Sayt Menyu

Категории раздела
YANGILIK
SHOU-BIZNES
O'ZBEK KINO
HORIJ KINO
HIND KINO
HUJJATLI KINO
KINO YUKLASH
ENGLISH MOVIES
KONSERT
SERIAL
MULTFILM
TELE-TEATR
TV-ONLINE
RADIO-ONLINE
TV-SHOU
KLIP
MUSIC
KULGU
PROGRAMMA
MOBILE
SPORT
O'YIN
DIZAYN
ISLOM
KASHFIYOT
HAR-XIL

Поиск

Наш опрос
Sizga saytdi dezayni yoqdimi?
Всего ответов: 106

Статистика

Онлайн всего: 32
Гостей: 32
Пользователей: 0

Sayt Faoli


admin
Ball: 1257
Jinsi: Erkak
Yangilik:2327



ShirinToY
Ball: 0
Jinsi: Erkak
Yangilik:1200



ShumBola
Ball: 0
Jinsi: Erkak
Yangilik:1100



bolojon_12
Ball: 5
Jinsi: Erkak
Yangilik:197



MasteR
Ball: 0
Jinsi: Erkak
Yangilik:120



Главная » 2010 » Апрель » 6 » ТОТЛИСАСНИ ЙИҒЛАТГАН САВОЛ
00:18
ТОТЛИСАСНИ ЙИҒЛАТГАН САВОЛ











Концерт ҳақида шу қадар таассуротларим кўпки, қай биридан бошлашга ҳайронман. Яхшиси, ҳаяжонни четга қўйиб, бир бошидан бошлашга ҳаракат қиламан. Ушбу концертнинг матбуот хизмати бизнинг зиммамизда  бўлгани боис, фаросатли ва тажрибали журналистлардан иборат рўйхатни сарой хавфсизлик хизматига тақдим этиш керак эди. Тақдим этилди ҳам...Соат 19.00. Рўйхатдагиларнинг қўнғироғидан телефонимиз ўчиб ҳам қолди. Ҳамма концертга киришга шошади. Рўйхат тасдиғи, хориж юлдузининг сарой ичкарига кирганидан сўнг амалга оширилиши ҳақида маълум қилишди. 19.45. Саройнинг орқа эшиги олди тансоқчилар, ташкилотчилар, ўзбек санъаткорлари, гул кўтариб олган мухлисларга тўла...Ниҳоят, Жаноб Тотлисас ёрқин табассуми билан намоён бўлди. Ҳамма саройнинг ичига ошиқди. Зал мухлисларга лиқ тўла! Томошабинлар орасида ўнлаб машҳурларга кўз ташланади. Биринчи қаторда Асилбек ва Феруза Жуманиёзова, шу олд қаторнинг энг олд ва энг қиммат  жойида Озодбек Назарбеков ака-укалар Мансурхон ва Мусахон Нурматовларнинг ўртасида, иккинчи қаторнинг бошида Шерали Жўраев ўғиллари билан, шу қаторнинг бошқа томонида Улуғбек Отажонов, яна орқа қаторларда Оғабек Собиров, Ботир Қодиров, Илҳом Фармонов, Гулсанам Мамазоитова акаси Отабек Муҳаммадзоҳид билан...Ўзбек санъаткорларининг аксарияти Иброҳим Тотлисаснинг мухлиси экан! Шунча хонандани томошабин сифатида Тотлисас битта залга мухлис ва томошабин сифатида йиққанига қойил қолмасдан илож йўқ. Саҳнага 20 дан ортиқ мусиқачилар турнақатордек тизилгач, олтинранг бўйинбоғда ҳамма интиқ кутган, "мусиқадан император” тахаллусига эга бўлмиш юлдуз пайдо бўлди! Тинимсиз олқиш ва ҳайрат! Энди мақоланинг давомини тафсилот сифатида баён этсак, сизга янада қизиқроқ бўлишига ишонамиз.

1.Концертнинг жонли тарзда қойилмақом тарзда ўтишига ё микрофоннинг яхши ишлагани сабаб, ё Тотлисас ҳақиқатан ҳам жонли овозда куйлашни маромига етказади.

2.Ўз ишининг устасига дастур бўйича куйлашга на ҳожат. Томошабинлар энг кўп талаб қилган тароналарни хонанда куйлаб берди. Мусиқий сайқал берилган хитларни радио ёки СД орқали эшитгандан кўра, жонли эшитиш барибир бошқача , ёқимли ва завқлироқ экан.

