Хинд киносининг саҳифаларида оилавий сулолаларга қайта – қайта дуч
келиш табиий ҳол. Масалан Капурлар, Баччанлар, Деоллар, Даттлар,
Бхатлар, Чопралар бу каби номларни узоқ давом эттириш мумкин. Жумладан
узоқ қарийиб 30 йилдан зиёдроқ вақтдан буён Болливудда фаолият олиб
бораётган Рошанлар сулоласи ҳам жаҳон киносида ўз ўрнига эга. Дастлаб
актёр сифатида иш бошлаган Ракеш Рошан кейинчалик ижодини режиссёр,
сценарист ва продюссер сифатиди ишни давом эттиради.
1974 йилнинг 10 январида машҳур киносанотчи Рошанлар оиласида ўғил
туғилади. Унинг бармоқлари бошқа болаларникидан бироз фарқ қиларди.
Ракеш ўғлининг ўнг қўлининг бармоқлари олтита эканлигидан дастлаб
қайғуга тушади. Ахир у ўғлининг машҳур юлдуз бўлишини истарди. Аммо
башоратчиларнинг чақалоқ тақдирининг ниҳоятда чиройли ва омадли кунлар
билан бой эканлигини эштигач, ташвиши беҳуда эканлигини англайди. Ракеш
ўғли Ритикнинг болалигиданоқ Болливуд учун тайёрлади ва буни қойилмақом
тарзда уддалади. Актёр сифатида ўзи забт этолмаган чўққиларни ўғлининг
ижодий фаолиятида кўришни орзу қилган ота ниятига қайсидир маънода етди
ҳам.
Ритик илк бора 1986 йилда отасининг фильмида дебют ролини ижро этган
эди. Орадан 14 йил ўтиб у Болливудда ўзининг фильмларига "эгалик "
қилишни бошлади. Шундай қилиб у кино саноатига 2000 йилда омадли қадам
ташлади.
Ритикни илк бора амакиси Ражеш Рошан катта фильмга таклиф қилади. Унинг
иштирокидаги илк " Kaho naa pyaar hai" ("Севгидан воз кечмайдилар”)
кинокартинаси кутилмаган натижани берди. Битта фильмда икки бир – бирига
ўхшаш қаҳрамоннинг образини маромига етказиб ижро этган актёр
режиссёрларнинг назаридан четда қолмайди.
- " Kaho naa pyaar hai "ни ўзим ҳам жуда яхши кўраман. Амиша
Пател севимли актрисам. Агар у билан ҳамкорлик қилмаганимда Болливуддаги
илк қадамларимнинг натижаси қандай бўларди билмайман. Экрандаги "биринчи
муҳаббатим” Амиша Патель билан ҳамкорликда ишлаш ҳамон мен учун мароқли!
Болалигида ота – онасининг ташвиши бўлган бармоқлар бугун ҳеч кимни
ажаблантирмайди.
- Бармоқларим... ОАВлари томонидан берилган ажабланарли савол
бармоқларим билан боғлиқ эди. Йўқ, улар менга халақит бермайди. Аксинча
омад келтираётган уюлади. Умуман бундай хафа эмасман.
Ритик ўртача ҳисобда бир йилда 3 та катта фильмларда, махсус таклифлар
билан эса 10 дан зиёд картиналарда суратга тушади. Унинг мувафаққиятига
дастлаб Ракеш Рошаннинг ўғли сифатидан баҳо берилаётган бу йигитга
эътибор тубдан ўзгаради ва моҳир раққос, лирик ролларнинг энг яхши
ижрочиси ҳамда жангари саҳналарнинг устаси деган эътирофларга сазовар
бўлади. Болливуд оламида тезлик билан бундай натижани қўлга киритиш
қийин. Аммо Ритик ўтган тўққиз йил мобайнида ўзининг имкониятларини тўла
маънода очиб бера олди.
Айни пайтда у ота – онаси Ракеш ва Пинки Рошан, рафиқаси Сюзанна,
фарзандлари Рехан билан бирга яшайди. Унинг опаси Сунайна кино оламида
фаолият юртимайди. У онаси Пинки каби намунали уй бекаси бўлишни орзу
қилган.
- Сюзаннасиз менга жуда қийин бўлса керак, тўғриси буни тасаввур
қилолмайман. Саҳнада ва экранда нима қилиш кераклигини яхши биламан аммо
кадр ортида ва саҳана ортида мен шокка тушиб қоламан. Бу пайтда Сюзанна
мени "ўзимга” келитириб қўяди. Хуллас у сиз менга қийин!
