Sayt Menyu

Категории раздела
YANGILIK
SHOU-BIZNES
O'ZBEK KINO
HORIJ KINO
HIND KINO
HUJJATLI KINO
KINO YUKLASH
ENGLISH MOVIES
KONSERT
SERIAL
MULTFILM
TELE-TEATR
TV-ONLINE
RADIO-ONLINE
TV-SHOU
KLIP
MUSIC
KULGU
PROGRAMMA
MOBILE
SPORT
O'YIN
DIZAYN
ISLOM
KASHFIYOT
HAR-XIL

Поиск

Наш опрос
Siz telefon o'yinlarini o'ynab turasizmi?
Всего ответов: 121

Статистика

Онлайн всего: 53
Гостей: 53
Пользователей: 0

Sayt Faoli


admin
Ball: 1257
Jinsi: Erkak
Yangilik:2327



ShirinToY
Ball: 0
Jinsi: Erkak
Yangilik:1200



ShumBola
Ball: 0
Jinsi: Erkak
Yangilik:1100



bolojon_12
Ball: 5
Jinsi: Erkak
Yangilik:197



MasteR
Ball: 0
Jinsi: Erkak
Yangilik:120



Главная » 2010 » Апрель » 22 » ШЕЪРИЯТ ШАҲЗОДАСИ
18:56
ШЕЪРИЯТ ШАҲЗОДАСИ

Муҳаммад Юсуфни ўйлаганда одам шеър ёзгиси келади. Муҳаммад Юсуф қиёфасини фақат шеърий тарзда яратиш мумкиндай. Унинг сатри чархланган қилич каби ярқирарди. Сатрлар шундай жойлашганки қиличлар жарангги эшитилиб кетади. Унинг туйғулари, изтироблари, дарду алами, меҳру – муҳаббати чеҳрасида кўриниб турар эди-ки, то унинг юксак салоҳияти даражасига чиқиб хайқирмас, фарёд чекмас, муҳаббатнинг энг олий ишваларини заргарона маҳорат билан бошқармас экансиз, сўз санъати сеҳри, измингизда бўйсундирилган асовдай бош эгиб турмас экан, ғойибдан илоҳий шериклар келиб, сизга йўл – йўриқ кўрсатиб, куч – қувват бериб турмас экан, барибир бу қиёфани қоғозга тушириб бўлмайди. Бу қиёфани  қоғозга аниқ туширган заҳотингиз, қоғоз ёниб кетадигандай туюлмаса, демак бу ҳали Муҳаммад Юсуф қиёфаси эмас.

Муҳаммад Юсуфнинг ўзи ҳеч кимга ўхшамаслигини биларди: "Болалигимда ичим тўла қушга ўхшарди. Нимадир потирлаб, учмоққа шайланарди. Ўйлаб кўрсам улар шеър экан. Кейинчалик улар юрагимдан отилиб чиқа бошлади. Шоир истайсизми − истамайсизми бошқача одам. Лекин атрофдагиларга билдирмаслиги керак. Билдириш кибрга киради” – дерди.

Умуман олганда Муҳаммад Юсуф замонавий шоирлар обрўсини оширди. Шоир номини, шоирлик мақомини кўтарди. Шоирман деб юрганларнинг кўпчилигини одамлар Муҳаммад Юсуфнинг ҳурмати юзасидан ҳам "Шоир экан, қани қулоқ тутайлик-чи!”- деганларини кўрганман. Лекин одамлар Муҳаммад Юсуфни завқ – шавқ, ёниқ меҳр – муҳаббат, чуқур эҳтиром билан кутиб олганчалик ҳеч бир шоирни олқишлаб кутиб олмасди. "Шоирлик касб ҳам, ҳунар ҳам эмас, даъво! Шоирлар Худога эркалик қилишади. Мен энг севимли, энг яхши ва энг иқтидорли бандангман дея эркаланиб даъво қилишади. Худо ҳам уларни яхши кўради, сийлайди. Шеър ёзаётганда фаришталар аста ёрдам берворади. Баъзида шоир шеърни қандай ёзганини билмай қолади. Агар фаришталар ёрдам бериб юбормаган бўлса, шеърни шоирнинг ўзи ёзган бўлса, шоир ўзи ёзган шеърни ўзи ўқиб йиғлармиди?”