3.У илк бора юртимизга 1995 йилда ташриф буюриб, "Туркистон” саройида концерт берганини, орадан 15 йил ўтиб, "Истиқлол”да концерт тақдим этаётгани ҳақида гапириб, бунга хонанданинг вақти тиғизлиги эмас, мухлисларнинг интиқлиги ҳамда таклифни кутганлигини таъкидлади.

4.Тотлисас: "Ибтидонинг интиҳоси ҳам бор. Яна беш йилдан сўнг қўшиқ айтишга нуқта қўймоқчиман. Ахир, 40 йилдан бери куйлайман. Мана шу беш йил ичида камида икки марта яна гастрол сафари билан таклиф этишларингиз керак!”

5.Тотлисаснинг диққатини жалб этиш истагида кўп бора нозу каришма қилган санъаткор Феруза бўлса(у хонандага залдагилар орасида энг катта гулдастани тақдим этди), томошабин одоб меъёрига Улуғбек Отажонов яхши риоя қилди.

6. Деярли барча ташриф буюрган хонандалар ўриндиқларида ўтирган тарзда рақсга тушишди. Адҳам Солиев жуда шинаванда эканми, ҳар қўшиқда ўрнидан сакраб туриб олқишлади!

7.Тотлисас таржимон билан роса ҳазиллашди. Турк тилини омма анча тушуниб қолган шекилли, хонанда гапирган ҳар бир гапини уқиб, олқишлаб туришди. Таржимоннинг таржималари маҳалида эса сукунат эди. Бу ҳолни Тотлисас анча кулгу остига олди.

8.Шерали Жўраев ўғиллари билан мухлис сифатида Тотлисасга гул улашди. Биринчи учрашган дамлар 15 йил олдин экани, Шернинг ўғиллари ҳам улғайиб қолганини Тотли эслади.

9.Таржимон Иброҳим ташаккурномасини ўқиб берди. Унда ушбу концертни ташкиллаштирган барча матасаддиларга раҳмат айтилди. Уларнинг орасида (концерт декорациясидан фойдаланилгани учун) Озодбек Назарбеков ҳам борлиги, айни дамда у томошабин сифатида биринчи қаторда ўтирганлиги ҳақида таъкидланди. Шу маҳал Тотлисас саҳнага талпинган Озодбекни қўлидан тортиб, саҳнага олиб чиқди. Турк санъатининг "қирол”и ҳамда айни пайтда ўзбек санъатининг биринчи рақамли юлдузининг бир саҳнада туришини тасаввур қилаверинг! Қий-чув авжида! Тотлиса Озодбекдан бирон қўшиқ куйлаб беришини сўради. "Мени севиб қолсайдинг” жонли овозда янгради. Қўшиқни тинглагач, Тотлисас фикр билдирди: "Овозинг майин бўлса-да, анча мухлис орттирганингга шубҳам йўқ. Эртадан бошланадиган концертингга омад ёр бўлсин!”

10.Тотлисас яна бир карра таржимон билан ҳазиллашиб, у туркчадан нотўғри ўгираётгани ҳақида айтиб, томошабинлар орасидан турк тилини биладиган бошқани излади. Шу пайт Отабек Муҳаммадзоҳид саҳнага отилди! У  таржимоннинг гапларини сал бошқача тарзда сўзлаб, Тотлисаснинг эътиборини қозонгандек бўлди. Жонли куйлашга ҳаракат қилди. Бу ҳол озми кўпми томошабинларга ҳайрат улашган бўлса, концерт ташкилотчиларининг ғашини келтирди. Кутилмаган омад, кутилмаган жаҳлга сабаб бўлди. Шунақаси ҳам бўлиб туради. Муҳими, Отабек улкан орзусига етди. Бир саҳнада Тотлисас билан унинг қўшиғини дуэт тарзида куйлади.

11.Концерт давомида деярли жилмаймаган, шунчаки томошабин бўлган санъаткор Мирзабек Холмедов бўлди.

12.Мирзабек Холмедовнинг ўғлига яна омад кулди. Тотлисасни аэрапортда зарбоф тўн билан қарши олган бўлса, концертида саҳнага чиқиб, кимнинг ўғли эканлигини тотлисасга кўрсатди ҳам. Меҳмон куйлади, мезбон туркча рақсга тушишга ҳаракат қилди.      

