"NEW STAR MEDIA” продюсерлик марказининг ягона аёл хонандаси Дилсўз, миллий мақомларимизни профессионал даражада куйлай олишини исботламоқчи-ми? Бунисидан хабаримиз йўқ-ку, аммо ўзбек мақомининг бугунги кундаги дарғаси қайсидир маънодаги "гигант” ижрочиси Ўзбекистон ҳалқ артисти Муножот Йўлчиевага шогирд тушиб, мақом ижрочилигининг сир-асрорларини қунт билан ўрганаяпти. Мақомчилик санъатини мукаммал ўзлаштириш катта сабр ва меҳнат талаб қилади. Продюсерлик маркази раҳбари Сардор Раҳимхон янги лойиҳасини мақом дарғасининг қўлига маълум бир муддатга топшириб, қиз-шогирдига катта шароитлар эшигини очяпти. Дилсўзнинг шоу-бизнесдаги порлоқ келажаги албатта унинг ўзига боғлиқ. Зеро, ушбу ёш истеъдод соҳибасининг тинимсиз изланиши ҳамда Раҳимхоннинг моддий паноҳи бир кун келиб ўз самарасини берса ажаб эмас.