Ритик учун 2006 йилнинг 28 март ҳаётининг энг қувончли куни бўлиб қолди.
Шу куни унинг тўнғич ўғили туғилди. 2008 йилнинг 1 майида унинг иккинчи
ўғли Ридан дунёга келди.
- Ўғлимнинг кўзлари отасиники каби мовий бўлишини истагандим. Бўй –
басти ҳам унга ўхшасин... Рехан бу исмни унга Ритик қўйди. Тақдири ҳам
отасиники каби бўлишини итсайман - дейди унинг рафиқаси Сюзанна.
Ритикнинг рафиқаси ҳам актёрлар оиласидан. Сюзанна билан Ритик
боалалигидан бир – бирини яхши танишган, билишган. Сюзанна отаси Санжай
Хон ва онаси Зарина Хон каби мусулмон динига эътиқод қилади. Ритик эса
ғайридин вакили эди. Шундай бўлишига қарамай улар 2000 йилнинг 20
декабрида турмуш қуришади. Сюзанна 19.. 26 октябрда туғилган. Кўпчилик
уни Шохруҳнинг хотини Гаури билан ўхшатишади. Кўпгина тантана ва
кўрсатувларда ҳам уларни бирга кўриш мумкин.
Ритик рафиқасини севади. Унинг ижодий фаолияти ва ҳаёти ҳар доим бир
маромда хотиржамликда кечишига кўпчиликнинг ҳаваси келади. У ҳам ҳудди
Шохруҳ Хон сингари рафиқаси Сюзанна билан доим бирга!
Ритик Болливудднинг энг тартибли ва тарбияли вакили сифатида алоҳида
тилга олинади. Шу кунга қадар бу актёрнинг машмашалари ҳақида ҳеч бир
матбуотда ёзилмаган.
- Прити Зинта оиалмизнинг қадрдон дўсти. Шоҳруҳ Хон менинг
устозим. Тан оламан дастлабки қадамларимда унинг ижодига ҳавас
қилганман. Каран Жоҳар севимли режиссёрим ва дўстим. Рани Мукержи, Кажол
уларнинг малоҳатини таърифлаш қийин. Айшвария ва Приянканинг
тиришқоқлигини ҳурмат қиламан. Мен учун Карина ҳақиқий маҳорат соҳибаси.
Салмон ҳамиша яхши дўст эканлигига ишонаман. Хуллас мен ҳамкасбларим
ҳақида ҳамиша яхши фикрдаман. Ўйлашимча улар ҳам мендан рози!
ЁН ДАФТАРЧАНГИЗ УЧУН
Биринчи фильми: "Kaho Н.о.Pyar Hai”
Севимли актёрлари: Раж Капур, Амитабх Баччан, Ракеш Рошан
Роберт де Ниро
Севимли актрисалари: Жая Прада, Мадхури Дикшит, Кажол, Жулия Робертс
Севимли фильмлари: "Dilwale Dulhaniya Le Jayenge”, "Kaho Naa Pyaar Hai”,
"Pretty Woman”, "When Harry met Sally”
Севимли хонандалари: Брайан Адамс ва Бритни Спирс
Севимли раққослари: Майкл Жексон
У ётирмайди: Ёғли таомлар ва алкогол ичимликларни
Севимли уй ҳайвони: Мушук
Севимли китоби: Айн Ранднинг "Fountain Head” асари
Севимли ресторани : "Golden Dragon”
Севимли мусиқаси: классик
Севимли ранги: оқ, яшил ва жигарранг
Севимли дам олиш жойи: Лондон
Севимли духиси: "Polo Sport”
Севимли давлати: Ҳиндистон
Хоббиси: Ҳар хил фотосуратларни йиғиш
Ритик ҳақида мухлислари
"Унинг кўзлари барчани мафтун этади”
"У моҳир раққос!”
"Ритик... орзудаги йигит!”
"Сюзанна бахтли чунки унда Ритик бор!”
"Мен фақат Ритик учун кино кўраман”
"Унинг кўз ёшларига ишонмасдан илож йўқ”
"Баъзида ошириб юбормайдими?!”
"Абхишек ва Ритик бир хил шароитда улғайган. Лекин улар бошқа – бошқа
олам”.
"Билмадим... бўлади... яхши актёр”.
Олмос тайёрлади.
Bu esa uning Rafiqasi