Айни пайтдаги афиша
Ш.Жўраев билан шартнома бузилишидан олдинги афиша
----------------------------------------------------
Севимли қўшиқчи Шерали Жўраев 16 май куни АҚШда бўлиб ўтадиган Simple The best тақдимотида иштирок этиши керак эди. Бироқ, қандайдир сабаблар туфайли у Америкага сафарини рад қилиб, ташкилотчилар билан тузган шартномада кўрсатилган маълум қоидаларни бузган ҳолда бекор қилди. Шу сабабдан хонанданинг ўзи ва ўғилларига берилган АҚШ визаси "йўқ”қа чиқарилди. Ташкилотчиларнинг маълумотига қараганда, шартнома бузганлиги учун Америка қонунларига кўра, бундан кейин шу хонанда ва унинг ўғиллари учун Америка ҳудудига кириш ва виза олиш таъқиқланади. Шерали Жўраевнинг ўрнига ушбу тақдимотда Анди ва Фаррух Зокиров иштирок этади.
Шерали Жўраев Америкага боришни ўзига эп кўрмай балки тўғри қилгандир? Яна ким билади дейсиз? Ахир, Америкадек давлатда мусиқий кечада иштирок этишни қайси хонанда хоҳламайди, дейсиз?! Рад қилишга энг катта сабаб, балки Шер ака ёқтирмайдиган ҳамкасбларининг ушбу тақдимотда иштирокидир?! Балки, бу мусиқий кеча нуфузи унинг эл олдидаги обрўси олдида сариқ чақага ҳам арзимас! Қизиғи, бошида хонанданинг шартномага имзо чекиб, виза олгани-ю, сўнгра бирдан фикри ўзгариб, шартномани бекор қилиб, визадан маҳрум бўлгани! Қизиқ...Ҳаёт ишлари қизиқ!
Jasur HAMROYEV