MC Shod ва Mr Joker "Кристал медиа” номли продюсерлик маркази билан шартнома тузиб, ижодларини давом эттиришяпди. Энди уларнинг номи "Квартет” эмас, яни "Марка”. Гурухнинг номи ўзгарди, чунки "квартет” сўзи "тўртлик” деган маънони англатади. Улар эса икки кишидан иборат. "Марка” гуруҳининг илк "Аёл” номли қўшиғи ва унга суратга олинган клип сўнгги ҳафталарда ТВМ каналининг ТОР-10 лойиҳасида биринчи поғонани эгаллаб келяпти. Янги ном ва янги хамкор билан ишлаётган бу икки ижодкор шу кунларда "Тошкент СITY” деб номланган янги таронага клип суратга олиш билан банд. Гуруҳ хомийси "Кристал медиа” ундан ташқари кино, видео ва мусиқа маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда ҳизмат кўрсатиш билан ҳам шуғулланади. Марказ, Жасур Шаметов, Нозим Жумаев ҳамда Наримон Султонхўжаев каби бир қатор таниқли ижодкорлар билан ҳамкорликда бир қанча лойиҳаларни амалга оширишни режалаштиряпди. "Марка”га айланган "Квартет”чиларга шоу-бизнесдаги янги номи билан, ўз иқтидорларини оммага кўрсатишлари учун катта имкониятлар эшиги очилган фикримизча.