Sayt Menyu

Категории раздела
YANGILIK
SHOU-BIZNES
O'ZBEK KINO
HORIJ KINO
HIND KINO
HUJJATLI KINO
KINO YUKLASH
ENGLISH MOVIES
KONSERT
SERIAL
MULTFILM
TELE-TEATR
TV-ONLINE
RADIO-ONLINE
TV-SHOU
KLIP
MUSIC
KULGU
PROGRAMMA
MOBILE
SPORT
O'YIN
DIZAYN
ISLOM
KASHFIYOT
HAR-XIL

Поиск

Наш опрос
Sizning yoshingiz?
Всего ответов: 165

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Sayt Faoli


admin
Ball: 1257
Jinsi: Erkak
Yangilik:2327



ShirinToY
Ball: 0
Jinsi: Erkak
Yangilik:1200



ShumBola
Ball: 0
Jinsi: Erkak
Yangilik:1100



bolojon_12
Ball: 5
Jinsi: Erkak
Yangilik:197



MasteR
Ball: 0
Jinsi: Erkak
Yangilik:120



Главная » 2010 » Сентябрь » 10 » Қуръонни ёқиш режасидан вақтинча қайтганини айтмоқда
13:17
Қуръонни ёқиш режасидан вақтинча қайтганини айтмоқда

АҚШнинг Флорида штатидаги Гейнесвилле шаҳарчасининг "Dove World Outreach” черкови пастори Терри Жоунз 11 сентябр воқеаларининг 9 йиллиги муносабати билан мусулмонларнинг муқаддас Қуръон китобини шанба куни ёқиш режасидан воз кечмагани, балки вақтинча бу ниятидан қайтганини айтмоқда.


Пайшанба куни Жоунз 2001 йил 11 сентябр куни Ню Йоркда ерга қулаган Жаҳон савдо маркази бинолари турган жой яқинида Исломий марказ қуришни режалаштирган имом марказни бошқа жойга кўчиришга рози бўлгани учун ўз режасидан воз кечганини айтган эди.

- Имом масжидни кўчиришга рози бўлди. Биз шанба кунига режаланган (Қуръон китобини ёқиш) тадбирини бекор қилдик. Шанба куни у билан учрашиш учун (Ню Йоркка) учиб кетаман, деган эди Терри Жоунез. 

Бироқ Ню Йоркдаги имом Файсал Абдул Рауф Исломий пастор билан марказни кўчириш борасида келишгани ҳақидаги маълумотни рад қилганидан сўнг, Жоунз ню йорклик имом уни чалғитгани ва Қуръонни ёқиш режаларини қайта кўриб чиқаётганини таъкидлади. 

Пасторнинг Қуръонни ёқиш ниятларини АҚШ Президенти Барак Обама, сиёсий лидерлар, шунингдек, дунёдаги диний уламолар қоралади. 

АВС телеканалида чиқиш қилган президент Обама пасторининг муқаддас Қуръонни ёқиш режасини қоралаб, ундан воз кечишга чақирган эди.

- Бу Ал-Қоида сафларини тўлдиришига яхши баҳона бўлади. Покистон ва Афғонистон каби мамлакатларда жиддий зўравонликлар рўй бериши мумкин. Бу Америка шаҳарлари ёки Европа шаҳарларида ўзларини портлатишни хоҳловчиларнинг кўпайишига сабаб бўлади,- деди АҚШ раҳбари. 

Пентагон расмийларига кўра, АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс бир кун олдин пастор билан телефон орқали сўзлашиб, ундан Қуръонни ёқиш режасидан воз кечишни сўраган.

Ватикан ва бошқа диний ташкилотлар ҳам пастор ва унинг қавми ният қилган тадбирни қораламоқда. 

9 сентябр куни дунёнинг мусуслмон аҳолиси энг катта бўлган уч давлат - Индонезия, Покистон ва Ҳиндистон Флоридадаги черков пасторининг ҳатти-ҳаракати диний можаро келтириб чиқариши мумкинлигидан огоҳлантириб, АҚШ раҳбарларини уни тўхтатишга чақирди. 

АҚШ Давлат департаменти дунёдаги Америка элчихоналарига, айниқса, Флоридадаги черков пастори Қуръонни ёқиш режасига қарши норозилик намойишлари уюштирилиши мумкин бўлган давлатлардаги АҚШ элчихоналарига хавфсизлик чораларини кучайтириш ҳақида кўрсатма берди.

Маълумотларга кўра, Терри Жоунз Флорида штатидаги Гейнесвилле шаҳарчасининг "Dove World Outreach” черковида икки йилдан бери пасторлик қилиб келмоқда. 

Ундан олдин Жоунз Германиянинг Кёлн шаҳрида 1980 йилда ташкил этилган шу каби евангелист черковида пастор бўлган. 

Германиядаги евангелист черкови раҳбарияти Жоунзни "асоссиз теологик баёнотлари ҳамда ортиқча кибрга берилгани” важидан 2008 йилда ишдан бўшатган. 

Кёлндаги черков аъзолари Терри Жоунзнинг раҳбарлик даврида черковда "қўрқув ва назорат муҳити” ҳукм сурганини айтади.

Категория: YANGILIK | Просмотров: 314 | Добавил: admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Saytga Kirish
Salom, Гость!
05:16

Логин:
Пароль:

FotoAlbum

Radio Online






Yangi Azolar

maryannebs11
Ball: 0
Jinsi: Erkak
izoh:0



lauriqa1
Ball: 0
Jinsi: Erkak
izoh:0



bettysq11
Ball: 0
Jinsi: Erkak
izoh:0



alliely16
Ball: 0
Jinsi: Erkak
izoh:0



Календарь
«  Сентябрь 2010  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930

Sayt Do'stlari





Faol Izohchi


admin
Ball: 1257
Jinsi: Erkak
Izoh:93



Qushcha
Ball: 0
Jinsi: Ayol
Izoh:92



амаки
Ball: 0
Jinsi: Erkak
Izoh:66



bolojon_12
Ball: 5
Jinsi: Erkak
Izoh:61



temyrjan
Ball: 0
Jinsi: Erkak
Izoh:45




Copyright ©    "NODIRBEK"    2009-2017