Бора – бора шоирлар ҳам, ёзувчилар ҳам, олимлар ҳам ўз ақлий салоҳияти, тафаккурининг кучи, юрагининг қуввати қай даражада эканлиги ва нималар ёзаолиши мумкинлигини тахминан билиб қолади. Муҳаммад Юсуфда шу чегара йўқдай кўринарди. Баъзи шеърларини ёзганда қандай  илҳом, қандай истеъдод, қанақа юрак ҳарорати, қалбидаги муҳаббат олови неча минг даражага чиққанлигини англашга ақлим бовар қилмайди. Бу ўлчовлар биз билган чегаралардан чиқиб кетганга ўхшарди. Бунинг учун Муҳаммад Юсуф феноменини ўрганиш керак бўлади. Муҳаммад Юсуф шеъриятдаги шундай бир юксак чўққини забт этди-ки, унинг издошлари, ёш шоирлар, эндиликда бу чўққини эгалламай туриб, ҳеч қачон юксакка кўтарилаолмайдилар. М.Юсуф эса аксинча бугунги куннинг  ёш шоирлари ижодини кўриб ҳайратланарди: - "Ҳозир назаримда СНГ давлатлари орасида бизнинг ёшлар шеърияти – энг зўр шеърият. Бизнинг ёшлар биринчиликда турибди. Улар хилма – хил, кўп ва бир – биридан зўр. Ҳатто бир – бирларини ҳам тан олишмайди. Мен улардай шеър ёзолмайман. Мен уларга ҳавас қиламан. Улардан ўрганаман. Ўйлайманки, мана шу укаларим, ХХI асрда ўзбек адабиётини жаҳонга олиб чиқади.”

Муҳаммад Юсуф минглаб мухлислари, издошлари, шогирдлари бўлишига қарамасдан, устозман деганини ёки ўзини устоздай тутганини кўрмаганман ё эшитмаганман. У ўзини ёш шоир деб биларди ва шогирддай тутарди. "Бахтимиз шундаки, бизда тирик классиклар бор. Шулардан бири Абдулла Орипов. Агар Абдулла ака мени шогирдим деса, бундан фахрланаман. Бу катта маъсулият. Абдулла акага шогирд бўлиш учун, ҳозиргидан ўн баравар кучлироқ шоир бўлишим керак, шунда Абдулла акага шогирд бўлаоламан. Қаранг, Алишер Навоий 1441-йилда туғилган, орадан роппа – роса беш юз йил ўтиб, 1941-йил Абдулла Орипов туғилган. Битта элга беш юз йилда бир буюк шоир келиши рост экан-да” – дерди.

Муҳаммад ака шунингдек Усмон Носирни яхши кўрарди. Унинг қабрини излаб Сибирга, Кемерова вилоятига борганди. У билан кўришган қариялар билан суҳбатлашган, шоирнинг рамзий қабрига ёдгорлик тоши ўрнаттирганди.

У Усмон Носирнинг "Баргдек узилиб кетсам, унутмас мени боғим” деган сатрларини ўқиганда, тишлари ғижирлаб кетар, юрагидаги ўкирик, бўғзига қадалар, кўзида ёш ғилтилларди.

"Сиз барг эмассиз Усмон бобо, сизнинг ўзингиз боғсиз. Сизни билмаганлар баргдек узилиб кетади, сизни билмаганлар, баргдек унутилиб кетади,” дерди. Мана шундай қатъиятида у гоҳида адабиёт ўлкасининг талабчан ва одил назоратчисига, қўлида ёлғон гапирувчиларга нисбатан ишлатиладиган "Уртоқмоқ” калтаги борга ўхшарди: "Ҳозирги ёшлар Усмон Носирни, Абдулла Қодирийни, Чўлпонларни билмай туриб адабиётга киришга ҳақлари йўқ. Адабиётни уларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Уларсиз адабиётда яшаб бўлмайди. Уларни билмаган одам, қўлига қалам олиши − жиноят.

