Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Озодбек Назарбеков айни кунларда қизиқишлар марказида. Унинг қўшиқлари тинмай айланяпти, СД тўпламлари харидоргир... ТВда эса жуда тез-тез кўришга тўғри келяпти. "Озод-шоу”ни бошлади-ю, яна мухлислар диққатини жалб этди. Бу кўрсатув орқали энди мухлислар хонандани кўришга бўлган иштиёқи ва соғинчи қай даражада ортиб ё камайиб боради, буни вақт кўрсатади. Кўрсатув ҳақида хонанда ҳамкасбларининг ҳам ижобий, ҳам салбий фикрлар бор. Кимдир кўрсатувнинг ҳазилларини бачканаликка йўйиб кулса, бошқа биров ўзбек мусиқа ихлосмандлари учун бундан ортиқ қизқиқарли шоу йўқ дейди. Яна кимдир хонандада бошловчилик қобилияти жуда суст эканлигини айтади. Айрим маълумотларга қараганда, Озодбек Назарбеков 2010 йилда янги яккахон концерт бермаслиги мумкин. Бунинг сабабини эса, хонанданинг шоуни ташкил қилгани билан тушунтиришади. Баҳоргача ҳали неча ой бор? Қанча ўзгаришлар юз бериши мумкин? Балки, Озодбек бу фикридан қайтар... Устига-устак, унинг 15 кунлик концерти ортида неча миллион-миллион фойда кутиб турибди! Хуллас, ана шунақа гаплар!
|