Москва шаҳрида бўлиб ўтган "Муз-ТВ”нинг 8-тақдимотида иштирок этган Шаҳзода саҳнада қўшиқ куйламаса-да, кўпчиликнинг диққат марказида бўлди. Хонанда ушбу нуфузли кечада турмуш ўртоғи билан томошабин сифатида қатнашди. Шу кунларда Шаҳзоданинг кайфияти чоғ. Ахир, FASHION AWARDSда «Йилнинг энг яхши клипи» номинацияси бўйича "Между небом и землей” қўшиғи ғолиб бўлди. Яқин кунларда хонанда бир нечта журналистлар иштирокида матбуот анжумани ўтказишни режалаштирган.