ЖЕКСОННИ БАЧЧАВОЗЛИКДА АЙБЛАГАН ШАХС ЎЗ ЖОНИГА КАСД КИЛДИ!
Эван Чандлер, бир пайтлар 13 яшар ўғлига Майклнинг жинсий тажовузи бўлганликда айблаган шахс Нью-Джерсидаги квартирасида ўлган ҳолатда топилди. Полиция маълумотига қараганда, 65 яшар Чандлер қўлида пистолет ушлаган тарзда ётарди. Бу ҳолатни улар ўз жонига қасд қилиш дея атади. Бироқ, ўлимидан олдин ёзилган ҳеч қандай хатни топа олишмади. 2005 йилда Калифорния штати, Санта-Мария шаҳри суди Жексонни вояга етмаган ўсмир билан ҳеч қандай алоқада бўлмаганлигини исбот этди ҳамда уни айбсиз деб топди.
Майклнинг ўлимидан сўнг, улғайиб қолган Жордан Чандлер хонандага унинг отаси томонидан туҳмат қилингани, асосий мақсад эса мўмайгина пул ундириб олиш эканлигини тан олди. "Виждоним қийналди ва ҳаммасини очиқ ойдин тан олишга қарор қилдим", - дея маълум қилади айни пайтда 27 ёшни қоралаган Жордан.
ЖЕКСОННИНГ КЛОНИ БОР?!
АҚШда Майкл Жексоннинг 3D суратларининг тўлиқ тўплами топилди.
Ушбу тўпламни америкалик нуроний 1, 6 миллион долларга сотмоқчи эканлигини маълум қилган. Хонанданинг 3D суратлари 1996 йилда у айни 37 ёшидан то 1997 йилги омадсиз пластик операциясигача бўлган даврни ўз ичига олади. Тадбиркорнинг айтишича, архивда сақланаётган Жексоннинг "эгизак”и вирьуал оламда бир умр қолишини хонанданинг ўзи чин дилдан хоҳлаган.
1996 йилнинг сентябридан 1997 йилнинг октябригача дунё бўйлаб ўтказилган учинчи ва охирги турнеси мобайнида умимий ҳисобда 82 та мусиқий чиқиш қилиб,4, 5 миллион мухлисларни баҳраманд этган Жексон 163,5 миллион доллар фойда кўрган.
Энг қизиғи шундаки, 3D – cуратлар орқали Жексон "иштирок”ида янги клиплар, фильмлар, компьютер ўйинлари яратиш мумкин!
Тан олиш керак, хонанданинг вафотидан кейин унинг ижодига бўлган қизиқиш бир неча маротаба ошди. Миллионлаб альбомлари сотилгани майли, яқиндагина хонанда ҳаётидаги сўнгги кунларида олинган видеолавҳалардан йиғилган кинокартина фильми премъерасидан сўнг бир ҳафта ичида олинган даромад 100 миллион доллардан ошди!
***
Энди Уорхол яратган Майкл Жексон портрети 812 500 долларга сотилди!
Ўтган ҳафтада "Кристи" кимошди савдосида "поп-арт” қироли Энди Уорхол яратган Майкл Жексон портрети сотилди. Ўз номини ҳаммаёққа овоза қилишни эп кўрмаган харидор ушбу картинани 812,5 минг долларга харид қилди. Портрет энг таниқли рассом ва кинорежиссёр Энди Уорхолл томонидан 1984 йилда чизилганди. Бу картина шу пайтгача ҳали сотувга қўйилмаган ва тахминий баҳоси 700 000 долларга баҳоланганди. "Тайм" журнали бир пайтлар ушбу портретни ўз муқовасида чоп этган. Уорхоллнинг айтишича, у Жексон билан 1977 йилда танишган бўлиб, унинг портрет чизишга илҳом бахш этган нарса, хонанданинг 1981 йилдаги концертида олинган таассуротлардир. 1987 йилда дунёни тарк этаётган Энди Уорхоллнинг сўзларига қараганда, ушбу концерт у ҳаётлигида кўрган энг таъсирчан ва ёрқин шоу. Яна бир бор эслатиб ўтамиз, Майкл Жексон 25 июн, 2009 йилда, 51 ёшида юрак тўхташи билан вафот этди. Унинг жасади 3 сентябр куни Лос-Анжелосда дафн этилди. Текширувлар хулосасига асосан, хонанда ўлдирилган. Бу ишга бош гумондор шахс эса Майклнинг шахсий шифокори Конрад Мюррейдир.