***
***
Хонанда АҚШга Майклнинг қабрини зиёрат қилиб, унинг
ҳақига ибодат қилиш мақсадида борди!
Мафтункор Райҳон Майкл Жексоннинг ашаддий мухлисаси. Бундан
саккиз йил олдин иентервью қилганимда ҳам худдий шу юлдуз ҳаётига ва ижодига
қизиқишни, у каби машҳурликка эришишни орзу қилиши ҳақида айтганди, Райҳон.
Хонанда севимли санъаткорини йўқотиб, қаттиқ изтироб чекди. Ҳатто, унинг ўлими
билан боғлиқ ҳар қандай хабарни эшитиб, кўз ёш тўкди. Ашаддий мухлисликни
Райҳондан ўрганиш керак экан-да: хонанда Майкл Жексон қабрини зиёрат қилиш учун
бир неча кунлар олдин АҚШга йўл олди! Америкага бориш учун биргина сабаб шу!
Райҳоннинг АҚШга ўтган галги сафари яхши кайфият учун хизмат қилганди:
тақдимотда қатнашиш, клиплар суратга олдириш... Бу гал у кўз ёш билан кетиб, кўз
ёш билан қайтди. Хонанданингн айтишича, у Жексон қабрини зиёрат қилиб, унинг
ҳақига ибодат қилган. Ўзида кечган ички ҳиссиётларини эса ҳаммага овозаи дарвоза
қилишни истамади. Майклнинг ҳамма қўшиқларини ёддан билувчи Райҳон Жексоннинг
уйдагиларга ҳам ҳамдардлик билдирмоқчи бўлди-ю, бироқ, уларнинг айни пайтда
қаттиқ изтиробда эканлиги ва мухлислар қайғу ила шерик бўлиши баттар аламли
бўлишини билгач, бу шаштидан қайтди.
Райҳоннинг ижодий янгилиги ҳақида
тўхталсак, хонанда айни пайтда ҳамма ишига янгича назар билан қарашни бошлади.
Янги фотосессия, янги клиплар, янги қўшиқлар... Ҳаммаси янги концертга
тайёргарликдан дарак!
-Икки ойдан бери янги клип устида ишлаяпмиз. Қўшиғим “Бомбей”
деб номланади. Мусиқасини ўзим, шеърини Якзон ёзди. Қўшиғим номидан ўйлашингиз
мумкин, клип Ҳиндистонда суратга олинганмикан деб. Йўқ, бироқ, шуни ишонч билан
айтишим мумкинми, клипнинг тайёрланиши Бомбейга бир неча бор бориб келишдан
қимматга тушди! Ўйлайманки, мухлисларимга жуда манзур бўлади! Дарвоқе, яна бир
ажойиб дуэт устида ишлаяпмиз! Фақат ҳозирча сир тутаман!-дейди, Райҳон.