ЭНГ ФОЙДАЛИ ИХТИРОЛАР
Перо 1822 йилда ихтиро қилинган, 1938 йилда эса, Венгриялик Биро шарикли ручкани ўйлаб топди.
1825 йилда ўн олти ёшли француз Луи Брайль кўзи ожизлар китоб ўқий олишлари учун бўртиб чиққан нуқталардан иборат шрифт ишлаб чиққан.
Замонавий илк кроссворд 1913 йилда ихтиро қилинган.
МАДАНИЯТ, ФЕЪЛ-АТВОР ВА ҐОКАЗОЛАР
Мармар билан уйларни безаш одати Юлий Цезарь даврида бошланган.
Колумбияда икки томлик антиқа луғат чиққан: у Лотин Америкаси аҳолиси ҳар куни ва умри давомида ишлатадиган 2 мингга яқин имо-ишораларни ўзида жамлаган.
Германиянинг Лейпциг шаҳрида 1798 йилда "Аёллар газетаси" чиқа бошлаган.
1983 йилда АҚШда "Малла сочлилар халқаро бирлашмаси" ташкилоти иш бошлаган. У малла сочли инсонларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилади.
АҚШда ҳар икки ойда бир марта "Garbage" ("Ахлат") номли журнал чоп этилади. У чиқиндилардан самарали фойдаланиш муаммосига бағишланган.
Ҳозирда Ер шарининг учдан бир қисм аҳолиси мобил телефонлардан фойдаланади.
АҚШда энг камбағал қатлам кимлигини биласизми? Бу бор-йўғидан ажралган тадбиркорлар. Уларда иш стажи йўқлиги учун кўплаб ижтимоий дастурлар уларни четлаб ўтади.
Японияда одамга ҳурмат кўрсатиш белгиларидан бири - бош эгиб таъзим қилиш. Шунчаки саломлашиш учун 15 маротаба эгилиш кифоя, яхши таассурот қолдириш учун 45 маротаба, иззат-эҳтиром кўрсатиш учун 75 маротаба, чексиз ҳурматни кўрсатиш учун эса 90 маротаба эгилиш керак (Глобаллашув натижасида бу одат йўқолиб бораяпти).
Бўрилар эркакларни четлаб ўтишлари мумкин, лекин аёл шим кийиб олган бўлса ҳам унга ташланадилар.