Болливуд қироли ҳақида ўн йиллар олдинги хотиротлар ва фикрларни бугун машҳур ҳинд журналистлари қандай эслайди?
«У бугун Ҳиндистоннинг қўл етмас юлдузи. Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, бу ҳақиқат! Биз Шохрух Хонни биринчи маротаба Деҳлидан Мумбайга келганида, "Саркас”("Цирк”) сериали устида иш олиб бораётганида кўргандик. Ўшанда ҳатто, у билан суратга тушишни ҳам таклиф қилмаганмиз. Чунки, пайтлар уни ҳеч ким танимасди!».
Ҳатто Риши Капур ҳам ўша вақтда Шоҳрух Хоннинг бу даражада юлдуз бўлиб кетишини кутмаган бўлса керак. Шоҳрух бўлса, ўз кучи билан, ҳеч қандай ҳомийларсиз кўзлаган мақсадига эриша олди. Бу омаддир, балки, тинимсиз меҳнатлар самараси ёхуд муҳаббат дунёсининг чинакам қаҳрамонига айлана олганидир?! Нима бўлаганида ҳам, у уддалай олди! У бахтли оила бошлиғи, энг муваффақиятли болли-юлдуз. Бугун унинг гонорари Болливудда энг қиммат ҳисобланади, "Пальма” оролида муҳташам уйи-ю узумзорлари бор, деярли ҳар бир бош ролни талқин қилган фильми суперхитга айланади, у Ҳиндистоннинг энг нуфузли мукофотларини энг кўп қўлга киритган актёрдир, у билан бугун суратга тушишни барча актрисалар орзу қилади... Қачонлардир хароба кўчаларда шаталоқ отиб югурган бир қорамағиз ҳинд боласи учун бундан ортиғи борми?
Яна бир журналист шундай эслайди: «Мен Шоҳрух Хонни жуда яқиндан кўрганман. Ишонинг, унинг юзидан истеъдод ва суперюлдуз бўла олишига ишонч балқиб турарди. У актрисаларга тез орада суперюлдуз бўлишини ва у билан бирга суратга тушган актрисалар шуҳрат қозониб кетишларини айтарди. Ўша вақтларда, мен, кўпсилик сингари, бу гапларни эшитиб,унинг устидан кулгандим. Ҳамма Шохрух Хоннинг бундай баладдпарвоз гапларига ҳайрон бўларди, аммо, Шоҳрух барчасини амалда исботлади.”
Бугун Шоҳрух Хон – юлдуз. Унинг ўзини ишга бағишлаб, жон куйдириб ишлаши эса одамни янада қувонтиради. А, нима дедингиз?