Германиянинг "Шалке" клуби билан шартнома имзолаган Раул оммавий ахборот воситаларига интервью берар экан, янги жамоасига қўшилганлигидан фақатгина хурсанд бўлганини таъкидлаб ўтди.
Испаниялик 33 ёшли тажрибали футболчи Жозе Моуриньо "Реал"га келгач, асосий таркибдан жой олишига кўзи етмаган Раул жамоани тарк этган ва ҳозирда Гельзенкирхен жамоасида тўп сурмоқда. Янги жамоа таркибида бир нечта учрашувларда қатнашган Раул ҳалиям ўзининг тўпурарлик қобилияти йўқолмаганини исботлай олди. Бугун ташкиллаштирилган матбуот анжуманида ҳам футболчи ўзининг ўйинидан қониқиш ҳосил қилаётганини қайд этди.
"Мен ҳозир жуда яхши формадан. Жамоага ўтиб тўғри қарорга келганимни ҳис қилмоқдаман ва фаолиятимни ҳам айнан мана шу клубда якунлаш ниятим бор", футболчининг сўзларидан иқтибос келтиради, Bild нашри.
"Мен "Реал"да ҳам қолишим мумкин эди. Шахсан Моуриньо ҳам бу қароримни маъқуллаганди, аммо ўзим буни истамадим. Мен 16 йил "бланкос" сафида тўп сурдим. Бу оз муддат эмас. Оилам билан янгича, шароитда яшашга қарор қилдик. Бунга ҳеч ким мени мажбер қилгани йўқ эди".
Раул шунингдек, "Шалке"га бундеслига чемпионлигини қўлга киритишда қўлидан келган ҳар қандай ёрдамни беришга тайёр эканлигини айтиб ўтди.
"Биз янги жамоам билан бундеслига чемпионлигини қўлга киритишимиз мумкин. Бунинг учун бизда чемпионлик тажрибаси бўлган мураббий бор. Маагат "Бавария" ва "Вольфсбург" жамоаларини чемпионлик сари бошлаб кела олган", дея сўзларини билдириб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, Раулнинг бундеслигадаги дебют учрашуви кейинги ҳафтада содир бўлиши кутилмоқда. Кейинги шанба "Шалке" жамоаси "Гамбург"га қарши майдонга тушади.
|