Ўзгаларни ҳурмат қилсанг, ўзингга ҳам шу қайтади, деб ёши улуғлардан кўп эшитганмиз. Бошқаларга иззат-икромда бўлган инсоннинг қадрига етишади. Муборак Рамазон ойининг сўнгги кунларида, Ҳайит байрами арафасида Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков ўзи ҳурмат қилган бир неча қалам аҳли учун ўз хонадонида ифторлик дастурхонини ёзди.
Аввало, ушбу дастурхон сабаб, хонанда билан яна бир бора юзма-юз учрашиш, дилдан суҳбатлашиш имкони туғилди. Бугунги тўкин-сочинлик, қут-барака юртимизнинг тинчлиги эвазига эканлиги ёд этиб, шукроналар айтдик.
Суҳбат давомида Озодбек журналистларга эътирози, "Чархпалак” газетасидаги нотўғри маълумот, қайси қўшиқни ўғирлагани, ёшлик даврида кўп хўрозлар боққани ва уни бугунги ижодкорларга боғлашини, "Озод-шоу” мантиқ учун эмас, кўнгилочар дастур билан ўтказилиши, қўшиқ айтмаса ҳам 1000 доллар пул не сабабдан яна ўз қўлига қайтиб келгани, хуллас, сиз билмаган кўп сирлар ҳақида очиқ-ошкора гапирди. Батафсил сайтимизнинг навбатдаги саҳифаларида кутинг.
Жасур