Санъат оламига миллатни дунёга танитувчи омиллардан бири сифатида қаралиши бежиз эмас. Бу борада, давлатлараро маданий ҳамкорлик ўз самарасини беряпти. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон шу кунларда Малайзиянинг бир неча йирик шаҳарларида концерт-турнеларини ўтказиш бўйича таклиф қабул қилган бўлиб, айни пайда ташкилотчилар билан суҳбат олиб боряпти. Ушбу концертлар Ўзбекистон-Малайзия давлатларининг маданий ҳамкорлиги доирасида ташкил қилинмоқда. Маълумотларга қараганда, турне ёз ойларининг охирларида уюштирилади. Ўзбек санъаткорининг чет элларда концерт-турнеларини ўтказишини эшитганимизда беихтиёр дилимизда ифтихор ҳиссини туямиз. Сардор Раҳимхоннинг ўзбек санъатини жаҳонга танитишга бўлган интилишлари ва бу борадаги ҳаракатлари бесамар кетмаётганлигини бир мисоли сифатида унинг хорижда концерт беришга қарор қилганлигидан англаш қийин эмас. Муҳими, ҳаммаси кутилганидек ўтсин!