Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо Испаниянинг «AS» нашрига берган интервьюсида жамоа ўйинчиларидан бири – Криштиану Роналдудан ҳужумчи ўрнида фойдаланмоқчи эмаслигини маълум қилди. Португалиялик мутахассиснинг сўзларига кўра, унинг ватандоши ҳужумчи амплуасида тўп сурадиган футболчи ҳисобланмайди.
«Роналду ҳужумчи эмас. Агар ундан ҳужум чизиғида фойдаланадиган бўлсак, у ҳолда биз унинг кўплаб устунликларидан маҳрум бўлиб қоламиз», деди Моуриньо.
«Албатта, Серхио Рамос ҳамда Сами Хедира дарвозабонлар билан муаммо чиққанида дарвозани қўриқлашлари мумкин бўлганидек, агар ҳужум чизиғида муаммо юзага келадиган бўлса, Роналду ҳужумчи ўрнида ҳаракат қилади», дея қўшимча қилди Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо.
«Қироллик клуби»нинг португалиялик устозини бунчалик кескин фикр билдиришига сабаб, клуб бош директори Хорхе Вальдано, Моуриньонинг ҳужумчи борасидаги қарши ўлароқ, ёзги трансфер бозорида бошқа харидлар амалга оширилмаслигини бот-бот такрорламоқда.
|