Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган
артист Сардор Раҳимҳон Мустақиллик байрами тантанасида "Ана-мана”
номли таронаси билан чиқиш қилган эди. Таниқли клип устаси Рустам
Муродов томонидан ушбу қўшиққа клип суратга олиняпти. Октябр ойининг
бошида "Осиё Гранд” ресторанида бўлиб ўтадиган хонанданинг никоҳ
оқшомида журналистлар шунчаки меҳмон сифатида, фотосуратчилар эса
фотоапаратсиз иштирок этишлари мумкин!
Сардор Раҳимхон: Ҳозир
айни никоҳ тўйим ҳаракатлари билан югуриб юрибман. Октябр ойида "Осиё
Гранд” тўйхонасида бўлиб ўтадиган бахт кечамизга ҳамкасбларимизни,
журналистларни ва барча яқинларимизни таклиф қиламиз. Оила, бу ҳар бир
одамнинг шахсий ҳаёти ҳисобланади. Тўйим ва унинг тафсилотлари газета ва
интернет нашрларида чиқишини умуман хоҳламайман. Биринчидан, бунақа
рекламалар менга тўғри келмайди. Иккинчидан, эркак киши сифатида бўлажак
турмуш ўртоғимнинг расмлари ҳар ёқда тарқалиб ётишини истамайман чунки
рашк қиламан. Шу боисдан бу борада тўй куни фотоаппаратларнинг
фаолиятига чекловлар қўйилади. Журналистларга хурматим чексиз. Никоҳ
тўйимга келиб, меҳмон бўлиб кетишса, бошим кўкка етади. Аммо менинг
тўйим олдидан ва ундан кейин махсус репортажлар тайёрланиб, уни оммавий
нашрларда босиб чиқарилишига қатъиян қаршиман. Ҳурматли
журналистлар! Сизлардан илтимос, Сардор Раҳимҳоннинг уйланиши ҳақида
газета ва интернет сайтларида турли мақолалар ёзмасангиз бошим кўкка
етарди.