Райҳон ҳар доим антиқа йўналишда ижод қилишни афзал билади. Мусиқада оригиналлик, матндаги ғайриоддийлик, клипдаги ажойиблик унга хос бўлиб қолмоқда! Мана, яқинда премъера қимлиниши керак бўлган "Бомбей” таронасини тингладим-у, яна юқоридаги хулосага келдим!
Ҳиндистон қизларига кўнгил қўймоқчи бўлган ошиқларга ажойиб жавоб тарона! Назаримда, бу таронанинг яралишига сабаб, Райҳоннинг ўтган йили Ҳиндистонга сафари чоғидаги таассуротлари бўлса керак. Якзон шеъри, Райҳоннинг ўз мусиқаси билан куйланган "Бомбей”ни тезда Болливудга ҳам жўнатиш керак, назаримда. Ишончим комил, ҳиндларни ҳам қизиқтириб қўяди! Зора, "шава-шава”, "дил бол хадиппа” дея бир хиллик оламига шўнғиб бораётган ҳинд фильмлари учун янги саундтрек бўла олса, ажабмас! Қўшиқни роса мақтаяпти, деб ўйламанг. Роса завқланганимдан кейин шуларни айтгим келди. 11 ноябрда республикамиз радиоканалларида премъера килинажак "Бомбей”ни сиз ҳам тинглаб, фикримга қайсидир маънода қўшиларсиз. 14 ноябрда клип премъерасини томоша қилиб, яна янги фикрлар туғилади. Демак, мавзуга яна қайтамиз!
P/S: Райҳон АҚШга иккинчи маротаба фақат кумири учун борди!