Ойнаи жаҳонда жуда кам кўринаётган, радиоканалларда деярли жаранг сочмаётган хонанда балки бўш пайтини бошқа ҳамкасбларининг ижодини кузатиш билан ўтказгандир. Унинг фикрича, 2010 йилнинг 8 ойида "МЕН ТАНЛАГАН БЕШТАЛИК” рукни бўйича, қайси хонанда нечанxи ўринда?
Бешинчи ўринни Райҳонга бераман. У узлуксиз равишда янги қўшиқларни мухлисларига тақдим этиб келмоқда.
Тўртинчи ўрин Рашид Холиқовники. У янгиликка ҳамиша интилади.
Учинчи ўринда Шохруххон. Ўзига ярашган йўналишда куйлаб келяпти.
Шаҳзода иккинчиликда! Қўшиқлари ёқади. Унинг ижодини жуда ҳурмат қиламан.
Биринчи ўринни, сўссиз, Тоҳир Содиқовга бераман. Шунча йил давомида тинмаяпти. Тингловчилар хоҳишини сезиб куйлайди. Бир маромда қолиб кетмаган.