Sayt Menyu

Категории раздела
YANGILIK
SHOU-BIZNES
O'ZBEK KINO
HORIJ KINO
HIND KINO
HUJJATLI KINO
KINO YUKLASH
ENGLISH MOVIES
KONSERT
SERIAL
MULTFILM
TELE-TEATR
TV-ONLINE
RADIO-ONLINE
TV-SHOU
KLIP
MUSIC
KULGU
PROGRAMMA
MOBILE
SPORT
O'YIN
DIZAYN
ISLOM
KASHFIYOT
HAR-XIL

Поиск

Наш опрос
Sizi fikrizcha qaysi telefon zo'r?
Всего ответов: 176

Статистика

Онлайн всего: 7
Гостей: 7
Пользователей: 0

Sayt Faoli


admin
Ball: 1257
Jinsi: Erkak
Yangilik:2327



ShirinToY
Ball: 0
Jinsi: Erkak
Yangilik:1200



ShumBola
Ball: 0
Jinsi: Erkak
Yangilik:1100



bolojon_12
Ball: 5
Jinsi: Erkak
Yangilik:197



MasteR
Ball: 0
Jinsi: Erkak
Yangilik:120



Главная » 2010 » Май » 23 » Моуринью яна бир бор тенгсиз!
15:16
Моуринью яна бир бор тенгсиз!

Бугун Мадридда кеча тонгда айтилганидек нимадир бўлди! Нафақат Мадридда, балки дунёнинг исталган нуқтасида, бир нималар бўлди. Майдонда эса ҳақиқий футбол намойиш этиб берилди. Иккала жамоа ҳам финалга мос ҳаракат қилишди. Умуман, финал учрашувининг ҳар бир аъзоси, у хоҳ ҳакам бўлсин, хоҳ мухлис, стадион ишчиси ёки мусобақа ташкилотчиси бўладими, финалнинг ФИНАЛдек ўтишида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди. Ҳеч бир қитъа футболи бу даражада машҳурликка эришмаганди. Бутун дунё Европага миннатдорчилик билдириши керак, ҳар йили "Жаҳон чемпионати”дан парчалар бериб келаётганлигига. Акс ҳолда инсонлар футболга бунчалар қизиқиб кетишмасмиди. Тахмину фаразларни йиғиштириб, аста ўйинга кириб келаверсак ҳам бўлади.

Ҳар иккала жамоанинг финалгача босиб ўтган йўлларига назар ташлайдиган бўлсак, ўзига хос рақиблар ва ўзига хос натижалар қайд этилганлигини гувоҳи бўлишимиз мумкин. Қизиқарлиси ҳар иккала жамоа ҳам гуруҳ босқичини иккинчи бўлиб якунлашган. Учрашувда номинал мезбонлик қилган "Бавария”нинг босиб келган "йўл”ини эслашдан бошласак:

"Бавария” гуруҳ босқичида "Бордо”, "Ювентус” ва "Маккаби” клублари билан бир гуруҳдан ўрин олган эди. Учрашувларда нисбатан ишончсиз ўтказган ван Гал шогирдлари "Бордо”ни биринчи ўринни олишига йўл қўйиб беришди, бироқ сўнгги турда Туринда "Ювентус” йирик ҳисобда доғда қолдирилди. Нимчорак финалда эса дастлаб ўз майдонларида "Фиорентина”ни базўр ютган немислар, жавоб учрашувида чинакам жасорат кўрсатишди. Ҳаттоки, Германиядаги учрашувда Эвребёнинг қўпол хатолари ҳам унутилиб кетди. Чорак финалда уларнинг инглиз жамоаси "Манчестер Юнайтед” кутиб турар эди. Барча ярим финалга Алекс Фергюсон шогирдларини чиқади деб турганда, "Бавария” ҳар иккала учрашувда немисча ирода кўрсатиб, "қизил иблислар”ни келаси мавсумга янада пухтароқ тайёрланишлари кераклигини кўрсатиб қўйишди. Ярим финалда эса нисбатан кучсиз рақиб – Франциянинг "Лион” жамоаси муаммосиз мағлуб этилди. Аслида "Лион”ни кучсизроқ жамоалар қаторига қўшсак, "Реал” мухлислари биздан хафа бўлиб қолишлари мумкин. Французлар "Реал” билан ўйинда кўп куч йўқотиб қўйганлари ва бу жиҳат кейин босқичларда яққол кўзга ташланганлигини айтиб кетмасак бўлмайди. Демак, "Бавария” финалгача бўлган ўйинларда энг жиддий рақиб сифатида "Манчестер Юнайтед”га дуч келган.