Усмон Носир қамоқхона деворларига кўмир билан, ўзбекни буюк миллат экани ҳақида шеър ёзган. Ҳар куни ёзган. Деворларда бирор бўш жой қолмаган. Олов пуркаб турган девнинг кўзига найза санчмоқчи бўлган. Энди, биз юртимиз қучоғида, одамлар кўз қароғида, юраклари ардоғида шаҳзода бўлиб юрса-гу, бир парча қоғозга тўрт қатор шеър ёзолмасак, бу миллатимизга душманлигимиз эмасми?” – дерди.

Муҳаммад Юсуф Ўзбекистонни Усмон Носирнинг юрагида жўш урган муҳаббат билан севарди. Муҳаммад ака билан Зомин тоғларида, Сирдарё бўйларида, Тошкентнинг сершовқин ва серфайз гўшаларида кўп бора бирга бўлганмиз. Самоларга бўй чўзган сарбаланд тоғлар пойида, гўзаллиги ва салобатидан ҳангу – манг турар эканман, гоҳида, "Эй тоғлар, Муҳаммад Юсуф қани? Ахир у сизларни севар эди, сиз ҳам уни севар эдингиз, ўз қучоғингизга яшириб қўйдингизми, унинг руҳи мана шу буюк ҳайбатингиз билан бирлашиб кетдими, шунинг учун буюк ва савлатдор кўринаяпсизларми? – дея сўрайман. − "Ҳа, ҳа, ҳа! Муҳаммад Юсуф биз билан бирга!” – деган овоз келади тоғлардан. Муҳаммад Юсуфни соғинсанг, тоғларга келавер, у бизнинг чўққиларимизда, бизнинг қояларимизда абадул – абад яшайди!”

Дарё бўйларига борганимда сермавж ва зилол сувлар жўшқинлиги юрагимни ҳаприқтириб юборади. Бу саодатманд диёрнинг дарёлари нега бу қадар ўйноқи, ғамзали! Кишининг баҳри – дилини очиб юборувчи сеҳру – жодуга, тароватга лиммо – лим? Дарёдан сўрайман: - Эй, азим дарё, сени Муҳаммад Юсуф қанчалар севар эди, сени жонидан суйиб қанчалар эркалар эди, меҳрибонинг қани, жонажонинг қани, ардоқлаган дўстинг қани? – Дарёдан овоз келади: - Муҳаммад Юсуф кенгликлар сари қучоқ очиб чопаётган бағримда! Шовуллаган мавжларимда шеърларини эшитмаяпсанми, ҳайқирган пўртаналаримда, сокин салобатимда ҳаётбахш наволарини тингламаяпсанми, юрагингдаги ғуборни тарқатиб юборганимда, Муҳаммад Юсуф шеърларини ёдингда такрорланмаяптими?”

Кенжа ўғлимдан сўрайман: - Ақиқа тўйингга Муҳаммад бобонг келган, уйимизнинг тўрини тўлдириб ўтирган, ўзи ўғилли бўлгандай қувонган, ҳаммамизни қучоқлаб қутлаган, азиз меҳмонимиз бўлган! Муҳаммад бобонгни энди қандай топамиз? – Ўғлим, - Мен бобомнинг уч юзта шеърини ёд биламан, истаганингизни сўранг, айтиб берай, бобом юрагимда, дилимда, тилимда! Мен қатнаган давралар, бобомнинг шеърларисиз ўтмайди! – дейди.

