Sayt Menyu

Категории раздела
YANGILIK
SHOU-BIZNES
O'ZBEK KINO
HORIJ KINO
HIND KINO
HUJJATLI KINO
KINO YUKLASH
ENGLISH MOVIES
KONSERT
SERIAL
MULTFILM
TELE-TEATR
TV-ONLINE
RADIO-ONLINE
TV-SHOU
KLIP
MUSIC
KULGU
PROGRAMMA
MOBILE
SPORT
O'YIN
DIZAYN
ISLOM
KASHFIYOT
HAR-XIL

Поиск

Наш опрос
Siz O'zbekistonni qaysi shahridansiz?
Всего ответов: 353

Статистика

Онлайн всего: 77
Гостей: 77
Пользователей: 0

Sayt Faoli


admin
Ball: 1257
Jinsi: Erkak
Yangilik:2327



ShirinToY
Ball: 0
Jinsi: Erkak
Yangilik:1200



ShumBola
Ball: 0
Jinsi: Erkak
Yangilik:1100



bolojon_12
Ball: 5
Jinsi: Erkak
Yangilik:197



MasteR
Ball: 0
Jinsi: Erkak
Yangilik:120



Главная » 2010 » Апрель » 22 » РАЙҲОН ҲАҚИДА ҲАМКАСБЛАРИ ҚАНДАЙ ФИКРДА?
18:30
РАЙҲОН ҲАҚИДА ҲАМКАСБЛАРИ ҚАНДАЙ ФИКРДА?


РАЙҲОН ҲАҚИДА ҲАМКАСБЛАРИ  ҚАНДАЙ ФИКРДА?

Сардор Раҳимхон, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист: Райҳон жудаям интилувчан, тиним билмайди. Ёнадиган юлдуз. Шунинг учун ҳам ҳамиша биринчи рақамли эканлигини исбот этиб келяпти. Муомалали, жозибали хонанда. Йўлбарс билан клип қилаётганини эшитдим. Бу зўр. Фақат йиртқичдан эҳтиёт бўлсин (кулади). Саҳнада ишлаши жуда ёқади. Охирги концертида рақсга тушиши қойил қолдирди. Унинг бир камчилигини айтайми? Тез хафа бўлади. Сиқилиб қолмасин дейман! Асабни асраш керак. Санъатда ўзининг "мен”ини ярата олди. Миллий йўналишда куйлашини жуда ҳам хоҳлайман. Аранжировкада миллий уйғунлик бор-у, бироқ, тўлиқ миллий куйласа, очилмаган қирраси очиларди. Саҳнадаги либослари кўркам. Кинода нуқул аянчли роллар ижро этади, бироқ, унга бахтли роллар ярашади.

Шоира Отабекова, хонанда: Райҳон муомалали қиз. У ҳамиша янгиликка интилади. Ғоялари ёшлар учун жуда қизиқарли. Райҳон ҳақида бир-икки миш-мишлар эшитдим. Йўлбарсни клипда суратга олиш борасида. Бироқ, у ғояни бировдан ўғирлашига ишонмайман. Бу жуда кулгули. Унинг мусиқий ва интеллектуал базаси етиб ортади. Райҳон Майкл Жексоннинг юртимиздаги аёл қиёфаси. (кулади) Унга омад тилайман.  

Манзура, "Ниҳол” мукофоти совриндори: Райҳон жуда ҳам ҳаракатчан. Эътиборли қиз. Яхши сўзини аямайдиган хонанда. Бир хил санъаткорлар бор, янги ижод маҳсулимни кўрган бўлса ҳам, кўрмадим деб туради. Райҳоннинг шунақа жиҳати борки, инсонинг кўнглини кўтариб, унга янги илҳом беради. Ҳеч кимга ғаразлиги йўқ. Унинг янги концерти ёқди. Рақслари оригинал. Ижодига муҳаббат билан қарайди ва шу севги билан яшайди. Янги клипида йўлбарсни кўриш, унинг креатив тарзда ишлашидан кичик нишона бу! Яратилса, мазза қилиб томоша қиламиз. Унга омадлар тилаб қоламан.

Озодбек Назарбеков, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист: Райҳон ҳақида кўп илиқ фикрларим бор. Қай биридан бошласам экан? Авваламбор, у ўз йўналишида энг биринчи ўринда эканлигини бугун кўпчилик инкор этмайди. Иккинчидан, концерт берса, ҳақиқий шоуга айлантириш фақат унга хос.Райҳоннинг янги қўшиқлари чиқди дегунча, уйимизда ҳам пайдо бўлади. Фарзандларим севиб тинглайдиган хонандалардан бири у. Концертим маҳалида "Мувад видео” томонидан менинг фақат Райҳоннинг концерт дастури альбомлари сотилганини айтишди. Демак, унга мухлисларнинг қизиқиши бошида қандай бўлса ҳануз ўз кучида. Райҳон тарбияли қиз. Мана шу хислати учун кўпчиликнинг ҳурматини қозонган. 

