Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон ва "Ниҳол” мукофоти совриндори Зиёда ҳамкасбларининг ижодини кузатиб бориб, бугунги "Персонал хит-парад” лойиҳасини давом эттирди.
Сардор Раҳимхон:
5-ўрин. Шохруххон. Бу йилда жуда сермаҳсул ижод қилди. "Лейлам”, "Омоней” ва "Гулилолам” тароналари хит бўлди. Ёшларга манзур, қолаверса, Шоҳруххон ўзининг танлаган йўналишига содиқ санъаткор.
4-ўрин. Зиёда. Тиним билмасдан ижод қилади. Бир неча қўшиқлари ва саундтреклари хитга айланди. Бармоқ билан саноқли "энг лидер аёл хонандалар”дан бири.
3-ўрин. Улуғбек Раҳматуллаев. Унинг биргина "Капалак” ва "Бир парча” қўшиқларининг муваффақияти унга учинчи ўринни беришимизга асос бўла олади.
2-ўрин. Алишер Файз. Унинг бу йилда куйлаган қўшиқлари ҳаттоки, "рингтон” ларга чиқиб кетди. Халқ орасида, тўйларда "Сурҳонча”,” Алвидо” каби қўшиқларини тингламаганлар топилмаса ҳам керак. Ушбу йилда концерт дастурини ҳам муваффақиятли ўтказди. Ўзини-ўзи кашф қилган хонанда.
1-ўрин.Озодбек Назарбеков. Ҳеч қандай гап сўзсиз ва муболағасиз бу инсонни олий ўринга муносиб деб айта оламан. Озодбек ака ҳам ижод тарафлама, ҳам инсонийлик тарафлама санъаткорларга ўрнак бўладиган ижодкор.
*********
Зиёда:
5-ўрин. Абдували Ражабов. Йил бошидан анчайин жонли ижод қилди деб айта оламан.
4-ўрин.Шохруххон. Ҳар галгидек янги қўшиқлари хитга айланди.
3-ўрин.Сардор Раҳимхон. Ўз ижод йўналишида янгиликлар қилди ва қўшиқлари хитга айланяпди. Янгиликка интилувчан санъаткор.
2-ўрин.Манзура. Бетакрор овоз ва имидж сохибаси.
1-ўрин.Нилуфар Усмонова. "Учар қиз” саундтрекининг муваффақияти ва меҳнаткаш ижодкор сифатида таҳсинга лойиқ.