Шоира, бастакор, қўшиқчи Шаҳноз ҳамманинг бошини қотирмоқчи ва қотирилган бошга эса пул мукофоти улашмоқчи! Бу ҳақда сал кейинроқ.
Шаҳноз айни пайтда учта янги қўшиқ устида ишлаяпти. Биринчиси шўх тарона бўлиб, ижодкор уни ҳали номлашга улгурмади. Иккинчиси эса "Битирувчи, хайр!” деб номланади. Учинчи таронани эса хонанда "Афрўз” гуруҳи учун ёзган бўлиб, "Дардларингни олай” деб аталган. Яқин ойлар ичида Шаҳноз иккита янги мусиқий албомини мухлислари ҳукмига ҳавола этади. Бирида хонанданинг янги хитлари ўрин олса, иккинчи тўпламга 15 та дуэт жамланади. Ана энди энг юқорида келтирилган маълумотга тўхталамиз. Шаҳноз оммавий ахборот воситалари орқали мухлислари билан "Ўйла, изла, топ” қабилида ўйин ўтказади. Шаҳнознинг 15 та дуэтдошининг исм-шарифини тўлиқ топган, таъбир жоиз бўлса, бошини қотирган иштирокчи -ғолибга хонанда эсдалик совғалардан ташқари пул мукофоти ҳам улашади. Янгиликларни кузатиб боринг ва ғолиб бўлинг!