"Интер” ўз гуруҳида "Барселона”, "Рубин” ва "Динамо” К жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин олган эди. Гуруҳ учрашувлари бошланмасидан аввал, кўпчилик ушбу гуруҳ фаворитлари сифатида каталонияликлар ва миланликларни кўрсатган эди. Бироқ МДҲ вакиллари кўпчилик билдирган фикрга қўшилгилари келмади. "Рубин” сафарда "Барселона”ни ютиб келган турда, киевликлар Миланда сал бўлмаса "Интер”ни доғда қолдиришлари мумкин эди. Бироқ Моуринью шогирдлари мусобақадаги иштироклари жиддий эканлиги, ҳамда ҳазил қилишга вақтлари йўқлигини исботлаб барчасини ўша кўпчилик ўйлаганидек қилиб қўйди. Гуруҳда "Барселона”дан кейинги ўринда бўлса-да, нимчорак финалга чиқишга муваффақ бўлган "Интер” Европа лигасига йўлланма берувчи учинчи ўринни МДҲ вакиллари қолдирди. Нимчорак финалда Моуринью ўзининг собиқ жамоаси "Челси”га қарши майдонга тушиши маълум бўлганида, барча финалдан олдинги финал дейишдан тап тортмади. Тўғри, иккала баҳсда ҳам томонлар қизиқарли ўйин намойиш этиб беришди. Бироқ "Интер” аллақачон характер кўрсата бошлаган эди. Энди миланликлар истаган рақиблари билан истаган тактикада тўп сура олардилар. "Челси” мусобақадан чиқиб кетгач, чорак финалда "ойдан тушган” ЦСКА кутиб турар эди. "Интер” ЦСКАни ҳам кўп қийнамади. Италияда ҳам, Россияда ҳам биттадан тўп киритган Моуринью шогирдлари, ярим финалда гуруҳда бирга бўлган "Барселона” қаршилигини енгишлари керак эди. Аслида, финал олдидан финал мана шу учрашув эди. Миландаги учрашувда аввалига каталонияликлар ҳисобда олдинга чиқиб олишади ва қайсидир маънода бу йилги мусобақада яна улар ғолиб чиқишларини айтмоқчидек бўлишди. Бироқ тиффозилар қўллаб-қувватлаши натижасида "Интер” кетма-кет уч марта Гвардиола жамоасини жазолади. Шу ўринда қизиқ бир факт, Гвардиола жамоани қабул қилиб олганидан бери, "Барселона” биринчи маротаба учинчи голни ўтказиб юбориши эди. "Барселона”нинг ишончли ўйинига ишонганлар барча масалани Каталониядаги жавоб учрашувига олиб қўйишди. Чунки Испания гранди жавоб учрашувида иккита жавобсиз тўп киритса, финал йўлланмасини қўлга киритар эди. Лекин "Интер” бунга йўл қўймади. Йўқ, йўл қўйиб берди. Йўл қўйиб берганда ҳам ортиғи билан имкон берди. Биринчи бўлимнинг ўзида Мотта четлатилди. Ўн киши бўлиб қолган миланликлар ҳужум ҳақида унутишди. Бу ўз навбатида мезбонлар ҳимоячиларига эркинлик туғдириб, уларни ҳам ҳужумга отланишларига сабабчи бўларди. Бу ерда "Интер”нинг қарши ҳужумдан "Барселона”ни жазолаши ҳақида гап сўз бўлиши мумкин эмасди. Чунки ўша учрашувда Моуриньюга қарши ҳужумдаги голдан кўра, таблода ёниб турган ҳисобни сақлаб қолиш афзал эди. Жулио Сезар учун энг ёмон натижа бор йўғи бир бора ўз дарвозасидан тўп олиб чиқиш бўлиб қолган эди. "Барселона” учрашувнинг сўнгги декадаси ярмидан ўтганда ўша биринчи тўпни киришади ва ўзларига керакли бўлган иккинчи голни кирита олмайдилар. Балки ўша ғалабадан сўнг Моуринью ўзини ЕЧЛ ғолиби сифатида ҳис қилгандир.

