Яқин ўтган йилларда ўзбек кино ва театрининг энг ёрқин актрисаларидан бири,
мафтункор Дилноза Кубаева сирли равишда турмушга чиқди-ю, ҳамма мухлисларини
ажоийиб хушхабар билан “сийлади”. Кўплаб театр актрисалари Дилнозанинг тўйида
ҳам меҳмон сифатида, ҳам хизмат билан иштирок этишди-ю, бироқ, минг уринишмасин
куёвтўрани кўриш бахтига муяссар бўлишмади. Ҳатто, тўй сўнггида келган қоп-қора
ойнали автомашина ичида ҳам сирли шахсни кўра олишмади. Хуллас, актриса ҳаётидан
мамнун равишда ҳаёт кечира бошлашди. Кубаевани фақатгина театрда кўриш мумкин
эди. Ахир, у иш тугаши билан уйига қочиб қоларди! Ойлар кетидан ойлар... Интиқ
бўлиб кутилган фарзанд актрисанинг бахтини тўкис қилди! Дилноза Кубаева турмуш
ўртоғига ўғил фарзанд туҳфа этди!
Тақдир ишлари қизиқ экан, бахтдан сармаст қилиб қўйган онлар тўфон ичига бирдан
кириб, бир баҳяда ютилиб кетаркан... Юзидан ҳеч табассуми аримайдиган
актрисанинг тақдирида 18 сентябр куни фожеа юз берди-ю, унинг қиёфасини оғир
дард уммонига ботириб қўйди.... У ҳаётининг мазмунига айланган, турмушида бир
қанот каби бўлиб қолган яқин инсони, турмуш ўртоғидан оғир касаллик (оққон,
лейкемия) туфайли жудо бўлди! “Келгинди келин”, “Телба”, “Андишали келинчак”
(спектакль)лардан беқиёс образлар яратган актриса шундай оғир дамларда чуқур
қайғуга ботиб қолмаслигини тилаймиз. Ҳаёт ўткинчи, ҳаёт синайди... Муҳими,
бардошли ва сабр-тоқатли бўлиш! Минглаб мухлисларингиз номидан чуқур
таъзиямизни қабул қилинг, Дилноза!
|