Муҳаммад Юсуф Ўзбекистонга меҳрини тумордай бўйнига боғлаб юрар эди. Муҳаммад Юсуф Ўзбекистоннинг бутун қир – адирларига, тоғу – тошларига, боғлари-ю, дарёларига, одамларига, кекса-ю ёшларига, барча миллатдошлари муҳаббатини, туморга жойлаб, бу туморда ҳудди жони сақланаётгандай, еру – кўкка ишонмасди. "Мен чет элларга бормайман. Борсам ҳам бир – икки кунда қайтиб келаман, туролмайман. Юртимни соғиниб қоламан. Усиз бир – икки кун қолсам ваҳима босади”, деяр – эди.

Бошида, чет элни ёқтирмаслигини маҳаллийчиликка йўйган эдим, Ўзбекистон дунёга юз бураётган пайтда, нега бу сўзларни айтаяпти деган хаёлга борардим. Ахир шоир умуминсоний, умуммиллий бўлиши керак-ку, деяр эдим. Кейин билсам, шоир қачонки, халқининг, миллатининг ҳақиқий шоири бўлса умуммиллий, умуминсоний бўлаолар экан.

Сергей Есенин фақат рус халқини ёзган ва фақат Россияни олқишлаган. Бугун уни ўзбеклар хам севиб ўқимоқда, эъзозламоқда. Пол Элюар, Уолт Уитмен, Евг. Евтушенко ўзбек халқи ҳақида ёзмаган. Улар ўз халқи, ўз миллати ҳақида ёзган. Шундай бўлсада, шеърларини севиб ўқиймиз. Демак, умуминсонийлик, умуммиллийликнинг илдизи ҳар ким ўз юртини, ўз элини, ўз Ватанини севишда экан. Йиллар ўтиб Муҳаммад Юсуф шеърлари бутун дунё халқлари тилларига таржима қилиниб, севилиб ўқилса ажаб эмас.

Муҳаммад Юсуф Ватанини шунчаки эмас, танасидаги бор ҳужайралар билан севарди: - Ватанини севиш учун одамни ҳаққи бўлиши керак. Қачон  ҳалол, маърифатли, билимли, фидойи бўлса ҳаққи бўлади. Одам Ватанини севишга арзиши керак. Жоҳил, порахўр, разил, ёлғончи одам Ватанини севишига ишонмайман – дерди. Одам гулни севади, қизни севади, бойликни, шон – шухратни севади, лекин бу ҳаммаси миллатга муҳаббат олдида, мисқолчадир. Одам аввало Ватанини, миллатини севиши керак. Кейин бошқа нарсаларни севишга ҳаққи бор. Шифокорлар Гипрократ қасамини ичгандай, шу юртнинг ҳар бир фарзанди, шу Ватан олдида, шу миллат олдида, ҳар кун сени севаман, сенинг фидойингман дея қасам ичиши керак – дерди. Ахир инсондан фақат фарзанд, фақат зурриёд қолмаслиги керак, балки, шу Ватан олдида қилинган буюк хизматлар, яхши ному – асрлар давомида миллат корига яровчи қадриятлар ҳам қолиши керак. Бахтимизга кўз тегмасин. Бугун биз буюк ўзгаришлар арафасидамиз. Авваллари қорин ташвиши билан кун ўтган бўлса, энди қилаётган ишларимиздан кўнглимиз тўлмоқда. Авваллари "Мен сенинг ўғлингман, эмасман меҳмон” деб, мустамлакачилар остонасига юкиниб борган бўлсак, энди ўз Ватанимиз, ўз миллатимиз пойига бош урмоқдамиз. Бундан ортиқ бахт борми? Ватан ҳам она! Ватанини севмаган одамга ичган она сути ҳаром бўлсин!

Ўз Ватанини севган кишилар истараси иссиқ, юзи ёруғ, кўркам ва хушқомат бўлишади. Инсонни юзини ҳасад қорайтиради. Қилган гуноҳлари юзида, кўзида балқиб, фариштасиз қилиб қўяди. Қалби тоза, элига, юртига меҳри баланд инсон ҳеч қачон хунук бўлмайди. Юраги гўзал инсоннинг юзи ҳам, кўзи ҳам, ўзи ҳам гўзал бўлади. Дарахт илдизидан куч олиб тургандай, одам ҳам юрагидан куч олиб туради.”