Демак, финалда адолат юзасидан олиб қарайдиган бўлсак, "Интер”нинг ғалаба қозониши тўғрироқ эди. Мусобақада ғолиб бўлишга даъвогар икки клубни ("Челси” ва "Барселона”) ортда қолдирган "Интер” "Бавария”ни мағлуб этмаса, унда унинг аввалги ғалабалари сохта бўлиб қолар эди. 22 май оқшомидаги учрашувда мен юқорида санаб ўтган барча жиҳатлар кўзга ташланди. Учрашув умумий картинада "Интер”нинг бошқаруви остида кечди. Биринчи бўлимда жамоалар навбатма-навбат хавфли вазиятлар билан алмашиб туришди. Бироқ аксарият вазиятларда италиялик футболчилар ўзларига ишонган ҳолда тўп суришди ва 35-дақиқада Милитонинг вазиятдан оқилона фойдаланиши натижасида ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Риберисиз ўйнай олишини исботлаб келган "Бавария” финалда франциялик футболчининг ўрни борлигини билдириб қўйди. Биргина Роббеннинг ўзи бутун бошли "Интер” ҳимояси учун бошоғриқ бўлгандир, лекин ушлаб бўлмайдиган футболчига айлана олмади. Лекин шунга қарамай Роббенинг бир қанча вазиятларда ҳимоячиларнинг кўзини шамғалат қилган ҳолда дарвозага ўта хавфли зарбалар йўллай олганини таъкидлаш жоиз. Шунингдек, Ҳамид Олтинтоп ҳам узоқ масофадан зарба йўллаш ҳадисини олганлигини кўрсатишга уринди. Бироқ немис машинаси шу куни бироз носозроқ эканлиги кўриниб қолди.

"Интер” эса доимгидек, учрашувни бошқариб ўйнади. Рақиб қандай ҳаракат қилишини олдиндан ўқий олди ва шунга яраша чоралар кўрди. Снейдер Пересни афсуслантирган бўлса ажаб эмас, дарвоқе Роббен ҳам "Реал”дан бадарға бўлганлардан эдия?.. Снейдер бугунга келиб ҳақиқий етакчига айланганлигини исботлади. Милито эса замонавий ҳужумчи талабларига тўлиқ жавоб беради. Барча жамоалар ҳужумчилар билан ишлашди Милито иштирокидаги DVD дисклардан фойдаланса бўларкан. Иккита вазият – иккита гол. Икки-уч ҳимоячи орасида вазиятга тўғри баҳо бера олиши эса туғма қобилият бўлса керак. Мадриддаги икки голланд қарама-қаршилигида Снейдернинг қўли баланд келди. Бир вақтлар бир клубда фаолият олиб борган Моуринью ва ван Гал тўқнашувида "таржимон”нинг билимлари ўткирроқ бўлиб чиқди. Европа Чемпионлар лигасининг мантиқий якун топиши эса, кўҳна қитъада футбол тўғри йўлдан кетаётганлигидан далолатдир.

ЕВРОПА ЧЕМПИОНЛАР ЛИГАСИ, ФИНАЛ.
БАВАРИЯ – ИНТЕР – 0:2 (0:1)

Голлар: Милито (35, 70).
Ҳакам: Говард Уэбб (Англия).
БАВАРИЯ: Бутт, Лам, Демичелис, ван Бейтен, Бадштубер, ван Боммел, Швайнштайгер, Роббен, Олтинтоп (Клозе, 63), Мюллер, Олич (Гомес, 74).
ИНТЕР: Жулио Сезар, Майкон, Самуэль, Лусио, Киву (Станкович, 68), Занетти, Камбьяссо, Это′О, Снейдер, Пандев (Мунтари, 79), Милито (Матерацци, 90).
Огоҳлантиришлар: Демичелис (25), Киву (30), ван Боммел (78).
22 май. «Сантьяго Бернабеу» стадиони, 80,100 томошабин.

P.S. Барча "Интер” ишқибозларини мазкур ажойиб ғалаба билан чин қалбимиздан табриклаймиз. Уларга жамоалари сингари метин иродали, сабрли бўлишларини тилаб қоламиз. Мухлис доим жамоасига ишониб яшасин, унинг орзулари бир кун келиб албатта амалга ошади. 45 йиллик танаффусдан сўнг, ниҳоят, "Интер” мухлислари қалбида яна шодлик туйғулари аланга олди. Улар бугун бахтлилар, чунки улар бугун Европада тенгсизлар. Биз жаҳонда ҳам тенгсиз бўлишлари тарафдоримиз. Чунки улар бунга ҳақлилар!

Категория: SPORT | Просмотров: 776 | Добавил: MasteR | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Saytga Kirish
Salom, Гость!
22:18


FotoAlbum

Radio Online






Yangi Azolar

Maktab25
Ball: 0
Jinsi: Erkak
izoh:0



umid
Ball: 0
Jinsi: Erkak
izoh:0



Jamesdaync
Ball: 0
Jinsi: Erkak
izoh:0



Coreyken
Ball: 0
Jinsi: Erkak
izoh:0



Календарь

Sayt Do'stlari





Faol Izohchi


admin
Ball: 1257
Jinsi: Erkak
Izoh:93



Qushcha
Ball: 0
Jinsi: Ayol
Izoh:92



амаки
Ball: 0
Jinsi: Erkak
Izoh:66



bolojon_12
Ball: 5
Jinsi: Erkak
Izoh:61



temyrjan
Ball: 0
Jinsi: Erkak
Izoh:45




Copyright ©    "NODIRBEK"    2009-2024