Sayt Menyu

Категории раздела
YANGILIK
SHOU-BIZNES
O'ZBEK KINO
HORIJ KINO
HIND KINO
HUJJATLI KINO
KINO YUKLASH
ENGLISH MOVIES
KONSERT
SERIAL
MULTFILM
TELE-TEATR
TV-ONLINE
RADIO-ONLINE
TV-SHOU
KLIP
MUSIC
KULGU
PROGRAMMA
MOBILE
SPORT
O'YIN
DIZAYN
ISLOM
KASHFIYOT
HAR-XIL

Поиск

Наш опрос
Sizga saytdi dezayni yoqdimi?
Всего ответов: 106

Статистика

Онлайн всего: 5
Гостей: 5
Пользователей: 0

Sayt Faoli


admin
Ball: 1257
Jinsi: Erkak
Yangilik:2327



ShirinToY
Ball: 0
Jinsi: Erkak
Yangilik:1200



ShumBola
Ball: 0
Jinsi: Erkak
Yangilik:1100



bolojon_12
Ball: 5
Jinsi: Erkak
Yangilik:197



MasteR
Ball: 0
Jinsi: Erkak
Yangilik:120



Главная » 2009 » Ноябрь » 8 » Manzura Rayhon Haqida!
14:56
Manzura Rayhon Haqida!



Икки хил услуб, икки хил тшақи кўриниш, икки хил дунёқараш...икки аёл санъактор! Уларнинг бир ғоя асосида бирлаштиришни эса таниқли  режиссёр уддалади. Бу миллионлаб мусиқа ихлосмандлари учун энг ажойиб ғоя сифатида баҳоланиши мумкин! Ахир, буни ҳеч ким кутмаганди. Эстрадамиздан ёрқин қиёфалари, истеъдодли хонандалар Райҳон ва Манзурани бир қўшиқ орқали тингладик, бир клипда кўрдик, кези келса, бир саҳнада ёнма-ён кўрасиз! Кино сабаб бўлди-ю, “Мен бу мен” номли саундтрек яратилди! Ҳеч ким кутмаган дуэт! Демакки, дуэт сабаб ўзгаришлар, хонандалар дунёқарашида ўзгаришлар бўлиши табиий. Улар билан қизиқишни лозим топдик. Уларнинг қалбига бир пайтнинг ўзида эмас, алохида назар солдик. Назаримизда, бу ҳам бир кенгроқ ва эркинроқ сўзлаш учун имконият...Шундай қилиб, навбатдаги суҳбатдошимиз Манзура.   

-Сўнгги пайтда Райҳон билан бирга тез-тез учрашишингизга тўғри келяпти. Ижодкорлар бундай кезларда бир бирини кўпроқ тушунади ва англай бошлайди...

-Бирга дуэт устида ишладик. Ижод қилдик. “Мен бу мен ” фильм режиссёридан чиққан ғоя бошида жуда кутилмаган бўлди. Бир-биримиз бу ғояни қандай қабул қилишимиз номаълум эди. Бироқ, фикр ноанъанавийлиги бизни розиликка ундади. У кишининг таклифига биноан “Мен бу мен” фильмига саундтрек  ёздим...тезда қабул килинмади! Кейин яна қайта ёздим. Учинчи йўналиш охийри тасдиғини олди.

-Райҳон саундтрекка қандай фикр билдирди?

-Унга ҳам  ёкди.

-Шеър танлаш борасида ҳам анча ўйлангандирсизлар?

Албатта. Бир нечта шоирлар уриниб кўришди. Фильм моҳиятига мос шеърни Якзон ёзди.

-Шу қўшиқни тинглаб ўзингизга нима олдингиз?

-Иймон ва нафс дунё яралибдики, курашиб келган. Қўшиқни тинглаган сари, фильм мазмуни ҳақида хулоса қилдим.

-Райҳоннинг қайси жиҳатларини ҳурмат қиласиз?

-Меҳнаткаш қиз. Тез-тез янги ва қизиқарли клиплар яратади. Ҳамкасбларим орасида ўзига яраша ютукларга эришган. Ўз овози ва йўналишига эга.

-Уни жонли ижрода тинглаганмисиз?

-Ҳа, студияда тингладим. Ёкди.

-Сизлар деярли тенгдошсизлар. Бирок Райхоннинг ютуғи сизникидан кўпроқ. Райҳондан нималарни ўрганасиз?

-Бўлиши мумкин. Ўрганиш борасига келсак....бу ҳақда ўйлаб кўрмаган эканман!

-Райҳоннинг  60 дан ортиқ қўшиғи бор. Қайси қўшиқларини севиб тинглайсиз?

-«Яллола».

-Бўлдими?

-«Билмагандим» қўшиғи ҳам ёқади.   

-Бейонс ва Шакира, Бритни Спирс ва Мадонна... Энг омадли аёл дуэтдошлар. Бу дуэтлар ҳақида нималар дейсиз?

-Бейонс ва Шакиранинг ижоди жуда ёқади. Менинг фикримча, улар ижросидаги  дуэт омадсиз бўлса-да, клипдаги  ҳаракатлари чакки эмас. Бритни ва Мадонна дуэти ҳам ўз пайтида катта олқишларга сазовор бўлган.

-Эътибор билан қараса, “Афсусдаман” қўшиғидан кейин жуда мода билан ҳамнафас юрадиган бўлдингиз. Боиси?

-Клипимда янгилик қилмоқчи бўлдим. Изландим ва давом этяпман. Мухлисларим ва санъатга жуда ҳурматим баланд. Чунки, санъаткор ҳаракатига яраша улар меҳр беради. Уларнинг умидини чўктирмасликка ҳаракат  қиламан.