Муҳаммад Юсуфнинг ҳар бир китоби Ватанимизнинг буюклиги ҳақида − шаҳодатномадир. Худди биз А. Навоийнинг истаган бир асарини олиб, Ер юзининг истаган давлатига бориб, "Мана дунёдаги энг буюк шеърият! Ушбу китоб бунга шаҳодат беради, деяолганмиздай, Мустақил давлатимизнинг ҳам забардаст шеърияти бор. Бунга Муҳаммад Юсуф шеърияти шаҳодат беролади, дейишимиз мумкин.

Афсуски, Муҳаммад Юсуф орамизда йўқ. У ҳаёти давомида умр ҳақида, муҳаббат ҳақида, инсон ҳақида ўз фикрларини айтди ва ўз айтганларига амал қилди. У ўлим ҳақида ҳам ўз фикрига эга эди.

Бир кун ҳаётдан эрта кўз юмган сирдарёлик шоира Дилфуза ҳақида гапиратуриб: 

− Қорин ташвишида юриб, юз йил яшаганлар қанча. Уларга ачинаман. Улар инсоннинг ким эканлигини, яшашдан мақсад нима эканлигини бир умр билмай ўтиб кетадилар. Ҳақиқий истеъдодлар бор. Улар ўлими яқинлашаётганини сезадилар ва истеъдодларини ёрқинроқ намойиш этишга шошиладилар. Жуда кўп яшашнинг хосияти йўқ. Умринг чўзилгани, қартайганинг сари қирчанғи отдай, баттоллашиб, ишга, ижодга яроқсизлашиб, дангасалашиб, таъмагирлигинг ортиб, иззатталаб бўлиб, бораверасан. Одамларнинг сенга эътибор беришини, мукофотлар олишни истайверасан. Бойликка ҳам ҳирс қўясан. Бунга йўл қўймаслик керак. Одам Ватани, миллати учун ўзида бор истеъдодни, меҳру – муҳаббатни, тафаккурни, қўлидан келадиган ҳамма яхшиликларни тезроқ – тезроқ қилиши, сўнг Яратганга омонатни топшириши керак” – деганди.

Муҳаммад Юсуф яхши шеърлар ёзди, элнинг меҳрини қозонди, шеърият тожини кийди. Қилган меҳнатларига яраша роҳат – фароғат кўрадиган, миллионлаб мухлислари иззат – икромидан маст юрадиган пайт келганда эса, орамиздан кетди.

Токи Ер юзида ўзбек халқи, ўзбек миллати яшар экан, токи Ер юзида бирор шеърият ихлосманди яшар экан, сиз барҳаётсиз! Сиз, сиз севган тоғлар сингари, сиз севган азим дарёлар сингари, навқирон шеърият сингари абадул – абадсиз, Муҳаммад ака!                                                                                         

                                                                                    Муҳаммад ИСМОИЛ


Категория: HAR-XIL | Просмотров: 871 | Добавил: admin | Рейтинг: 4.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Saytga Kirish
Salom, Гость!
23:51


FotoAlbum

Radio Online






Yangi Azolar

Maktab25
Ball: 0
Jinsi: Erkak
izoh:0



umid
Ball: 0
Jinsi: Erkak
izoh:0



Jamesdaync
Ball: 0
Jinsi: Erkak
izoh:0



Coreyken
Ball: 0
Jinsi: Erkak
izoh:0



Календарь

Sayt Do'stlari





Faol Izohchi


admin
Ball: 1257
Jinsi: Erkak
Izoh:93



Qushcha
Ball: 0
Jinsi: Ayol
Izoh:92



амаки
Ball: 0
Jinsi: Erkak
Izoh:66



bolojon_12
Ball: 5
Jinsi: Erkak
Izoh:61



temyrjan
Ball: 0
Jinsi: Erkak
Izoh:45




Copyright ©    "NODIRBEK"    2009-2024