Тотлисас сайтимиз ҳақида, саволимиздан йиғлагани ҳақида ҳам эслаб ўтди.Яна бир дардли тарона куйлаб, кўз ёш ҳам тўкди. Шундай гўзал маконда унинг санъатини чин дилдан қадрловчи минглаб мухлислари борлигидан фахрланиб, саҳнада уларнинг шарафига тиз чўкди. Ҳақиқатан осмони тинч, эли меҳмондўст юртга мана шундай концертлар, хуш кайфият улашувчи байрамлар ярашади. Яна бир жаҳон юлдузининг яхши мақсаддаги ташрифи ниҳояланди. У қалбларимизга қандай кўтаринлик улашган бўлса, ўзининг юрагига ҳам шундай улуғ элнинг бир чимдим меҳрини қадаб кетди. 

СЎНГСЎЗ ЎРНИДА

Ҳаётда кўп нарсаларнинг ўхшашлиги бор. Осмонга тунда назар ташласангиз, кўзингиз бехосдан катта ёниб турган юлдузга тушади. Ёнидагилар эса майда, милтиллаб туради. Концертда ҳам шундай манзара бор эди. Кўнглимдан бир яхши тилак ўтди. Томошабин бўлиб ўтирган машҳур юлдузлар орасидан ҳеч бўлмаса бири шу қадар ёниб порласинки, саҳнада турган катта юлдуз унинг ёғдусида қолиб кетсин! Томошабин бўлиб ўтираверасизми, ижод отини бардавом қамчилашга шошилинг, азиз санъаткорлар!






Иброҳим Тотлисас интервью беришни хушламаслигини ва ўз хоҳишига қараб иш тутиши ҳақида эшитганимизда ишонмагандик. Туркияда жуда ҳурмати баланддир...балки, у учун "ўлиб” қолишар ҳам! Бироқ, бундай туйғу у билан учрашганда ҳам кечмади. Иброҳим билан эрта тонг аэрапортда учрашганимизда у мутлақ ўзгача тассурот қолдирганди. Ёши "куз” ойларига яқинлашганига қарамай, бўйлари барваста, гап-сўзи дадил бу хонанда билан тушлик пайти кўришдик-у, у ҳақда бошқа тассурот пайдо бўлди. У виқорли, ҳамма меҳмонларни ўзига қаратган...Рестораннинг бир четида эса кўплаб эстрада хонандаларимиз ундан оқ фотиҳа олиш ёхуд суратга тушиш илинжида унга термулиб ўтиришарди. Иброҳимнинг санъатини "қаттиқ” ҳурмат қилганлар орасида Улуғбек Отажонов, Даврон Эргашев, Нодир Жўраев, Зоҳиршоҳ Жўраев кабилар бор эди. Ресторан, меҳмонхона атрофида тентираб юрган, "чақирилмаган” юлдузчаларга ҳам кўзимиз тушди. Хуллас, Иброҳим, куннинг иккинчи ярмида умуман бошқа шахс эди. Биринчи ва эксклюзив интервью ҳар галгидек бизга насиб этди. Сиз эса биринчи баҳраманд бўлинг!  

Ж.Ҳамроев: Корея Республикаси президенти Ли Мён Бак автобиографик китобида шундай хотиротларни эслайди: "Қашшоқлик ва онам- менинг устозларим...Камбағаллик бизнинг оиламиз учун чиғаноғига ёпишиб олган шиллиққурт каби эди.” Сиз ҳақингизда менда бир маълумот бор. Сиз ҳам оилангизда моддий етишмовчиликлар даврида улғайган экансиз. Қашшоқлик сизга нимани ўргатди?

И.Тотлисас: Камбағалликни бошидан ўтказмаган, фақирнинг дардини тушунмайди. Қийналишни билмаган, бошқаларнинг, азоб кўрганларнинг ҳолини тушунмайди. Инсон ялонғоч туғилади, ўлганида ҳам ялонғоч кетади. Бешикдан тобутгача бўлган масофа орасида инсон фақирликни, шон-шуҳратни, бойликни ҳам кўради. Баъзи инсонлар ногирон бўлиб ночор бўлиб қолиши мумкин. Мана шундай дамларда инсонларнинг унга кўрсатган муносабати турфа қарашлар билан ўлчанади: кимдир шуҳратга қараб, ким бойликка, ким эса мансабга қараб...Ҳеч бир вақт фақирнинг юз фоиз ҳурмати бўлмайди. Чунки, бечоранинг юзи совуқ, ғамнок бўлади. Пули кўпнинг бети хунук бўлса ҳам, хушомад қилаверадилар! Бой нима деса ҳам, унинг оғзидан бол томади! Аниқроқ айтганда, гапирса ҳам пули бор гапирсин! Қашшоқ сўзга оғиз очганда , "сен гапирма, бой оға гапирсин” дейишади. Аммо, бойни севганлар, сохта севади. Фақирни эса фақат юракдан севиш мумкин. Чунки, ундан бирон манфаат йўқ-да!   