-Ўзингизни ёш қизалоқлардек тутасиз. Бу характер эркатойлигингизданми?

-Балки эркатойман...Аслида  санъаткорлар 100 га кирса хам руҳан ёш бўлади.

-Маънавий оламингизни бойитиш учун нималар қиласиз?

-Яхши кинолар кўраман, психологик китоблар ўқийман. Яхши инсонлар билан суҳбатлашаман.

-Сўнгги марта қайси яхши суҳбатдош билан учрашгандан мамнунсиз?

-Шуҳрат Аббасов.

-Бош суяниб дард айтадиган инсонингиз?

-Уйдаги яқинларим, онам, опам...

-Пластик операцияларга неча маротаба мурожаат этгансиз?

-Факат бир марта. Буни бекитмайман.

-Қўшик айтаётганингизда устоз санъаткорлар келиб қолса қандай йўл тутасиз?

-Яхши муомала қилиб, саломимни бераман.

-Навбат талашишларга дуч келиб турасизми?

-Бундай бўлмаган. Устозларимизни навбатда куттирмайман.

-Нега Ватан ҳақида куйлаймайсиз?

-Куйлаганман. “Ватан” номли таронамни Арслон Карим шеъри ва ўз мусиқам билан икки йил олдин яратганман.

-Отангиз билан ижодингиз борасида қай даражада тез-тез мулоқотт қиласиз?

-Отам ҳар бир клипимни кўриб фикрини билдиради. Танқид килади, таҳлил қилади. Отамга охирги клипларим жуда маъқул келяпти. Рассом булганликлари учун клипларимга ранг берилиш жиҳати жуда қизиқ.

-Уйингиздагилар сизнинг қайси қўшиғингизни севиб тинглашади?

-«Мени сев”,  “Тушларимга кир”.

-Қайси давлат саҳнасида қўшиқ куйлашни орзу қиласиз?

-Қайси давлат саҳнаси бўлишидан қатъий назар, ўз юртим саҳнасида куйлаш мен учун шараф.

-Энг катта йўқотишингиз?

-Том маънода вақт!

Севгинатор»дан қанча гонорар олдингиз?

-Бу сир.

-Факат шу фильмнинг давомий қисмларда рол ижро этасизми?

-Албатта.

-Нега ҳалигача “Истиқлол” санъат саройида концерт бермагансиз?

-Сарф-харажатлари жуда қиммат. Лекин режада бор. Бироқ, концертга сафрланадиган маблағнинг ҳаммасини бўлмаса да, ярмини клипларим ва ижодларимга сарфлаяпман. 

-Янги қайта туғилиш имкони бўлганида....

-Санъаткор ёки шифокор бўлардим.

-Ҳайвонот ва ўсимлик дунёсига қизиқасизми?

-Қушлардан тўтиқуш, гулларни яхши кўраман....Уйим тўла гул бўлмаса-да, бироs қизиқишим катта.

-Ўзбек шоу-бизнесида нималар ўзгаришини, қандай орзуларингиз амалга ошишини хоҳлайсиз?

-Орзуларим амалга ошяпти. Шукр. Ўзбек санъати ер шарида тарғибот қилинишини хоҳлардим. Унинг жўғрофий кенгайишини истайман. Клипларим жаҳон андозалари даражасида бўлиб, санъат асари даражасида қабул қилиниши катта орзуларимдан бири.

-Хорижлик мухлислар олдида қайси қўшиғингизнинг ўзбекона юз сифатида кўрсатиб куйлашингиз мумкин?

-Охирги қўшиқларим ва энг янгисини.

 

-Кези келиб, ҳаммасидан айрилганингизда ҳам нима сизга далда бўлиб қолиши мумкин? Кўнглингизни тўқ тутадиган нарса?

-Омадларим. Шукрим ила ҳаракатларим. Улар берадиган куч. 14 йилдан бери озми-кўпми омадлар қуршовидаман!

-Мен бу мен... шундай тасдиқ ҳаётингизда қай даражада аҳамиятга эга бўлган?

-Ҳар доим,  ҳар куни ҳар бир инсон ўзи учун кимлигини тасдиқлаши керак. Шундай экан, бу исбот ва тасдиқ аввало. ўзимни теран англашдан бошланади.Ўзимни излашда давом этаман. Қаердадир адашаман, танқидга учрайман, омадсизликка учрайман Муҳими, мен тўхтаб қолмай, интилишимда давом этаман. Мен “мен”имни мана шундай қилиб  топаман. Инсон ўз меҳнати билан ўзига савол бериши керак: “Бугун мен нима қилдим?” Инсон ўз билими, хоҳиш ва истаклари билан ўзини топади, бошқалар эса хулоса қилади.

Категория: YANGILIK | Просмотров: 1074 | Добавил: admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Saytga Kirish
Salom, Гость!
01:45


FotoAlbum

Radio Online






Yangi Azolar

Maktab25
Ball: 0
Jinsi: Erkak
izoh:0



umid
Ball: 0
Jinsi: Erkak
izoh:0



Jamesdaync
Ball: 0
Jinsi: Erkak
izoh:0



Coreyken
Ball: 0
Jinsi: Erkak
izoh:0



Календарь
«  Ноябрь 2009  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30

Sayt Do'stlari





Faol Izohchi


admin
Ball: 1257
Jinsi: Erkak
Izoh:93



Qushcha
Ball: 0
Jinsi: Ayol
Izoh:92



амаки
Ball: 0
Jinsi: Erkak
Izoh:66



bolojon_12
Ball: 5
Jinsi: Erkak
Izoh:61



temyrjan
Ball: 0
Jinsi: Erkak
Izoh:45




Copyright ©    "NODIRBEK"    2009-2024