У шунчалар содда эдики...13 ёшида саҳнада чиққан қизалоқ истеъдоди
кўпчиликни қизиқтириб қўйди. 18 ёшида турмушга чиққач, эса ижоди тўхтаб қолди.
Ажрашгач, яна куйлай бошлади. Яна турмушга чиқди. Яна ажрашди...
Тақинчоқларга жуда ўч! Олмос ва тилла жону дили. Севган инсони эса у
уйқудануйғонча қимматбаҳо ниманидир "сюрприз" қилиши шарт! Бир гал суҳбат
қилганимизда Шабнамининг ўзи айтганди, бу ҳақда.
"Аз кудуми сафар" таронаси унга улкан шуҳрат олиб келди.
Нафақат, Ўрта Осиёда балки Европа ва АҚШ, Канадада ҳам минглаб мухлислар
орттирди. Шабнам Самарқанд шаҳрида тез-тез тўй хизматларида бўлиб туради.
Самарқанд, Бухорода гастрол концертларини тақдим этган. 2009 йилнинг ёз ойида
Европа ва Канадада шов-шувларга сабаб бўлган концертларини ҳавола
қилди.Маълумотларга қараганда, шу йилнинг ноябр ойларида Тошкент шаҳрида ҳам
яккахон концертини мухлисларига туҳфа этади.
Унинг энг севимли қўшиқчилари Юлдуз Усмонова ва Тоҳир
Содиқов. Ҳатто, Тоҳирнинг студиясида қўшиқлар ёзиб, у билан бирга тўй хизматида
бўлган. Шабнами билан суҳбатда бўлган чоғимизда, Юлдузни жуда севишини айтганди.
Бу ҳақда Усмоновага айтганимизда, шунчаки елка қисиш билан жавоб бериб қўйди,
холос.
Шабнами Сурайё рус тилида куйлаган янги "Я и ты" номли
таронасига қиммат клип суратга олдирди. Турли об-ҳавони ифодалаган кўркам
декорациялар, хонанданинг эҳтиросли ҳаракатлари... клип томошабоплиги учун
қизиқиш уйғотиши, табиий ҳол. Энг қизиғи, ушбу клипдаги Шабнами Сурайёнинг адрас
либоси ўзимизнинг Согдиана сўнгги клипида кийган адрас билан бир хил!