МАЙКЛ ЖЕКСОН ҚАЙТДИ!
Бу
гал ҳам дунё поп-мусиқаси қироли ҳаммани ҳайратга солди. Ўша кўз ёшлар,
ўша қийчув, ўша олқишлар!..у ҳақдаги фильм премьерасини томошга
қилганлар Жексон ҳали ҳам тирик деган ёлғон таскинлар билан
кўнгилларини овутишди. “Ҳаммаси тамом” номли фильм премьераси бир неча
кунлар олдин жаҳон киноэкранларида намойиш этилди. Голливудда бўлиб
ўтган премьера чоғида оммага кўринишни хуш кўрмайдиган актёр Уилл Смитт
ҳам кўриниш берган бўлса, Москвадаги премьерада шу таърифга хос хонанда
Филипп Киркоров томошабин бўлди.
Кенни
Ортега режиссёрлигидаги ушбу фильмда Жексоннинг сўнгги берган
интервьюлари, репетиция жараёнлари ҳаётий воқеалар асосида суратга
олинган. Ушбу воқеалар бирдан вафот этган мусиқа даҳосининг Лондонда
ўтказилиши керак бўлган "This Is It" шоусига тайёргарлигини томоша
қилиб мазкур оламшумул воқеанинг содир бўлмаганлиги, мухлисларга эса
баҳраманд бўлиш насиб этмаганлигидан афсус чекасан. Фильмдаги
кадрлардан фойдаланиш ҳуқуқи AEG Live компаниясига тегишли бўлиб, Sony
Pictures томонидан 60 млн. долларга сотиб олинган. Нима қилганда ҳам
бизнес бу – бизнес! Голливуд продюсерларига қолса, машҳурларнинг
“ўлик”ини ё “тирик”ини сотасанми, фойда қилса бўлгани! Режиссёр Кенни
Ортега фильмга шундай кириш сўзи қилади: “Ушбу фильм Майкл жон дилидан
яхши кўрган мураккаб ижодий жараён – оламшумул шоуни яратиш “ошхона”си
ҳақида.”
ВЕРОНИКА КАСТРО – 57 ЯШАР “БЎЙДОҚ ХОНИМЧА”!
Мексикалик
актриса Вероника Кастро бизнинг томошабинларга “Бойлар ҳам йиғлайди”,
“Ёввойи атиргул” телесериаллари орқали жуда яхши таниш. У ҳақда
тарқалган сўнгги маълумотларга қараганда, унинг муҳаббат борасида
умуман омади чопмаган. Бу ҳақда актриса яқин дугонаси Сусана
Хименеснинг Аргентина ТВ сидаги шоусида ошкора этган. Жумладан,
Верониканинг биронта ишқий муносабати омадли бўлмаган. Актриса бундан
ачинмайди ва эркинликни турмушдан устун қўяди.
“Мен шу вақтгача
турмушга чиқмаганман. Чунки турмуш қоидаларини ёқтирмайман. Турмуш
шартномадек гап. Яна уй олди сотдисига ҳам ўхшатаман, - дейди Вероника
Кастро. – Бундан ташқари, кинода келинлик либосини бир неча маротаба
кийганман. Шундай экан, бир эмас бир неча маротаба тўй завқини ҳис
қилганман”.
“Ҳар бир инсон ҳаётидаги энг муҳим нарса – бу эркинлик.
Биз эса телбаларча бу улкан бахтдан ўзимизни маҳрум этамиз: уйланамиз
ёки турмушга чиқамиз. ”, – дея таъкидлайди шу йилнинг октябрида 57 ёшни
қарши олган “бўйдоқ аёл”.
Шоунинг сўнггида Вероника Кастро ярим чин,
ярим ҳазил шундай дейди: “Бувим бир пайтлар кези келиб ҳаётимда ҳақиқий
шаҳзодам учрашини айтарди. Мен эса ҳеч кимни изламайман. Чунки ҳаётимда
шаҳзодалар ўрнига нуқул қурбақалар дуч келади.