Ж.Ҳамроев: Мусиқа бўйича олий маълумотингиз йўқ экан. Энг аввало, Аллоҳ берган истеъдод бўлсин экан-да!

И.Тотлисас: Ҳаммаси ўқиган билан амалга ошавермайди. Мусиқадан олий маълумотга эга бўлган инсон куйлаш техникасини ўрганиши мумкин. Бироқ, Аллоҳ берган овоз бўлмаса, овозни ишлата олмайсан! Овозимни Аллоҳ берган неъмат деб биламан. Аслини ўйлаб қарасангиз, Яратганнинг ишларига лол қолмасдан иложимиз йўқ. Чунки, Унинг амалларини ақлга сиғдириб бўлмайди!

Ж.Ҳамроев: Бугун Иброҳим Тотлисаснинг ҳамма нарсаси бор. У нимага муҳтож?

И.Тотлисас: Мен ҳамиша инсонларга топганларимни ҳадя қилишни яхши кўраман. Қалбимни, қўшиқларимни одамларга бериб, уларнинг дардларига шерик бўламан. (кўзига ёш олиб). Энг катта муҳтожлигим эса...(кўзидан ёш сиза бошлади). Бир пайтлар отамнинг ёнида темирчи бўлиб ишлаб чойчақа ишлаган, жигар пишириб сотган соддалик пайтларимни бирон инсон қайтариб берса, унга бу дунёда топган барча молу мулкимни совға қилган бўлардим!   

 

Интервьюнинг учинчи саволидан кейин Иброҳимнинг кўзлари ёшга беланган, овози ҳам бирдан бўғилиб қолди. Савол уни ранжитдими ё дилига яқин бориб, ғарибликда ўтган болалик онларни ёдига солдими... Хуллас, ўртага бироз сукунат чўкди. Ғалати жимлик. Кўз ёшларини артгач, ҳаммаси яхши дегандек яна табассум очди. Мақтанишга йўйманг-у, шу атиги уч савол уни оддий инсон сифатидаги қалб кечинмаларини тўзон қилиб юборгани ҳақида айтди. Бундан кўнглимиз тоғдек кўтарилди-ю, навбатдаги берилажак саволларга жавоб олиш фурсати эмаслигини англадик. Бироқ, кўнгилдан бир илинж учқуни ўтди...Жаноб Тотлисас, қай даражада қалбингизни очганингизни билмадик-у, янада кўпроғига мухлислар муштоқ. Сиздан яна бир бор буқаламун сифат фикрлардан холос этилган, жўн, оддий ҳақиқат ҳайратлари билан йўғрилган жавобларни олишга ишонамиз.

 

 

P/S:Хонанданинг туркча сўзларини ўзбек тилига ўгиришда Дилмурод Калонов яқиндан кўмак берди. 

Категория: YANGILIK | Просмотров: 1174 | Добавил: admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Saytga Kirish
Salom, Гость!
23:35


FotoAlbum

Radio Online






Yangi Azolar

Maktab25
Ball: 0
Jinsi: Erkak
izoh:0



umid
Ball: 0
Jinsi: Erkak
izoh:0



Jamesdaync
Ball: 0
Jinsi: Erkak
izoh:0



Coreyken
Ball: 0
Jinsi: Erkak
izoh:0



Календарь

Sayt Do'stlari





Faol Izohchi


admin
Ball: 1257
Jinsi: Erkak
Izoh:93



Qushcha
Ball: 0
Jinsi: Ayol
Izoh:92



амаки
Ball: 0
Jinsi: Erkak
Izoh:66



bolojon_12
Ball: 5
Jinsi: Erkak
Izoh:61



temyrjan
Ball: 0
Jinsi: Erkak
Izoh:45




Copyright ©    "NODIRBEK"    2009-2024