Главная » 2010»Май»17 » БОКУГА САФАР: ДИЛФУЗА ИСМОИЛОВА ЗАЙНАБ ХОНЛОРОВА БИЛАН УЧРАШАДИ!
23:26
БОКУГА САФАР: ДИЛФУЗА ИСМОИЛОВА ЗАЙНАБ ХОНЛОРОВА БИЛАН УЧРАШАДИ!
Исмоилованинг ўғилларига Туркиядам клип!?
Анқара шаҳрида Дилфуза Исмоилова ижодий учрашув чоғида кўплаб мусиқа олами продюсерлари билан ҳамкорлик алоқаларини ҳам ўрнатди. Мана, яқинда TRT каналининг бир гуруҳ ижодкорлари юртимизга ташриф буюриши асносида Исмоилованинг уйида ҳам меҳмон бўлишди. Улар Туркияда берилган ваъдага мувофиқ, Исмоилованинг икки ўғли Сарвар ва Сардор Исмоиловларнинг қўшиғига клип суратга олиб, дунёнинг 64 та мамлакатига трансляция қилинадиган TRT канали орқали намойиш этишади. Турк клипмейкерлари томонидан яратилажак, Сарварнинг "Соғиндим”, Сардорнинг "Қизгина” клипларидан ўзбек телетомошобинлари июн ойининг бошларида баҳраманд бўлишлари мумкин. Май ойининг охирги кунларида "Тошкентнинг шўх қизи” Бокуга йўл олади. Хонанда Озорбойжон пойтахтида марказий телеканаллардан бирида жонли мулоқотда бўлади. Айтишларича, сафар чоғида Дилфуза ўзининг "ғойибона устози” Зайнаб Хонлорова билан ҳам учрашади. 70 дан ошган озорбайжон юлдузи ўзбек шогирдини қандай кутиб олиши ҳаммамизга қизиқ. Бу ҳақда сафардан кейин аниқ фикрлашмиз. Даровқе, ҳеч ижодий тиним билмаётган Исмоилова бир йўла иккита янги қўшиғига овоз ёзишга, иккита янги клип тайёрлашга ҳам улгурди. "Бир кеча тушларимда...”, "Оҳ, шу ёшимда...” деб номланган тароналар яқин кунларда радио орқали, "Кечир гуноҳим”, "Оҳ юрак” клиплари эса ТВ орқали премъера қилинади! Ундан ташқари, Зебо Наврўзованинг таклифига биноан Дилфуза Исмоилова янги фильмда бош ролни талқин этади. Яхши дўст, кўнгли очиқ инсон, содиқ шогирд, ўзига хос ва мос истеъдод соҳибаси дея ном қозонган Дилфуза Исмоиловага омадлар ёр бўлишини тилаб, ижодидаги янги ўзгаришларни бирга кузатиб борамиз.