Онам Ватан, отам Ватан,
синглим Ватан, дўстим Ватан...оилам Ватан, маҳаллам Ватан, қишлоғим
Ватан, сўзим Ватан, кўзим Ватан, юрагим Ватан, қаламим Ватан...
Ватан - қулоғимга илк бор
айтилган азон, Ватан- киндик қоним тўкилган шу тупроқ... Ватан- ўзга
юртда юрганимда бўғзимга тиқилган ун, таърифи йўқ соғинчдан сизган
кўзёшлар, нонфурушлар, ватангадолар нафратига илк қарши
чиққаним...Ватан- ҳамма-ҳаммадан азиз билганим, Яратган бир, Сен бир дея
иймон ила суйганим!
Ёлғиз қолганда йўлдош, боримда ҳам, йўғимда ҳам жондош, йиғлаганда юпанчиқ, хуш кунимда гул отганим Ватан...
Ватан битта! Шу аснода сўз
битта: шу Ватанга садқа бўлар жон битта! Яратган ҳам қўллаган, курраи
заминга нур сочган бу олтин заминнинг залворли ўтмиши, нурафшон бугуни,
буюк истиқболи бор! Шу Ватанда Аллоҳ тақдир битган, илк нафаси очилган,
илк бора оёққа туриб тупроқ сезган инсон зоти борки, Ўзбекистон аталмиш
ҳур диёр учун ўзин фидо қилишга шай! Истиқлолинг ўн тўққизга
тўлди...Ҳали узоқ йиллар бағрингда шукуҳ билан яшаш ҳар биримизга насиб
этсин. Рамазонда, энг улуғ, энг азиз байрамингнинг 19 ёшини нишонладик.
Бунда бордир пурҳикмат, бу бежизга эмас! Аллоҳ назар солгани эмасми бу-
юртбошинг ва халқингга, Кимлигимни англатган Ватан!