Дилшода Матчанова, "Даракчи” газетаси бош муҳаррири: Ташқи кўринишига яхши эътибор беради. Шоу-бизнесда ўз мавқеини ушлаб туришга интилади. Райҳон энг чиройли аёл хонандаларимиздан бири. Унинг бахтли аёл бўлишини хоҳлайман. Характери очиқ, маданиятли. Инсонлар билан муомала қилишни яхши билади. 

Омонулла Файзиев, "Халқ сўзи” газетаси мухбири: Райҳоннинг охирги концертини кўриб қойил қолдим. Концертининг ҳар бир дақиқасида томошобинни ҳайратлантириш хусусиятига эга. Клипларида креативлик кучли. Ҳар бир клипидаги ҳатти-ҳаракатлари томошабиннинг ёдида қолади. "Орзуингга ишон”ни бир эсланг-а?! Ижодида янгиликка изланиш бор. Ҳаракатда баракат!

Муҳаммад Исмоил, адиб ва шоир: Агар Райҳон шоира бўлганида, шеъриятдаги шуҳрати ҳозиргисидан кам бўлмасди. Ўз қўшиқларига шеърларини шундай танлайдики, шоир сифатида унга қойил қоламан. Ўзбек эстрадасида у каби булбулларни санасанг, бармоқларингнинг бир-иккитаси ортиб қолади. Райҳоннинг қўшиқлари ўзи каби гўзал, ўзини эса бемалол "гўзаллик рамзи” дейиш мумкин!

 

Ҳақиқий ижодкор учун янги ғоя ҳеч қачон тугамайди. У тақлид қилишга ва бошқа ғоялар билан кутилмаган тарзда тўқнашишга ҳеч ҳам ҳожат сезмайди. "Ҳалими шошмай тур”, "Ундан мен зўр бўлишим керак” каби хусуматлар эса фикрни чалғитади, наинки, чалғитади энг катта душманига айланади! Қачон хонандалар қувламачоқ ўйнашни бас қилиб, бир-биридан мардонавор ўзиш ҳақида ўйлайди. Клипда йўлбарсни суратга тушириш ҳақидаги ғоялар пайдо бўлиди-ю, яна янги шов-шувлар бошланди. Яна бир-бирига жуда ёхуд айнан ўхшаш либослар... Майда-чуйда бундай қарашлар қачон барҳам топади?! Инсонларга фисқу фасод билан нимани исбот этишмоқчи? Мард ва танти бўлиш ҳақиқий инсоннинг асл қиёфаси. Ким биринчи дейсизми?  Буни қанийди бандаси ҳал қилса, бу ёлғиз Яратганнинг иши! Биз эса фақат кузатишга, муҳокама қилишга, фикр билдиришга ва хулоса қилишга маҳкуммиз...Сўнгсўз ўрнида, ҳар ким қалб муҳитига қараб сўз очади: совуқ бўлса, совуғини ейсиз, илиқ бўлса, исинасиз, қора бўлса, оқ  кутманг...Аслида фикрларнинг энг сараси унинг нурида бўлса керак. Инсон қалби хунуклашса, шунча руҳан касал бўла боради. Тўрт кунлик дунёда атрофингиздан ширин сўзингизни аяманг...Зора, яхшиси ҳам, ёмони ҳам қайтгувчидур!

"Майда-чуйда қарашлар, фисқу фасоднинг қули бўлманг!" - бу яна бир бора таъкидламоқчи бўлганим!

Jasur HAMROYEV 


Категория: SHOU-BIZNES | Просмотров: 868 | Добавил: admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Saytga Kirish
Salom, Гость!
22:51


FotoAlbum

Radio Online






Yangi Azolar

Maktab25
Ball: 0
Jinsi: Erkak
izoh:0



umid
Ball: 0
Jinsi: Erkak
izoh:0



Jamesdaync
Ball: 0
Jinsi: Erkak
izoh:0



Coreyken
Ball: 0
Jinsi: Erkak
izoh:0



Календарь

Sayt Do'stlari





Faol Izohchi


admin
Ball: 1257
Jinsi: Erkak
Izoh:93



Qushcha
Ball: 0
Jinsi: Ayol
Izoh:92



амаки
Ball: 0
Jinsi: Erkak
Izoh:66



bolojon_12
Ball: 5
Jinsi: Erkak
Izoh:61



temyrjan
Ball: 0
Jinsi: Erkak
Izoh:45




Copyright ©    "NODIRBEK"    2009-2024