Sayt Menyu

Категории раздела
YANGILIK
SHOU-BIZNES
O'ZBEK KINO
HORIJ KINO
HIND KINO
HUJJATLI KINO
KINO YUKLASH
ENGLISH MOVIES
KONSERT
SERIAL
MULTFILM
TELE-TEATR
TV-ONLINE
RADIO-ONLINE
TV-SHOU
KLIP
MUSIC
KULGU
PROGRAMMA
MOBILE
SPORT
O'YIN
DIZAYN
ISLOM
KASHFIYOT
HAR-XIL

Поиск

Наш опрос
Siz hozir Qaerdasiz?
Всего ответов: 351

Статистика

Онлайн всего: 70
Гостей: 70
Пользователей: 0

Sayt Faoli


admin
Ball: 1257
Jinsi: Erkak
Yangilik:2327



ShirinToY
Ball: 0
Jinsi: Erkak
Yangilik:1200



ShumBola
Ball: 0
Jinsi: Erkak
Yangilik:1100



bolojon_12
Ball: 5
Jinsi: Erkak
Yangilik:197



MasteR
Ball: 0
Jinsi: Erkak
Yangilik:120



Главная » 2010 » Апрель » 2 » РУХШОНА.САНЪАТКОР Ё "ЛОЙИҲА"?
22:06
РУХШОНА.САНЪАТКОР Ё "ЛОЙИҲА"?

"Акфа-медиа"нинг янги хонандаси Рухшона интернет тизимидаги илк интервьюси!

Рухшонанинг "Юрагим” клипини кўриб, унинг истеъдодига диққат тортдик. Қўшиқ куйлаш услуби, пластикаси жуда замонавийлиги ҳамда ёшларбоп эканлиги қизиқарли. Муҳими, бачкана эмас...Интервьюга таклиф этдик. Офисимизга бўйи учун, сочлари белидан ҳам узун, ёқимтой бир қиз кириб келди. ТВда шунақа ихчам кўринар экан-да! Кўзлари чақнаб турган бу қизнинг келажак умидлари, орзулари катта эканлигини пайқаш қийин эмасди. Бирин-кетин саволга тута бошладик.

-"Акфа-Медиа”га келишдан асосий мақсадингиз нима? Ҳомий паноҳими, тезроқ оммага танилишми ёки яна бир бошқа сабаби борми?

-Энг муҳими, ўз истеъдодимни элга кўрсатиш. Бу компания менинг орзу умидларимни тезроқ юзага чиқишида ўз меҳнатини аямаяпти. Демак, тақдир мени ёмон сийлагани йўқ!

-Саньат йўли осон эмас, тишларингиз темирдан бўлмаса синиб кетиши тайин.

-Бугунги кунларга етгунча, ҳали ёш бўлсам-да, ҳаётда озми-кўпми қийинчиликлар кўрдим. Ўзимнинг интилишим, ўз олдимга қўйган мақсадларимни амалга оширишга бўлган ишончим жуда катта асқотди. Саньаткорлик осон эмас албатта, ўз кучим билан шу ерга келдимми,  демак фақат олға интилишим, харакат қилишим керак. Худо хоҳласа, ҳаммасига етишаман!

-Қайси тенгқурларингиз ижодига тан беряпсиз?

-Сирожиддин Ҳожиевнинг овозини жуда яхши кўраман. "Акфа-Медиа”да  кастингдан ўтаётганда қандайдир сабаб билан техник воситалар, микрофон ўчиб қолди. Шунда у вазиятдан жонли ижро билан,  микрофонсиз қўшиқ айтиб чиқиб, олқишларга сазовор бўлганди. Овози жуда ширали. Ундан ташқари, "Акфа-Медиа”нинг яна бир янги  лойиҳаси Жамшид Шокировнинг ҳам ижоди  ёқади. У нафақат ўзбек тилида, инглиз, немис ва рус тилларида ҳам моҳирона қўшиқ ижро эта олади.

-Саньатда одоб-ахлоқ меъёрлари бор, сиз уларга қай даражада риоя қиляпсиз?

-Ҳаётда энг яқин дўстим, сирдошим бўлган онам хар доим таъкидлайдилар, "қизим доимо, энг юқори чўққиларга етсанг ҳам камтар бўл, икки қўлинг кўксингда бўлсин”. Саньаткорнинг одоб-ахлоқи гўзал бўлиши керак.   Манманлик - бу энг ёмон иллат. Шунинг учун камтар бўлиб ва одобни сақлашга ҳаракат қиляпман.

-Шоу-бизнесга илк қадамларни ташладингиз. Клиплар, мухлислар, машҳурлик, совринлар ...Кейинчи?

