— Айтиш қийин. Умуман бу шаҳар менга ёқади. «Мамбо» ресторанига кечки овқат танаввул қилгани борамиз, «Карвон» комлексида ҳам тез-тез бўлиб турамиз.

— Таниб қолишадими?
— Бунақаси бўп туради. Бу ҳолат ҳамма қатори менга ҳам ёқимли. Дастхат сўрашганда, ҳеч қачон рад қилмайман. Дастхат тарқатиш жонимга теккан ҳолатлар ҳеч қачон бўлмаган. Менимча, бунақа бўлмаса ҳам керак.

— «Арсенал»да айнан нима учун 15-рақамни танладингиз?
— Менга бир нечта бўш рақамларни таклиф қилишди. Катта қизим Рената 15 ёшга тўлгани учун айнан ушбу рақамни танладим. 

— «Динамо» сафида орттирган лақабингиз — «Бой» ни «Арсенал»га ҳам олиб ўтдингизми?
— Ҳозирча йўқ. «Динамо» мактабидан чиққан баъзи йигитлар бу лақабимни билишади. Қолганлар эса исмим билан чақиришади.

— Сиз учун Украина стадионларида кўтарилган энг ёқимли баннер қайси бўлган?
— Мен «Динамо» билан хайрлашадиган куним клуб мухлислари томонидан кўтарилган баннер. Катта ўлчамдаги матога «Макс-16» деб ёзилиб, менинг ўйинларим статистикаси келтирилганди: ҳарбий парвоз — шунча, уриб туширилган самолётлар — шунча... Бу баннерни кўрганимда йиғлаб юборай дегандим.
Категория: SPORT | Просмотров: 852 | Добавил: admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Saytga Kirish
Salom, Гость!
23:34


FotoAlbum

Radio Online






Yangi Azolar

Maktab25
Ball: 0
Jinsi: Erkak
izoh:0



umid
Ball: 0
Jinsi: Erkak
izoh:0



Jamesdaync
Ball: 0
Jinsi: Erkak
izoh:0



Coreyken
Ball: 0
Jinsi: Erkak
izoh:0



Календарь

Sayt Do'stlari





Faol Izohchi


admin
Ball: 1257
Jinsi: Erkak
Izoh:93



Qushcha
Ball: 0
Jinsi: Ayol
Izoh:92



амаки
Ball: 0
Jinsi: Erkak
Izoh:66



bolojon_12
Ball: 5
Jinsi: Erkak
Izoh:61



temyrjan
Ball: 0
Jinsi: Erkak
Izoh:45




Copyright ©    "NODIRBEK"    2009-2024