-Кейинми? Ўз истедодимни бутун дунёда кўрсатаман. Дунё мусиқасидан ҳам ўрин топиш ниятим бор. Япониядан АҚШгача қўшиқларим етиб, концертлар берсам дейман.

-Истеъдодингиз кучли эканлигига ўзингиз қанчалик ишонасиз?

-Ўзимга ишонаман. Кучли ё яна бошқа таъриф бера олмайман. Сабаби, бу каби сифатларни мухлисларим беради.

-Нимадан қўрқасиз ва нимага ишонасиз?

-(ўйланиб) Нимадан қўрқаман? Ёлғондан жуда қўрқаман. Нимага ишонаман? Ҳаётда яхши инсонлар борлигига ишонаман.

-Қайси чет тилларни биласиз?

-Инглиз ва рус тилларини биламан. Серб ҳамда француз тилларида қўшиқ куйлаганман.

-Қўшиқларингизнинг яралиши борасида кимлар билан маслаҳатлашасиз? Бу борада қай даражада мустақилсиз?

-Қўшиқлар борасида ҳар доим Зиёда ва продюсерим Абдураҳмон Позилжонов билан маслаҳатлашаман. Уларнинг фикрларига, маслахатларига амал қиламан."Акфа-Медиа”да биз битта оила ва жамоамиз. Нафақат қўшиқ, бошқа ижодий масалаларни ҳам улар билан ҳамфикрлиликда амалга ошираман.

-Жаҳон эстрадаси вакилларидан кимларни севиб тинглайсиз?

-Селин Дион, Майкл Жексон, Ани Лорак, Филипп Киркоровнинг қўшиқларини кўпроқ тинглайман.

-Сизнинг ижроингизда ҳиндча попуррини эшитиб қолдик. Зиёданинг  "Хаттуба” деб номланган хиндча попурисини эшитиб, сизда ҳам худди у каби ҳиндча нолалар қилиш иштиёқи туғилдими?

-Зиёда "Хаттуба”ни студияда ёзаётган вақтда мен хам ўша ерда эдим. У жуда чиройли ижро этди. Тинглаётган мен эса ҳайрат билан унга тикилиб ўтирдим. Зиёда қўшиқни ёзиб бўлгач, менга  машҳур "Ом Шанти Ом” қўшиғини куйлаб кўришимни айтди. Зиёдага менинг ижром маъқул келди. Шу билан ушбу ҳиндча қўшиқни қайта ўз овозим билан ижро этдим.

-Дарвоқе, сиз саньаткормисиз ёки шоу-бизнес лойиҳаси?

-Аввало мен саньаткорман. Шу билан бирга хозирда шоу-бизнес лойиҳасиман. Муҳими, мен куйлаяпман, иложи борича, ичимда ёнаётган истеъдодимни мухлисларга кўрсатишга интиляпман. Секин-секин мухлислар орттириб боряпман. Бундай бахтиёрман.

 

Анча суҳбатлашдик. Рухшона ҳали ёш хонанда бўлишига қарамай, саволларга имкон қадар очиқ жавоб беришга ҳаракат қилди. Озгина ҳаяжон бўлса-да, фикрини билдира олди. Асл исмини, қайси таълим даргоҳида таҳсил олишини сир тутди. 12 ёшида рус тилида шеърлар ёзганини, кези келиб, рус тилида фантазия жанрида асар ёзмоқчи эканлигини ҳам айтиб ўтди. Биз унинг келгуси ижодларига омад ва барака тиладик. У эса хайрлашиш чоғида бу суҳбат унинг интернет тизимидаги биринчи интервьюси эканлигини билдириб, илиқ табассум ҳадя этди. Ёш ижодкорга шу аснода айтганимиз эса, мана шундай илиқлик ва хуш кайфият унинг доимий ҳамроҳи бўлсин. Шоу-бизнес сизу биз ўйлаганчалик осон эмас-да, ахир! 


Категория: YANGILIK | Просмотров: 1044 | Добавил: admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Saytga Kirish
Salom, Гость!
22:35


FotoAlbum

Radio Online






Yangi Azolar

Maktab25
Ball: 0
Jinsi: Erkak
izoh:0



umid
Ball: 0
Jinsi: Erkak
izoh:0



Jamesdaync
Ball: 0
Jinsi: Erkak
izoh:0



Coreyken
Ball: 0
Jinsi: Erkak
izoh:0



Календарь

Sayt Do'stlari





Faol Izohchi


admin
Ball: 1257
Jinsi: Erkak
Izoh:93



Qushcha
Ball: 0
Jinsi: Ayol
Izoh:92



амаки
Ball: 0
Jinsi: Erkak
Izoh:66



bolojon_12
Ball: 5
Jinsi: Erkak
Izoh:61



temyrjan
Ball: 0
Jinsi: Erkak
Izoh:45




Copyright ©    "NODIRBEK"    2009-2024